Бўнаклар ва қайтариладиган депозитлар. Компания мижозлардан ва ходимларидан депозитлар олганда махсус мажбурият вужудга келади. Депозитларни келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган мажбуриятларни тўлаш ёки битимни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш кафолати сифатида мижозлардан олиш мумкин. Масалан, буюртма олинганда, компания буюртмани бекор қилиш холатида келиб чиқиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун бўнак тўлашни талаб қилиши мумкин. Пул маблағларни олаётган компанияда бундай бўнаклар натижасида хўжалик мусшаласининг якунланиш пайтигача мажбуриятлар келиб чикади. Бўнаклар пул маблағларни дебетлаш ва мажбурият ёки мижоз депозитлари каби счётни кредитлаш орқали акс эттирилади.
Дт Пул маблағлари
Кт Олинган бўнаклар
Келгуси давр харажатлари (бўнак тариқасида олинган даромадлар). Юкни етказиб бериш ёки хизмат кўрсатишдан олдин бўнак тариқасида олинган пул маблағлари бўйича мажбурият келиб чикади. Даромадни идентификация қилиш тамойилига асосан, бу маблағлар даромад деб тан олиниши мумкин эмас. Бўнак тариқасида олинган даромадларга: коллежда ўқиш учун тўлов, ижара тўлови, чипталарнинг сотилиши ва журналларга обуна бўлиш учун тўловлар мисол бўла олади. Бундай хўжалик муомалалар пул маблағларнинг дебети ва тегишли жорий мажбуриятлар ҳисоб варақлари кредити бўйича акс эттирилади. Кўпинча «келгуси давр даромади» деб аталадиган бу ҳисоб варақ, аниқловчи сўзга эга бўлиши мумкин, масалан обуна учун тўловни олганда у обунадан олинган келгуси давр даромади бўлиши мумкин. Бу ҳисоб варақ бошқа номларга ҳам эга бўлиши мумкин, масалан: «олдиндан тўланган обунадан даромад» ёки «бўнак тариқасида олинган обунадан даромад».
Кейинчалик, маҳсулот етказилган ёки хизматлар кўрсатилган, ва даромад ҳам хақикатдан ишлаб олингандан кейин, келгуси давр даромадлари счёти камаяди, даромаднинг тегишли счёти эса кредитланади. Бу охирги ёзув одатда йил охиридаги тузатиш ёзувларидан бири ҳисобланади.
Мисол: 2002 йил 1 ноябрда "Дантес" компанияси келгуси олии ой учун 600 000 сўм ижара тўловини олди. Ҳисобот даври 31 декабрда тугайди. Ёзувлар қуйидагича бўлади:
2002 йил 1 ноябр - Бўнак тариқасида олинган ижара тўлови:
Дт Пул маблағлар 600 000
Кт Бўнак тариқасида олинган ижара даромади 600 000
(ёки ижара бўйича келгуси давр даромади)
2002 йил 31 декабр - Сумманинг ишлаб олинган қисми бўйича тузатиш ёзуви:
Дт Бўнак тариқасида олинган ижара даромади 200 000
(ёки ижара бўйича келгуси давр даромади)
Кт Ижарадан олинган даромад (600 000) х (2/6) 200000
Бўнак тариқасида олинган қолган 400 000 сўм даромад суммаси жорий мажбурият деб акс эттирилади, чунки «Дантес» компаниясида қолган тўрт ой давомида хизматлар кўрсатиш мажбурияти бор.
Келгусида хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятга бошқа мисол кабелли телевидение бўлиб ҳисобланади, қайси-ки, пул маблағлари хизмат кўрсатилгунга қадар йиғиб олинади. Компания ўз мажбуриятларига хизматлар учун олдиндан тўлов деб номланадиган ҳисоб варақни кўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |