10-2.ОПЕРАТИВ ИЖАРАНИНГ ҲИСОБИ
2000 йил 1 мартда "Ёшлик" компанияси ва "Тармоқ" компанияси шартнома туздилар. Унга мувофиқ "Ёшлик" компанияси (ижарага берувчи) "Тармоқ" компаниясига (ижарага олувчи) 10 ой муддатга ижарага "Тико" автомашинасини беради. Автомашинанинг дастлабки қиймати 3 000 000 сўм. У 2000 йил 1 январда сотиб олинган. Хизмат муддати 5 йил.
'Тармоқ" компанияси ҳар чоракда 250 000 сўм тўлаш мажбуриятини олган. Мулк солиғи дастлабки қийматининг 1% миқдорида ундирилади.
Бухгалтерия ўтказмаларни акс эттириш талаб қилинади:
Хар йилги амортизация тўғри чизили ҳисобдан чиқариш усулида амалга оширилади. Ушбу ўтказма қайси компания томонидан акс эттирилиши лозим ?
"Тармоқ" компанияси томонидан ҳар ойда ҳисобланган ижара тўловини.
"Ёшлик" компанияси томонидан олинадиган ижара даромадини ҳар ойда ҳисобланишини.
Автомашина ижарага берилиши ва олинишини акс эттирилиши
5.2000 йил учун мулк солиғи ҳисобланишини акс эттиринг. Ушбу солиқни қайси компания ҳисобга олиши лозим?
11 – БОБ. ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИ
Ушбу бобни ўзлаштиргач Сиз қуйидаг иларни билишингиз лозим:
Инвестицияларнинг таърифини
БХМАга мувофиқ инвестицияларни туркумлашни
БХХАга мувофиқ инвестицияларни туркумлашни
Қарз қимматли қоғозларга инвестицияларншг ҳисобини
Улушли қимматли қоғозларга инвестицияларнинг ҳисобини
Бухгалтерия балансида инвестицияяарни баҳолашни
Инвестицияпар чиқиб кетишининг ҳисобини
1. Инвестицияларнинг таърифи
Инвестициялар - маълум давр давомида иқтисодий фойда кўриш мақсадида қўйилган капитални билдиради. 12-сонли «Молиявий инвестициялар ҳисоби» БХМАси, қимматли қоғозларга қўйилган инвестицияларни фоиз, роялти, дивидендлар ва ижара хақи шаклида даромад олиш, инвестиция қилинган капиталнинг ўсиши ёки бўлмаса инвестиция қилаётган компания томонидан бошқа манфаатларни олиш мақсадида хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида бўлган активлар сифатида таърифлайди, ҳамда уларни жорий ва узоқ муддатли инвестицияларга ажратади.
Корхоналар инвестицияларни турли сабабларга кўра амалга оширадилар. Баъзи корхоналар учун инвестицион фаолият улар фаолиятининг асосий сезиларли қисмини ташкил этади, ушбу корхоналар фаолиятини баҳолаш инвестицион фаолият натижалари билан юқорироқ даражада боғлиқ бўлади. Баъзи корхоналар қимматли қоғозларни маблағларни меъёрдан ташқари захираси сифатида, бошқалари эса савдо инвестицияларни ўзининг тижоратига оид ўзаро муносабатларини мустахкамлаб тижорат устунлигини яратиш мақсадида ушлаб туради.
Бошқа корхоналар устав капиталига инвестициялар ҳисобининг муаммолари 8-сонли "Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик юритувчи жамиятларда сармояларни ҳисобга олиш" ва 6-сонли "Лизингни ҳисобга олиш" БХМАларида ёритилган
Корхона қарамоғида мавжуд бўлган қимматли қоғозлар мажмуаси инвестицион портфел деб аталади.
2. БХМАга мувофиқ инвестицияларни туркумлаш
12-сонли БХМАга мувофиқ корхоналар ўз балансларида жорий ва узоқ муддатли инвестицияларни ажратадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |