Солиқлар. Хукумат қонунлари тегишли хукумат муассасалари учун компанияниг мижоз ва ходимлардан тегишли солиқларни олишини талаб қилади. Бундай солиқларни тўрт гурухга бўлиш мумкин:
харидорлардан йиғилган солиқлар (эгри солиқлар).
харажатлар таркибига киритиладиган солиқлар,
иш ҳақидан ушлаб қолишлар.
фойдадан ундириладиган солиқлар
Қўшилган қиймат солиғи. ҚҚС учинчи томон (бу ерда хукумат) учун ундириладиган бошқа солиқ ҳисобланади. Даромадлар ундириладиган ҚҚСнинг айирмаси билан ҳисобга олиниши керак. Товар ва хизматларнинг сотиб олиниши қопланишга мўлжалланган ҚҚСни айириш билан ҳисобга олиниши керак, ва тўлашга ёки олишга мўлжалланган ҚҚС мос равишда мажбурият ёки актив (олинадиган ҳисоб варақлар) га киритилиши керак.
Хар қандай қопланмайдиган ҚҚС, у қарашли бўлган товар ва хизматлар қиймати компоненти сифатида ҳисобга олиниши керак. Агар у тўланган ва асосий воситага нисбатан қопланмайдиган бўлса. ҚҚС активнинг капитализация қилинадиган қийматига киритилади. Агар у жорий харажатларга тегишли бўлса, ҚҚС давр учун бўлган соф фойда ҳисобига киритилади. Масалан, агар товар 100 000 сўмга сотилса, мижоз унга қўшиб 20% ҚҚСни ҳам тўлаши керак:
Дт Олинадиган счётлар 120 000
Кт Сотишдан даромад 100000
КтҚҚС бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар 20 000
Товарлар ва хизматларни сотиб олишда мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ушбу солиқни чегирган ҳолда ҳисобга олинади:
Дт ТМЗ 80000
ДтБюджетга солиқлар бўйича бўнаклар16000
Кт Тўланадиган счётлар 96 000
Вақти-вақти билан ҚҚС бўйича бўнаклар ва мажбуриятлар бир бири билак солиштирилади. Агар бўнаклар кўпроқ бўлса, мажбуриятлар ёпилади:
Дт ҚҚС бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар 16 000
Кт Бюджетга солиқлар бўйича бўнаклар 16000
Давлатга тўланадиган ҚҚС «ҚҚС бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар» счётининг кредити ва дебетининг фарқи сифатида аниқланади ва тўланади:
Дт ҚҚС бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар 4 000
Кт Пул маблағлари 4 000
Агар корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаса, мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС бюджет қарзни камайтирмайди. корхонанинг харажатлари сифатида тан олиниб ТМЗ ёки давр харажатлари таркибига киритилади. Бундан ташқари асосий воситалар ва номоддий активларни сотиб олишда тўланган ҚҚС уларнинг дастлабки қийматини оширади ва капиталлаштирилади.
Корхона харажатларига киритиладиган солиқлар. Солиқлар ва мажбурий тўловларни бир қатори, шу жумладан мулк, ер, сув ресурслари, мақсадли давлат жамғармаларга тўловлар улар томонидан жорий даврда тўланиб харажатларга киритилади:
Дт Бошқа операцион харажатлар
Кт Солиқлар бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар
Do'stlaringiz bilan baham: |