1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet1/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб


МУНДАРИЖА


1-БОБ. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари………………………2


2-БОБ. Молиявий ҳисоботларнинг тавсифи……………………………………………..12
3-БОБ. Ҳисоб цикли, ҳисоблаш усулида ҳисоб юритиш ва ёпиладиган ўтказмалар………………………………………………………………………………….24
4-БОБ. Даромадлар ва харажатларни тан олиш…………………………………………35
5-БОБ. Пул маблағлари ва олинадиган счётларнинг ҳисоби…………………………...45
6-БОБ. Товар-моддий захиралар ва харажатлар ҳисоби………………………………...55
7-БОБ. Асосий воситаларнинг ҳисоби…………………………………………...............70
8-БОБ. Номоддий активларнинг ҳисоби………………………………………………....90
9-БОБ. Дисконтланган пул оқимлари…………………………………………………...97
10-БОБ. Ижара (лизинг) нинг ҳисоби…………………………………………………...102
11-БОБ. Инвестицияларнинг ҳисоби……………………………………………………110
12-БОБ. Мажбуриятларнинг ҳисоби………………………………………………….....120
13-БОБ. Қарзлар бўйича харажатларнинг ҳисоби……………………………………...134
14-БОБ. Хусусий капиталнинг ҳисоби ва хатоларни тузатиш……………………..….137
Амалий иш-1. «Фарход»………………………………………………………………....147
15-БОБ. Валюта алмаштириш курси ўзгариши натижаларининг ҳисоби…………….150
Амалий иш -2. «Сюзан»……………………………………………………………….....157
16-БОБ. Фавқулодда моддаларнинг ҳисоби……………………………………………159
17-БОБ. Даромад (фойда) солиғининг ҳисоби…………………………………………162
Амалий иш-3. «Кристалл»………………………………………………………….……171
18-БОБ. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот…………………………………………..179
19-БОБ. Молиявий коэффициентларнинг таҳлили………………………………….…191
20-БОБ. Шартли воқеалар………………………………………………………………..198
Амалий иш-4.«Трансмаш»…………………………………………………………….…201
1-БОБ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Ушбу бобни ўрганиб чиққач, сиз қуйидагиларни билишингиз лозим:
Бухгалтерия ҳисоби таърифи
Бухгатерия маълумотларидан фойдаланувчилар.
Молиявий ва бошқарув ҳисоби
Хўжалик фаолияти юритилишининг ташкилий--хуқуқий шакллари
Молиявий ҳисобот концепциялари
Молиявий ҳисобот тайёрланиишининг мақсадлари
Молиявий ҳисоботнинг сифат тавсифлари
Молиявий ҳисобот элементлари
Молиявий ҳисоботни тан олиш ва ўлчаш меъзонлари
Молиявий ҳисоботнинг тамойиллари
Бухгалтерия ҳисоби нинг таърифи
Бухгалтерия ҳисоби-бу негизида хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни тўплаш, уни қайта ишлаш ва манфаатдор бўлган томонларга (молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга) молиявий ҳисобот кўринишида етказиб беришни амалга оширадиган тизимдир.Бухгалтериянинг мақсади –турли фойдаланувчилар талабларини қондириш мақсадида энг кам харажатларни сарфлаган холда етарили даражада маълумотларни тақдим этиш.Ўз-ўзидан маълумки, қарорларни қабул қилиш учун маълумот тизимидан фойдаланиш натиажасида олиниши мумкин бўлган фойдалар ушбу тизимга сарф-харажатлардан юқори бўлиши лозим.
Бухгалтерия маълумотларидан фойдаланувчилар
Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга амалдаги ва келажакдаги инвесторлар, кредиторлар, мол етказиб берувчилар, харидорлар, ходимлар шунингдек, хукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоат ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар киради.Уларнинг барчасини ички ва ташқи фойдаланувчиларга ажратиш мумкин
Корхона тўғрисидаги маълумотлар хақида эхтиёж қуйидагиларда вужудга келади:
инвесторларда –берилган инвестициялар билан боғлиқ бўлган таваккалчилиги туфайли;
акциядорларда- хўжалик юритувчи суъект двидендларни тўлаш қобилиятига эга эканлиги, акцияларнинг сотиб олиш, ушлаб туриш ёки сотиш лозимлигини аниқлаш учун;
кредиторларда-кредитлари ва улар бўйича фоизлар ўз вақтида тўланиши тўғрисида маълумотларни аниқлаш учун;
мол етказиб берувчилар ва бошқа савдо сотиқ кредиторларда –уларга тегишли бўлган сумма ўз вақтида тўланиши тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун;
харидорларда- хўжалик юритувчи субъектни фаолияти узлуксиз амалга оширилиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш мақсадида, айниқса агарда улар узоқ муддатли келишувлар тузган бўлса ёки ушбу субъектга қарам бўлса;
ходимларда *-корхона фаолияти барқарор ва рентабелли эканлиги тўғрисидаги маълумотга манфаатдор бўлиб улрни иш хақи,нафақа ва келажакда меҳнат фаолиятини давом эттириш учун хўжалик юритувчи субеъктнинг имкониятларини бахолаш мақсадида;
давлат бошқруви идораларида- ресурслар тақсимланиши ва бинобарин, хўжалик юритувчи субъект фаолияти тўғрисидаги маълумотга манфаатдор бўлганликлари учун Улар учун маълумот хўжалик юритувчи суъбектнинг фаолиятини тартибга солиш, солиққа тортиш сиёсатини белгилаш, шунингдек, миллий даромад ва бошқа статистик кўрсаткичларни аниқлашга асос солиш учун керакдир;
жамоатчиликка–чунки хўжалик юритувчи субъектлар махаллий иқтисодга хар томонлама, шу жумладан ахоли бандлигини таъминлаш ва махаллий мол етказиб берувичларни қўллаб-қувватлаш билан сезиларли даражада ўз улушларини қўшишлари мумкин. Молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъектнинг ривожланиш йўналишлари ва фаровонлигининг яхшилаш бўйича эришган ютуқлари тўғрисида маълумот билан таъминлаб жамоатчиликка ёрдам беради.


