1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet92/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Ижаранинг устунликлари.
•Ижара пул маблағлари билан боғлиқ муаммоларни хал қилиши мумкин, чунки бу ҳолда ижарага олинган актив қийматининг 100%игача молиялаштирилиши мумкин. Банк
кредитлари одатда актив қийматининг 80% билан чегараланади. Лизинг пайтида битим мол-мулкнинг тўлиқ қийматига тузилади.
•Лизинг битими ссудага нисбатан эгилувчандир. Ссуда доимо муддат ва миқдорлар бўйичачегараланади ва ҳар доим ҳам молиялаштириш учун кулай бўлмайди. Тўловлар ҳар ойда, хар чоракда ва хок. амалга оширилиши мумкин, уларнинг суммаси турлича бўлади. Ижара пайтида қатъий белгиланган фоиз ставкаси тўғрисида келишиш мумкин. банк кредитлари учун эсаўзгарувчан фоиз ставкалари характерлидир.

  • Лизинг бўйича контракт тузиш ссудани олишдан кўра осонроқдир. Бу айниқса майда ва ўрта корхоналар учун тааллуқлидир. Айрим лизинг компаниялари лизинг берувчидан хеч қандай қўшимча кафолатлар талаб қилмайдилар ҳам. Битим таъминланиши ускунанинг ўзи кафолат сифатида деб назарда тутилади. Ижарага олувчи томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаса.компания дархол берилган мол-мулкни олиб қўяди.

  • Ижара битимларини операцион ижара сифатида тузиш мумкин, бу ижарачига қарз чегаралари мавжуд бўлганда, балансдан ташқари бўлган ҳисоботни молиялаштиришга йўл очади.

  • Ишга туширилиши узоқ муддатга тўхтаб туришларга эга бўлган ускуналарни тайёрлашга буюртма беришдан кўра, фойдаланишга тайёр бўлган ускунани ижарага олиш қулайдир.

  • Баъзида активларга фақат вақтинча, мавсумий ёки бирламчи талаб бўлади, бундай ҳолда ижара доимо фойдаланишда бўлган активларга эгалик қилиш ноқулай бўлган муаммоларини йўқ қилишга ёрдам беради.

  • Эгалик қилишга нисбатан қисқа муддат ичида активларнинг ижараси ижарачига янги маҳсулотнинг ва юқори технологик асбоб-ускунанинг эскиришидан «мухофаза» қилишга имконият беради.



Ижаранинг камчиликлари.

  • Ижарага олинган активларнинг 100% молиялаштирилиши шунингдек пул кўринишидаги юқори даражадаги фоизларни англатади.

  • Мавсумий ижарада асбоб-ускуна керак бўлган пайтида топиш мумкин бўлади деб кафолат бериб бўлмайди. Ундан ташқари, чегараланган ижара фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.

  • Қисқа муддатли ижара асбоб-ускуна эскиришидан химоя қилиши мумкин, аммо қисқа муддатли ижара хақи оддатда узоқроқ муддатли ижара ҳақидан баланд бўлади (ижарагаберувчи мумкин бўлган эскириш рискини қоплайди).

  • Узоқ муддатли ижарада белгиланган ставка ижарага берувчи - кредиторни фоиз ставкаси кўтарилганда, зарарлар рискига бошлайди.

Ижара муносабатларига тааллуқли бўлган маълумотлар 6-сонли «Лизинг ҳисоби» БХМАга мувофиқ ёритилиши лозим.



Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish