Ишчилар ва акционерлардан йигшган солиқлар. Хукумат қонунлари тегишли давлат муассасаларидан ходимлар ва акционерлардан тегишли солиқларни ушлаб қолишни талаб қилади. Бундай солиқлар бўлиб дивидендлар бўйича ходимлардан ундириладиган даромад солиқлари, иш хақи солиқлари бўлиб ҳисобланади. Бундай солиқлар бирлашмалар, суғурта компаниялари ва касаба уюшмалари номидан йиғилади. Ундирилиш деганда, мажбуриятлар тегишли томонга ўтказиб берилгандаги холат тушунилади:
Дт Меҳнат хақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Кт Солиқлар бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар
Фойдан ундириладиган солиқлар. Фойда солиқларига фойда (даромад) солиғи, ягона солиқ, ялпи даромадга солиқ ва бошқа солиқлар киради. Солиқлар бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар Солиқ Кодекси бўйича мазкур солиқлар ҳисобланганда пайдо бўлади:
Дт Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар
Кт Солиқлар бўйича бюджет олдидаги мажбуриятлар
Кўзда тутилган мажбурият фирманинг энг аниқ бўлган ҳисоб-китобларга асосланган жорий мажбуриятлар таркибида ҳисобга олинади. Мунтазам равишда баъзи солиқларни бўнак сифатида тўланиши кўпчилик холатларда мажбурий бўлиши мумкин. Фойда солиғини ҳисобга олиш муаммоси кейинчалик 19-сонли бобда кўриб чиқилади.
Кафолат мажбуриятлари. Агар компания сотиш вақтида ўз маҳсулотига кафолат берса, унда мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммасини сотиш амалга оширилган даврда харажатлар ҳисоб варақларининг дебети бўйича акс эттирилади, чунки кафолат маҳсулот ёки хизматнинг сифат тавсифи ва сотиб олишга ундайдиган сабаблардан бири ҳисобланади. ўтган тажрибадан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврга берилган кафолатларнинг компанияга келиб тўшадиган суммасини ҳисоблаш мумкин. Айрим товарлар ёки хизматлар аҳамиятли бўлмаган кафолат хизматини талаб қилади, бошқалари эса кўпроқ хизмат кўрсатишни талаб қилиши мумкин. Шундай қилиб, товар ёки хизмат бирлигининг ўртача хизмат кўрсатиш қийматини аниқлаш мумкин.
Мисол: Совутгичлар ишлаб чиқарадиган компания ҳар бир совутгични, агар у муддатидан олдин ишдан чикса, алмаштириб беришни кафолатлайди. Компания ҳисоб-китоби бўйича ҳар бир совутгичга кафолатли хизмат кўрсатиш учун харажатлар 15 000 сўмни ташкил этади. Одатда ҳар сотилган 100та маҳсулотдан 40таси кафолатланган хизмат кўрсатишни талаб этади. Фараз қилайлик июл ойида З0та совутгич сотилган. Бунда кафолатланган хизмат кўрсатиш учун сумма қуйидагича ҳисобланиши мумкин:
Сотилган совутгичлар сони30
Кафолатли хизмат кўрсатишга мурожат қилиниш миқдори40%
Кафолатли хизмат кўрсатишга мурожат қилганлар этимоли (30 х 0,4) 12
Хар бир кафолатли хизмат кўрсатишга кўзда тутилган сумма, сўм15 000
Кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича резерв суммаси (15 000 х 12) 180 000
Июл охирида кафолатли мажбуриятларни қуйидаги ёзувлар билан амалга ошириш лозим:
Дт Кафолатли хизматлар бўйича харажатлар 180 000
Кт Кафолатлар бўйича қарзлар 180 000
Мижоз кафолатли хизмат кўрсатиш учун мурожаат қилганда кафолат бўйича амалдаги харажатлар «Кафолатлар бўйича харажатлар» счётининг дебетига ёзиб қўйилади. Фараз қилайлик, харидор совутгични олиб келиш учун 2 000 сўм тўлади, алмаштирилган, детал қиймати 8 000 сўмни, уста хизмати эса - 5 000 сўмни ташкил этди.
ДтПул маблағлари 2 000
ДтКафолатлар бўйича қарзлар 13 000
Кт Хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар 2 000
Кт ТМЗ 2 000
Кт Ходимлар олдида қарз 8 000
Do'stlaringiz bilan baham: |