1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet100/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Маълумотни ёритиш. Уюшган корхонага қўйилган инвестицияларга тегишли, улушда қатнашиш усули билан ҳисобланган суммалар балансда ва даромадлар ҳақидаги ҳисоботда узоқ муддатли активлар деб тавсифланади. Бундай инвестициялардан инвесторнинг фойда ва зарарлар улуши молиявий-хўжалик фаолият натижалари тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида модда сифатида очиб берилиши шарт.


6. Бухгалтерия балансида инвестицияларни баҳолаш.
Инвестициялар хаққоний бозор қийматига қайта баҳоланганда узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг қайта баҳолашдан вужудга келган қўшимча қиймат қайта баҳолашдан олинган даромад тариқасида хусусий капитал таркибига киритилади. Молиявий инвестициялар қиймати камайганда, камайиш суммаси хусусий капиталда акс этилган худди ўша инвестицияларнинг қўшимча қиймат суммаси ҳисобига амалга оширилади.
Молиявий инвестициялар қийматини камайиш суммаси қайта баҳолашдан олинган даромаддан юқори бўлса. ушбу фарқ молиявий фаолият бўйича зарарлар сифатидан тан олиниши лозим. Қиймати камайтирилган инвестициялар қўшимча қийматининг суммаси ўша инвестициялардан олинган зарар қоплангандан кейин хусусий капиталнинг ошишига йўналтирилади.
Масалан, «Озод» компанияси қуйидаги қимматли қоғозларга эга, деб фараз қиламиз:
Сотиб олиш ва хаққоний (бозор) қийматқдан, энг кам қиймати бўйича баҳолаш усулининг қўлланилиши, акциялар портфелининг қиймати 1 000 сўмга, 20 000 сўмдан 19 000 сўмгача камайтирилишини кўрсатади, бунда А ва В акциялари қиймати 3 000сўмга кўпайган, С компанияники 4 000 сўмга камайган. Агар инвестицияларни қайта баҳолаш гурухлар бўйича амалга оширилган бўлса, 2000 йилнинг охирида қуйидаги бухгалтерия ёзуви берилади:
31 декабрь:
Дт Молиявий фаолият бўйича зарар 4 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 1 000
Кт Хусусий капитал - қайта баҳолаш бўйича тузатишлар 3 000
Агар «Озод» компанияси илгари сотиб олинган ҳамма акцияларни 2001 йил 1 январда сотса, у ҳолда 19 000 сўм олади (агар бозор қиймати 2000 йил 31 декабрда ўзгармаса).
Фараз қилайлик, 2001 йилда «Озод» компанияси В компаниянинг қайта баҳоланган акцияларини 6 000 сўмга, яъни сотиб олиш нархига нисбатан 2 000 сўм юқори нархга сотди. Бу қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дт Пул маблағлари 6 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 6 000
ДтХусусий капитал - қайта баҳолаш бўйича тузатишлар 2 000
КтҚимматли қоғозлар сотишдан олинган фойда 2 000
Агар компания инвестицияларини умумий портфел бўйича қайта баҳоласа, бутун портфелнинг қиймати ўзгарилиши ҳисобга олинади, бунда қуйидаги ўтказма берилади:
31 декабр:
Дт Молиявий фаолиятдан бошқа харажатлар 1 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 1 000
Бу холатда В гурухидаги инвестицияларни сотиш қуйидагича акс эттирилади:
Дт Пул маблағлари 6 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 4 000
Кт Акцияларни сотишдан фойда 2 000


7. Инвестициялар чиқиб кетиининг ҳисоби.
Қимматли қоғозларни сотишдан компания одатда фойда олади ёки зарар кўради. Бунда:
• даромад ва баланс қиймати орасидаги фарқ даромад ёки харажат сифатида тан олинади;
• активни қайта баҳолашдан келган ҳар қандай даромад молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромадга ўтказилади ёки бевосита бухгалтерия балансида тақсимланмаган фойдага қўшилиши мумкин (бундан танланган усулдан охиригача фойдаланиш керак).
Агар инвестиция портфель асосида сотиб олиш ва бозор қийматидан энг кам қиймат бўйича ҳисобланадиган жорий актив бўлган бўлса, сотувдан келган фойда ёки зарар сотиб олиш қийматига асосланган бўлиши керак.
Агар инвестиция илгари қайта баҳоланган ёки бозор қиймати бўйича қайта баҳоланган бўлса, ҳамда кўпайиш қайта баҳолашдан келган даромадга (хусусий капитал) га ўтказилган бўлса, иккита усулни қўллаш мумкин:
а) ёки қайта баҳолашдан келган даромад суммасининг молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши билан, сотувдан келган даромад суммасига кредитланиши билан;
б) ёки қайта баҳолашдан келган даромад суммасининг тақсимланмаган фойдага ўтказилиши билан.
Акциялар сотилганда, сотиш ва сотиб олиш қийматлари орасидаги фарқ ҳисобда ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бундай инвестициялар бўйича олинган дивидендлар суммаси «Пул маблағлари» ҳисоб варағининг дебети ва «Дивидендлардан келган даромад» ҳисоб варағининг кредити бўйича акс эттирилади.
Фараз қилайлик, «Атлант» компанияси 5 000 акциясини «Компьютер технологиялари» корпорациясига сотади. Бу акциялар ҳар бири учун 35 сўм нарх бўйича сотиб олинди, жумладан хизмат учун брокерга комиссион тўловлари билан бирга. Бу акцияларнинг ҳар бири учун 25 сўм нарх бўйича сотилиши (брокерлик комиссион тўловларидан ташқари) қуйидагича акс эттирилади:
05 декабрда:
ДтПул маблағлари 125000
ДтИнвестицияларни сотишдан курилган зарар 50 000
Кт узоқ муддатли инвестициялар 175000

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish