Ижаранинг устунликлари. •Ижара пул маблағлари билан боғлиқ муаммоларни хал қилиши мумкин, чунки бу ҳолда ижарага олинган актив қийматининг 100%игача молиялаштирилиши мумкин. Банк
кредитлари одатда актив қийматининг 80% билан чегараланади. Лизинг пайтида битим мол-мулкнинг тўлиқ қийматига тузилади.
•Лизинг битими ссудага нисбатан эгилувчандир. Ссуда доимо муддат ва миқдорлар бўйичачегараланади ва ҳар доим ҳам молиялаштириш учун кулай бўлмайди. Тўловлар ҳар ойда, хар чоракда ва хок. амалга оширилиши мумкин, уларнинг суммаси турлича бўлади. Ижара пайтида қатъий белгиланган фоиз ставкаси тўғрисида келишиш мумкин. банк кредитлари учун эсаўзгарувчан фоиз ставкалари характерлидир.
Лизинг бўйича контракт тузиш ссудани олишдан кўра осонроқдир. Бу айниқса майда ва ўрта корхоналар учун тааллуқлидир. Айрим лизинг компаниялари лизинг берувчидан хеч қандай қўшимча кафолатлар талаб қилмайдилар ҳам. Битим таъминланиши ускунанинг ўзи кафолат сифатида деб назарда тутилади. Ижарага олувчи томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаса.компания дархол берилган мол-мулкни олиб қўяди.
Ижара битимларини операцион ижара сифатида тузиш мумкин, бу ижарачига қарз чегаралари мавжуд бўлганда, балансдан ташқари бўлган ҳисоботни молиялаштиришга йўл очади.
Ишга туширилиши узоқ муддатга тўхтаб туришларга эга бўлган ускуналарни тайёрлашга буюртма беришдан кўра, фойдаланишга тайёр бўлган ускунани ижарага олиш қулайдир.
Баъзида активларга фақат вақтинча, мавсумий ёки бирламчи талаб бўлади, бундай ҳолда ижара доимо фойдаланишда бўлган активларга эгалик қилиш ноқулай бўлган муаммоларини йўқ қилишга ёрдам беради.
Эгалик қилишга нисбатан қисқа муддат ичида активларнинг ижараси ижарачига янги маҳсулотнинг ва юқори технологик асбоб-ускунанинг эскиришидан «мухофаза» қилишга имконият беради.