3.Молиявий ва бошқарув ҳисоби
Молиявий маълумотлардан фойдаланувчиларнинг турлича гурухлари мавжудлиги, бухгалтерия ҳисобининг ягона тизим сифатида иккига бўлинишига олиб келди:

  1. Молиявий ҳисоб;

  2. Бошқарув ҳисоби.

Молиявий ҳисоб корхоналар томонидан барча манфаатдор ички ва ташқи фойдаланувчиларга тақдим этиладиган ҳамда улар томонидан маълум бир қарорларни қабул қилиш учун фойдаланиладиган маълумот тавсифи ва хажми билан боғлиқдир.
Бошқарув ҳисоби ички фойдаланувчилар (менежер) эхтиёжларини қондириш мақсадида иқтисодий хўжалик операциялари ва маҳсулот ишлаб чиқарилиши устидан назорат ўрнатишда, бюджетнинг бажарилиши ва фойда олинишининг мониторингини ўрнатишда, шунингдек компаниянинг келажакда муваффақиятга эришишида бухгалтерия маълумотларидан фойдаланишдан иборат.
4.Хўжалик фаолиятининг ташкилий - ҳуқуқий шакллари
Амалиётда хўжалик фаолиятининг учта асосий ташкилий - ҳуқуқий шакллари мавжуд:

  • якка тартибдаги (хусусий мулкдорлик);

  • икки ва ундан ортиқ мулкдорлар томонидан ташкил этилган шёрикчилик (Масъулияти чекланган жамият);

  • корпорация ёки акциядорлик жамияти (очик ёки ёпик турдаги акциядорлик жамияти) -улушлари акциядорлик капитали кўринишига эга мулкдорлардан ҳуқуқий мустақил бўлган фирма.

5.Молиявий ҳисобот концепциялари (МХК)

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish