|
Карз қимматли қоғозларга инвестицияларнинг ҳисоби
|
bet | 97/159 | Sana | 20.03.2022 | Hajmi | 2,87 Mb. | | #503914 |
| Bog'liq хайрулло китоб
4.Карз қимматли қоғозларга инвестицияларнинг ҳисоби
Инвестицияларнинг ушбу тури учта катта гурухга ажратилади:
1. Коплангунга қадар ушлаб туриладиган - корхона қоплангунга қадар ушлаб туришга мўлжалланган ёки ушлаб туриши мумкин бўлган қарз қимматли қоғозлар.
2.Сотилишга мўлжалланган - сотиб олинган ва асосан нархлардаги қисқа муддатли фарқлардан даромад олиш мақсадида яқин келажакда сотилиш учун ушлаб туриладиганлар.
3.Қайта сотиш учун мавжуд қимматли қоғозлар — ушбу туркумга юқорида қайд этилган иккитуркумга кирмайдиган қарз қимматли қоғозлар киради.
Агар компания қимматли қоғозни аниқ бўлмаган муддатда ушлаб туришни мўлжалласа у қоплангунга қадар ушлаб туриладиган деб туркумланиши мумкин эмас.
Облигациялар ва шунга ўхшаш қимматли қоғозлар инвестор томонидан баланснинг активлар счётларида сотиб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилади. Агар сотиб олиш қиймати уларнинг номинал қиймати (қопланиш қиймати) дан фарқ қилса, сотиб олиш ва номинал қиймат (устама ёки чегирма) орасидаги фарқлар облигациялар чиқарилган давр бўйича ҳисобдан чиқарилади (амортизацияланади). Облигациялар қопланиш вақтида уларнинг баланс қиймати номинал қийматига мувофиқ бўлиши мақсадида устамани ҳисобдан чиқариш қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олиш счётларини кредитлаш йўли билан, чегирмалар эса - ушбу счётларни дебетлаш йўли билан амалга оширилади. Облигациялар бўйича чегирмалар ёхуд устамаларни ҳисобдан чиқариш даврийлиги улар бўйича фоиз даромадларини ҳисоблаш даврига мувофиқ келади. Ушбу ҳисобот даврида ҳисобдан чиқариши лозим бўлган чегирма (устама) суммаси фоизли даромад ёхуд харажат деб туркумланади.
Масалан:
01 январда 6 ойлик муддатга номинал қиймати 100.000 сўм бўлган, 12% лик облигация ҳар ойлик фоизлар тўлови шарти билан 88.000 сўмга сотиб олинди.
Дт Қисқа муддатли инвестициялар 88 000
Кт Пул маблағлари 88 000
01 январда 6 ойлик муддатга номинал қиймати 100.000 сўмбўлган, 12% лик облигация ҳар ойлик фоизлар тўлови шарти билан 106000га сотиб олинди.
Дт Қисқа муддатли инвестициялар 106 000
Кт Пул маблағлари 106 000
31 январда: Қисқа муддатли инвестициялар бўйича фоиз даромадларини ҳисоблаш
Дт Олинадиган фоизлар (100 000x0,12 х 1/12) = 1 000x2 2000
Кт Қисқа муддатли инвестициялардан фоиз кўринишидаги даромад 2 000
Облигациянинг сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқни ҳисобдан чиқариш:Чегирмани (дисконт):
Дт Қисқа муддатли инвестициялар (100 000 - 88 000) х 1/6) 2 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялардан фоиз кўринишидаги даромад 2000 Устамали (мукофот):
Дт Бошқа фоиз кўринишидаги харажатлар (106000 - 100 000) х 1/6)1000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 1 000
Ҳисобланган фоиз даромадининг келиб тушиши:
01 февралда:
Дт Пул маблағлари 2 000
Кт Олинадиган фоизлар 2 000
Қисқа муддатли облигацияларнинг тўланиши (эмитент томонидан сотиб олиниши)30 июнда:
Дт Пул маблағлари 200 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 200 000
( иккита 100.000 сўмлик номинал қийматига эга бўлган 12%ли облигациялар)
Давлатнинг қисқа мудатли қарзи ҳисобланмиш хазина векселлари одатда белгиланган даромад фоизига эга бўлмайди, улар берилган векселнинг фоиз даромади ҳисобланган чегирма билан чиқарилади.
Масалан, фараз қилайлик, 1 мартда компания 97.000 сўмга тўлов муддати 120 кундан кейин келадиган хазина векселини сотиб олди, унга тўлов 100.000 сўмни ташкил қилади.
01 мартда:
Дт Қисқа муддатли инвестициялар 97 000
Кт Пул маблағлари 97 000
30 июнда Газна векселларининг тўланиши:
Дт Пул маблағлари 100 000
Кт Фоизлар бўйича даромадлар 3 000
Кт Қисқа муддатли инвестициялар 97 000
Фоизлар бўйича ҳисобланган суммаларни қўшган ҳолда фоизларни тўлаш саналари орасидаги даврда облигацияларни сотиб олиш ҳисоби:
01 мартда номинал қиймати 100 000 сўм бўлган 10%ли облигация 5 йиллик муддатга 31 декабр ва 30 июнда фоизлари тўланиши шарти билан 101 667 сўмга сотиб олинмоқда, шу жумладан ҳисобланган даромад фоизи 1 667 сўм (100 000 х 0,1 х 2/12) ни ташкил қилади.
Дт узоқ муддатли инвестициялар 100 000
Дт Бошқа дебитор қарздорлик 1 667
Кт Пул маблағлари 101667
Сотиб олиш давридан бошлаб фоиз тўланадиган санагача бўлган давр учун фоиз даромадининг ҳисобланиши: 30 июнь:
ДтОлинадиган фоизлар (100 000 х 0,1 х 4/12) 3 333
Кт Бошқа инвестициялардан фоиз кўринишидаги даромад 3 333
30 июнь:
Фоиз тўланадиган бутун давр учун фоиз даромадининг келиб тушиши:
Дт Пул маблағлари 5 000
Кт Олинадиган фоизлар 3 333
Кт Бошқа дебитор қарздорлик 1667
Шундай қилиб тўплангунга қадар ушлаб туриладиган қарз қимматли қоғозлар амортизация қиммати бўйича (сотиб олиш қийматида минус устама ёки чегирмани амортизацияси) ҳисобга олинади, сотиш учун мўлжалланган қимматли қоғозлар эса - хаққоний бозор қиймати бўйича ҳисобга олинади.
5. Улушли қимматли қоғозларга инвестицияларни ҳисоби.
Сотиб олингандан кейин улушли қимматли қоғозларга инвестицияларни ҳисобини,одатда, бир компания (инвестор) иккинчи компанияда (инвестиция қилинган компания) улушли иштирок этиш даражаси билан боғлиқ бўлади. БХХАга мувофиқ бир компаниянинг бошқа компаниянинг оддий акцияларига қилган инвестицияси ушбу акцияларни умумий акциялар сонидаги инвестор томонидан эга бўлган фоиз нисбати ва овоз бериш ҳуқуқига боғлиқ:
Агар инвестор 20%гача акцияларга эгалик қилса (қиймат усули) - унда у пассив улушга эга;
Агар инвестор 20%дан 50%гача акцияларга эгалик қилса - унда инвестор аҳамиятлитаъсирга эга;
Агар инвестор 50%дан юқори акцияларга эгалик қилса - унда инвестор акцияларниназоратли тўпламига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|