Облигацион чегирмалар ёки мукофотларни ҳисобдан чиқариш усулларини.
Облигацияларни муомаладан чиқаришни ва облигацияларни акцияларга ўтказишни ҳисобга олиш тартибини.
Узоқ муддатли мажбуриятларининг бошқа турларини.
1. Мажбуриятларнинг таърифи вауларнинг пайдо бўлиш сабаблари.
БХМА мажбуриятларни «олдин бўлган хўжалик муомаласилар ёки фактлар натижасида келиб чиққан, тартибга солиниши активларнинг ўтказилиши ёки ишлатилишига, хизматлар кўрсатилиши ёки келгусида иқтисодий манфаатларнинг бошқа йўл билан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган корхонанинг мажбуриятларидир" деб таърифлайди. Шундай қилиб, мажбуриятлар учта асосий хусусиятга эга:
1.Мажбурият бошқа субъектга фақат активларни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш йўли билан қондирилиши мумкин;
Мажбурият мунозарали бўлмаслиги керак;
Мажбуриятни келтириб чиқарган воқеа ўринли бўлиши керак.
Мажбурият берилган таърифга мувофиқ қабул қилинганда, у дархол тан олиниши ва ёзувларга киритилиши керак. Мажбуриятнинг бухгалтерияда тан олиниши, мажбурият пайдо бўлган кунда амалга оширилиши керак. Мажбуриятни келтириб чиқарган хўжалик муомаласи одатда мажбуриятнинг пайдо бўлиш санасини аниқлаб беради. Жорий мажбуриятлар жорий активларга бўлган даъвони билдиради.Бу даъволар тўлаш муддати бир неча йилни ташкил этадиган облигациялар каби мажбуриятлардан фарқ қиладилар.Мажбуриятларнинг туркумланишида жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларни фарқлаш муҳимдир.
Тўланадиган мажбуриятларни келтириб чикарган, таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
Зарар (кўпайиш)
Компанияга карши куриладиган суд иши.
Хизматлар учун бўнак тарикасида олинадиган пул маблағлари.
Келгуси йилдаги газета''журналларга обуна учун йигиб олинган пул маблағлар. |
Мажбуриятни келтириб чиқарадиган хўжалик муомаласи, одатда унинг суммасини ўлчаш базасини ҳам таъминлаб беради. Мажбурият суммасини ўлчаш унинг сабаби билан бевосита боғлиқ.
2.Жорий ваузоқ муддатли мажбуриятларнинг таърифи. Келажакда мажбуриятлар ресурсларнинг чиқиб кетишига олиб келиши муносабати билан уларни ҳисобга олишда энг муҳим тавсифлардан бири бўлиб мажбуриятларни қоплаш санаси ҳисобланади. Жорий (қисқа муддатли мажбуриятлар) жорий ҳисобот даврида ёки оддий операцион фаолиятининг операцион цикли мобайнида ўз вақтида ёпилиши лозим, яъни жорий мажбуриятлар жорий ресурсларга даъвогардир деб ҳисобланади. Ушбу даъволар қопланиш муддати бир неча йил бўлиши мумкин облигацияларга ўхшаш бўлган узоқ муддатли мажбуриятлардан фарқ қилади. Бундай мажбуриятлар, одатда, жорий активларга нисбатан даъвогар бўлмайди. Шунинг асосида мажбуриятларни жорий ва узоқ муддатли мажбуриятларга туркумлаш лозим.
3.Оддий турдаги жорий мажбуриятлар тавсифи вауларни ҳисобга олиш тартиби. Жорий (қисқа муддатли) мажбуриятлар «баланс ҳисоботи санасиданбошлаб бир йил давомида ёки оддий операцион цикл давомида, агар у бир йилдан кўп бўлса, тўланадиган суммалар» деб таърифланади. Жорий активлар деб корхонанинг ишлаб чиқариш цикли ёки ҳисобот давриданбошлаб бир йил давомида, улардан қайси бирининг муддати узунроқ бўлса. нақд пулга алмаштирилиши мумкин бўлган ёки асосий фаолиятида қўлланиши мумкин бўлган активлар ҳисобланади. Жорий активлар ва жорий мажбуриятлар орасидаги боғлиқик борлиги сабабли, жорий активларга қўлланиладиган вақтинчалик кўрсаткичлар, асосан жорий мажбуриятларга ҳам қўлланилади. Бу таърифга жавоб бермайдиган мажбуриятлар узоқ муддатли ёки жорий бўлмаган мажбуриятлар дейилади.
Жорий мажбуриятларнинг асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Тўланадиган ҳисобварақлар.
Тўланадиган қисқа муддатли векселлар.
Қисқа муддатли облигациялар.
Пул маблағлари ва мулк шаклидаги тўланадиган дивидендлар.
Харажатлар билан боғлиқ, ҳисобланган мажбуриятлар.