1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet106/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Фоизсиз векселлар. Фоизсиз сўзи - бу турдаги векселлар учун энгяхши таъриф эмас, чунки хақикатда бундай векселлар фоизлар тўловини англатади. Бундай векселларнинг номинал қиймати қарз суммасини ўз ичига олганлиги каби, бу қарз бўйича фоизларни ҳам ўз ичига олади, бу тўлаш муддатида ягона тўлов суммасини ташкил қилади. Қарздор векселнинг номинал қийматига тенг бўлган суммани эмас, балким номинал суммаси ва вексел бўйича фоизлар орасидаги фарқни олади. Векселда, олинадиган пул маблағлар деб кўрсатилган сумма - бу номинал қийматнинг реал фоиз ставкасини қўллаш натижасида дисконтланган қийматидир. Қолган сумма, яъни дисконтланган пул маблағлар қиймати ва векселнинг номинал қиймати орасидаги фарқ, фоиз ҳисобланади. Хақиқий фоиз ставкаси шунга ўхшаш бўлган таваккалчилик даражаси билан хужжатларда қўлланиладиган бозор фоиз ставкаларига қараб аниқланади.
Мисол кўриб чикамиз. "Саратон" компанияси 1 120 000 сўмга йиллик вексел ёзиб берди ва 1 000 000 сўм пул маблағларни олди. Вексел 10 714% (120 000 -ь 1 120 000) фоиз ставкаси бўйича дисконтланган эди. Бироқ, "Саратон" компанияси фақат 1 000 000 сўм олди; демак, реал фоиз ставкаси 12%ни ташкил қилди (120 000 ч- 1 000 000). Бу векселнинг жорий қиймати 1 000 000 сўмни ташкил қилади; яъни улар олган суммани: 1*120000/ 1,12= 1 000 000 сўм
Қарз унинг жорий қиймати бўйича акс эттирилиши керак, буни векселни нетто тамойили бўйича қайд этиш ёки ялпи тамойили бўйича номинал қийматни акс эттириш ва бу суммани дисконт (чегирма) билан бирга акс эттириш орқали амалга ошириш мумкин. Иккала ёндашув ҳам қуйида кўрсатилган.
Нетто тамойили: 2001 йил давомидаги ёзувлар.:
2001 йил 1 октябр - Тўланадиган фоизсиз векселни жорий (соф) қиймати суммасида акс эттириш:
Дт Пул маблағлари 1 000 000
Кт Тўланадиган вексел қисқа муддатли (фоизсиз) 1000 000
Вексел 1 120 000 номинал қийматида эмас, унинг жорий қиймати бўйича (асосий сумма) бўйича акс эттирилган эди. Фоизлар бўйича ёзувлар бошланғич ёзилган 1 000 000 сўмни 1 120 000 сўмгача оширади, бу эса тўланиш суммаси ҳисобланади.
2001 йил 31 декабр - Ҳисобланган фоизни акс эттириш учун тузатиш ёзуви:
Дт Фоизлар бўйича харажатлар (1 000 000 х 12% х 3/12) 30 000
Кт Тўланадиган қисқа муддатли векселлар 300 000
Бу ёзувдан кейин векселнинг баланс қиймати 1 030 000 ни ташкил қилади
(1 000 000 + 30 000)
2001 йил 31 декабр: - Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
Фоизлар куришшидаги харажатлар 30 000
Бухгалтерия баланси:
Жорий мажбуриятлар:
Тўланадиган вексел, қисқа муддатли (1 000 000 + 30 000) 1 030 000
Тўлаганда қилинадиган ёзувлар
2002 йил 30 сентябр - (а) бу санага ҳисобланган фоизларни ва (б) тўлаш муддатида векселнинг номинал қийматини тўлашни акс эттириш:
ДтФоизлар бўйича харажат (1000000) х(12%) х (9/12) 90000
Кт Тўланадиган вексел, қисқа муддатли 90 000
Дт Тўланадиган вексел (1 000 000 + 30 000 + 90 000) 1 120 000
Кт Пул маблағлар 1 120 000

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish