1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Кафолатланган тугатиш қиймати



Download 2,87 Mb.
bet89/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Кафолатланган тугатиш қиймати — бу ижарага олувчи ёки у билан хақикатда боғлиқ бўлган тараф томонидан кафолатланган тугатиш қийматининг қисми. Бу ижара муддатининг охирида бир маротабалик қўшимча лизинг тўловидир.
Кафолатланмаган тугатиш қиймати - бу ижарага олинган актив қолдиқ қийматининг (лизинг битими бошида белгиланган) шундай қисмики, унинг реализациясини лизингга берувчи кафолатламайди ёки у лизинг берувчи билан боғлиқ бўлган томонидангина кафолатланган бўлади.
Ижарага олинган мулкнинг амортизацияси унга бўлган эгалик қилиш ҳуқуқи ўтказилган пайтда аниқланади. Агар эгалик қилиш ҳуқуқи ижарачига ижара муддати тугагандан кейин ўтса ёки бу кўзда тутилган бўлса. амортизацияни ҳисоблаш учун давр бўлиб, активнинг фойдали иш фаолияти муддати ҳисобланади. Агар эгалик қилиш ҳуқуқи ўтказилмаса, амортизацияни ҳисоблаш учун давр бўлиб, қуйидаги икки даврдан энг қисқаси: ижара муддати ёки активнинг фойдали иш фаолияти муддати ҳисобланади.
Одатда молиявий тўлов ва ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобот даври учун тўланган ижара тўловига тенг эмас ва бунинг натижасида ижарага олинган актив қиймати ва у билан боғлиқ мажбурият қиймати ижара муддатининг бошланишидан ҳамма даврлар учун тенг бўлмайди.
Ижарага олинган мулкни ҳисобда акс эттиришда шуни ҳисобга олиш керакки ижарага олинган ускуна ижарага берувчи томонидан кафолатланган ёки кафолатланмаган тугатиш қийматига эга бўлиши мумкин.
Оператив ижара. Ижара тўловлари бўйича харажатлар систематик равишда ҳар ҳисобот даврида (ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинадиган суғурталаш ва хизмат кўрсатиш қийматидан ташқари) Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадилар.
4. Ижарага берувчи (лизингга бврувчи) томонидан молиявий ва оператив лизингнинг ҳисоби.
Молиявий ижара. Ижарага берувчи нуқтаи назаридан ижара ёки молиявий ёки сотув типидаги ижара бўлиб ифодаланиши мумкин. Ижарага берувчи учун молиявий ижарага берилган активлар балансда асосий воситалар сифатида эмас, балки ижарага қилинган соф инвестицияларга тенг бўлган дебиторлик қарз сифатида акс эттирилади. Бундай дебиторлик қарзнинг соф қиймати минимал ижара тўловларининг жорий дисконтланган қиймати орқали аниқланиши керак, улар кафолатланган ёки кафолатланмаган бўлишидан қатъий назар. Ижарага берувчи ҳисоботда ижарадан олинган фойдани фоизлардан тушган фойда сифатида акс эттиради. Бутун фойда капитал қўйиламалардан олинган фойдадир деб ҳисобланади.
Ижара ҳисоби бўйича ҳисоб-китоблар ижарага олувчи томонидан олиб бориладиган кредиторлик қарзлари ҳисобига ўхшаш олиб борилади. Бунда фақатиина дебеиторлик қарзларга кафолатланмаган тугатиш қиймати киритилиши лозим.
Ижарага берувчи ўз ҳисобида фоизлар бўйича кечиктирилган даромадни ялпи инвестициялар (лизинг бўйича дебиторлик қарз) билан мол-мулкнинг хаққоний бозор қиймати орасидаги фарқ сифатида акс этади. Фоизлар бўйича кечиктирилган даромад лизинг муддати даврида фоизлар бўйича даромадларни ҳисобга олиш счётларига ҳисобдан чиқарилади.
Ижрагага берувчи учун ижаранинг турли хилшарини ҳисобга олиш хусусиятлар.
Ижарага берувчи ва ижарага олувчи орасида вужудга келган муносабатлар хусусиятларидан келиб чиқиб ижаранинг икки хили ажратилади: (1) бевосита лизинг - бунда мол-мулкнинг ишлаб чиқарувчи ёки эгаси уни лизингга берувчи кўринишида бўлади, (2) билвосита - бунда ижарага бериш учинчи шахс орқали амалга оширилади.
Молиялаштириш усули бўйича бир маротабалик муддатли лизинг ва биринчи битим муддати тугагандан кейин ижара давом этадиган қайтариладиган (револьвер) лизинг.
Амалиётда лизингнинг бошқа турлари ҳам қўлланилади.
Сотиш тури бўйича ижара ҳисоби (лизинг-сотиш). Лизингнинг бу туридан ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари фойдаланиладилар. Ишлаб чиқариш корхоналари лизингга тайёр маҳсулотини, савдо корхоналари эса - товар-моддий захираларини беради. Агар ишлаб чиқарувчи узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича маҳсулотнинг жўнатилишини ишлаб чиқаришнинг молиялаштириш манбаси сифатида акс эттирса, олинган фойда икки йўлланиш бўйича алоҳида акс эттириши шарт:

  • Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш

  • Ижара муддати мобайнида ижара шартномаси бўйича инвестициялар.

Агар ишлаб чиқарувчи маҳсулот сотиш тури бўйича ижара шартномасига асосан маҳсулот етказиб беришни молиялаштириш манбаси сифатида акс эттирса, фойда алоҳида икки йўналиш бўйича акс эттирилиши лозим:

  1. Сотишдан тушум, яъни оператив даромад:

  2. Фоизли, яъни молиявий даромад.

Ижара битими хақикатда ижро этилганда, яъни ижара шартномаси бўйича дебиторлик қарзнинг хажми маҳсулотнинг сотиш баҳосига тенг бўлса, ишлаб чиқаришдан олинган даромадларни ҳисобга олиши мумкин. Ишлаб чиқаришдан тушган даромадлар мос келадиган дисконтлаш ставкасини ишлатган ҳолда, минимал ижара тўловларнинг дисконтланган қийматига тенг бўлиши керак. Бироқ бу ставка сотиш баҳосини ҳисобга олмасдан қўлланилиши мумкин эмас.
Агар сотув нархлари мавжуд бўлмаса ёки уларни аниқлаш мумкин бўлмаса, ижарага берувчи сотувлардан олинадиган ялпи фойда ва фоизлардан олинган фойдани аниқлашда сезиларли эркин ҳаракат қилишга эгадир.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish