Схемотехника



Download 166,86 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi166,86 Kb.
#245837
Bog'liq
№14 Яримутказгичли хотира микросхемалари

Яримўтказгичли хотира ҚУРИЛмалари

Хотира

  • Хотира –ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган хар хил қурилмалар йиғиндисига айтилади. Хотира қурилмасининг ўзи эслаб қолувчи қурилма дейилади.
  • Функционал қўлланилиши бўйича эслаб қолувчи қурилмалар ташқи ва ичкиларга бўлинади.
  • Ташқи эслаб қолувчи қурилмалар – катта миқдордаги ахборотни сақлаб қолиш учун мўлжалланади (дисклар ва х.к.).
  • Ички эслаб қолувчи қурилмалар – жараён бажарилаётган вақтнинг ўзида программа ва маълумотларни қайта ишлаш учун қўлланилади.

Хотиранинг классификацияси

ДХҚ

  • Қувват талаб қилмайдиган хотирага доимий хотира қурилмаси (ДХҚ) киради – RОM (Read Only Memory – фақат ўқиш учун мўлжалланган хотира). ДХҚ нинг ичидаги ахборот уни ишлаб чиқарувчининг ўзи томонидан ёзилади ва удан кейин ўзгартирилмайди.
  • Бундай хотиралар хажми катта бўлмаган микросхемалардан қурилади. Одатда ДХҚ га компьютер қурилмасини бошқариш учун минимал база тўпламини таъминловчи дастур ёзилган бўлади.

ОХҚ

  • Оператив хотира қурилмасида иккилик кўринишида ишлов берилаётган ахборот, ишлов бераётган дастур, унга тегишли маълумотлар ва ишлов берилишнинг натижалари хотирада сақланади.
  • ОХҚ ёзиш тартибини, ахборотни сақлаш ва узатишни таъминлаб беради. Бунга қарамай у вақтнинг ихтиёрий даврида ихтиёрий танланган хотира ячейкасига рухсат берилиши мумкин.
  • Бундай холат ОХҚ нинг инглизча номида яққол тасаввур этилган – RAM (Random Access Memory – ихтиёрий рухсат этувчи хотира). ОХҚ да сақланаётган маълумотларни тез ўқиш мумкин. Бу хотира мураккаб электрон микросхемалардан ташкил топган ва компьютернинг корпусини ичида жойлаштирилган.

Кэш – хотира

  • Тезкор кэш-хотира компьютерда бажарилаётган жараёнлар тезлигини ошириш ва микропроцессор билан ОХҚ ўртасида алмашинадиган маълумотларни тезкорлик билан узатиш учун ишлатилади. Кэш-хотира оралик эсда сақланувчи қурилма хисобланади (буфер).
  • Кэш-хотиранинг иккита тури мавжуд: процессор ичида жойлашган ички ва она платада жойлашган ташқи кэш-хотиралар.

Хотиранинг асосий параметрлари

  • Хотира қурилмасининг сиғими (М) – унда сақланадиган ахборотни мумкин бўлган максимал кийматини белгилайди.
  • Сўз разряди n – хотира ячейкаси (ХЯ) деб номланади. ХЯ ларнинг йиғиндиси эслаб қоладиган хотира майдонини хосил қилади ва у матрица деб номланади.
  • Бу холатни яхшироқ тасвирлаш учун «хотира қурилмасини ташкил қилиш» тушунчаси ишлатилади (N x L). Бунда N хотира қурилмасида узунлиги L билан келтирилган сақланадиган кодли сўзларнинг сони.
  • Бунден келиб чиқиб, ХҚ нинг сиғими қуйидагича келтирилади:

Ахборот хажми бир хил бўлгани билан унинг ташкил этувчиси фарқланиши мумкин. Бунга мисол бўлиб ХҚ иккита ташкил этувчиси 32х8 ва 256х1 лар бир хил хотира хажмини ташкил этади, яъни 256 бит.

  • Ахборот хажми бир хил бўлгани билан унинг ташкил этувчиси фарқланиши мумкин. Бунга мисол бўлиб ХҚ иккита ташкил этувчиси 32х8 ва 256х1 лар бир хил хотира хажмини ташкил этади, яъни 256 бит.
  • Хотирадан сигнални олиш вақт tА деб, хотира курилмасига барча бошкарувчи сигналлар берилган вактдан бошлаб унинг чиқишида маълумотни пайдо булиши вакт оралиғига айтилади.

Хотира қурилмасининг маълумотларига рухсат этиш усуллари

  • Адресли
  • Кетма-кет
  • Ассоциатив
  • адресли рухсат этиш усулида адресли код маълумотлар алмашинуви юз берадиган хотира ячейкасини номерини кўрсатади. Бунда танлов вақти доимий ва маълумотлар майдонидаги ахборотни турар жойига таълуқли эмас. Адресли ХҚ га қуйидагилар мисол бўла олади:
  • RAM (Random Access Memory), ОХҚ (оператив ХҚ) ёки ИТХҚ (ихтиёрий танловли ХҚ)
  • ROM (Read Only Memory), ДХҚ (доимий ХҚ)

Оператив ХҚ

  • ОХҚ хозирги холатда ишлаб турган дастурни ишлаб туриши учун керакли бўлган маълумотларни сақлайди; улар ихтиёрий вақтда ўзгартирилиши мумкин. ОХҚ мураккаб микросхемалар йиғиндисидан ташкил топади ва компьютер корпусининг ичида жойлашган бўлади.
  • ОХҚ ўз вақтида қуйидагиларга бўлинади:
  • Статик. Унда ахборотлар саналиш жараёнида йўқ қилинмайди, янги ахборотлар ёзилмайди. Ахборотлар қувват манбаи ўчирилиши билан йўқолади. Хотира элементи бўлиб триггерлар хизмат қилади.
  • Динамик. Маълумотлар конденсатор қуввати сифатида сақланади. Улар вақти-вақти билан кўчирилиб туради.

статик ОХК - 132РУ6 ИМСнинг шартли белгиси

ДХҚ нинг турлари

ДХҚ бутун иш жарёнида ўзгармайдиган маълумотни сақлаш учун мўлжаланган ундан фақат маълумотни ўқиш мумкин. Ундаги сақланаётган маълумот энергия манбайи ўчирилганда хам ўчиб кетмайди.

ДХҚнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Маскали ДХҚ;
  • Бир мартали дастурланувчи ДХҚ;
  • Кўп мартали дастурланувчи ДХҚ (Flesh хотира).

Хотираси 4х8 кўринишидаги энг оддий ДХҚ схемаси


Download 166,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish