1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


-1 МОЛИЯЛАШТИРИЛГАН ИЖАРАНИНГ ҲИСОБИ



Download 2,87 Mb.
bet93/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

10-1 МОЛИЯЛАШТИРИЛГАН ИЖАРАНИНГ ҲИСОБИ
1997 йил 1 январда, «Омон» компанияси ва «Нур» компанияси шартнома тузишди. Шартнома бўйича «Нур» компанияси (ижарага берувчи) «Омон» компанияси (ижарачи) га ижарага, ўзи сотиб олган хаққоний қиймати 100 000 сўм бўлган асбоб-ускунани берди. Ижара муддати 5 йил эди ва «Омон» компанияси ҳар йилнинг охирида 30 000 сўм тўлаш мажбуриятини олади, демак тўловларнинг умумий суммаси 150 000 сўмни ташкил қилади. кўзда тутилган фоиз ставкаси 10%. Асбоб-ускуна ижарага бутун фойдали хизмат муддатига берилади ва ижаранинг охирида тугатиш қиймати бўлмайди деб кутилади. Ижара муддати тугагандан сўнг ижарага олувчи ижарага берувчидан ускунани 10 000 сўмга сотиб олиш ҳуқуқига эга, бу эса кафолатланган тугатиш қолдиқ қийматидир.
Ижарага олувчи ва ижарага берувчи учун барча ҳисоб-китоблар ва ўтказмаларни акс эттириш лозим.
Авваламбор лизингга йўналтирилган инвестицияларнинг ялпи қиймати бўлган асбоб ускуналарнинг жорий қийматини аниқлаймиз.
Ижарага олувчи 5 йил мобайнида 30 000 сўмдан тўловларни амалга оширганлиги учун бундай аннуитетнинг жорий қиймати 3,7908 (С-2 жадвали) коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, 10 000 сўмликни жорий қиймати эса - 0,6209 (С-1 жадвали) коэффициентини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
(АЖК 30 000 х 3,7908) + (ЖК 10 000 х 0,6209) = 113 724 + 6 209 = 119 933 сўм
Ушбу сумма лизинг бўйича операцияларни тан олиш ва акс этиш учун иккала томонга ҳам асос бўлувчи қиймат деб ҳисобланади.
«Омон» компанияси амортизациянинг тўғри чизиқли ҳисоблаш усулини қўллайди. Бинобарин у ҳар йили асосий активнинг амортизациясини қуйидагича акс эттиради:
(119 933 - 10 000) : 5 = 21 986,6 сўм
30 000 сўмлик ҳар бир ижара тўлови молиявий сарфлар ва мажбуриятларни камайиши ўртасида тақсимланади. «Омон» компанияси ижаранинг бошланишидаёк тўловлар жадвалини ишлаб чиқади ва уни ҳисобда ижара тўловларини аниқлаш ва акс этиш учун қўллайди.
Ижарага олувчи томонидан ижара тўловларини ҳисоблаш жадвали

Йил

Йил

%

Жорий

Лизинг

Йил охиридаги




бошидаги




мажбурият

тўловлари

мажбурият




мажбурият













1997

119933

11 933

18007

30000

101 926

1998

101 926

10193

19807

30000

82 119

1999

82 119

8212

21 788

30000

60331

2000

60331

6033

23967

30000

36364

2001

36364

3636

26364

30000

10000

2001 охирига

10000

-------

10000

10000

-----







40067

119 933

160 000




Хар йили «Нур» компанияси 30 000 сўмлик ҳар бир тўловни фоизлардан тушган даромад ва дебиторлик қарзининг камайиши орасида тақсимлайди.


Ижарага берувчи томонидан ижара тўловларини олиш жадвали

Йил

Йил бошида-ги дебиторлик қарзи

%

Жорий деби-торлик қарзи

Тўлов

Йил охирида дебиторлик қарзи

1997

119933

11933

18007

30000

101 926

1998

101 926

10 193

19807

30000

82 119

1999

82119

8212

21 788

30000

60331

2000

60331

6033

23967

30000

36364

2001

36364

3636

26364

30000

10000

2001 охирига

10000




10000

10000








40067

119 933

160 000




«Омон» Компанияси ва «Нур» компанияси учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларни тайёрланг:
1.Ижара олувчи компанияси учун ижарани акс эттириш учун бошланғич бухгалтерияўтказмасини:
Дт «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»
Кт «Тўланадиган узоқ муддатли ижара»
Кт «Узоқ муддатли мажбуриятлар-жорий қисми»
2.Биринчи йил учун ижара тўлови
Дт «Фоизлар кўринишидаги харажатлар»
Дт «Узоқ муддатли мажбуриятлар-жорий қисми»
Кт «Пул маблағлари»
3.Ижарага олинган актив учун амортизацияни ҳисоблаш
Дт «Амортизация харажатлари»
Кт «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эккириши»
4.Иккинчи йил учун мажбуриятларнинг жорий қисмини ажратиш
Дт «Тўланадиган узоқ муддатли ижара»
Кт «Узоқ муддатли мажбуриятлар-жорий қисми»
5.Иккинчи йил учун ижара тўлови
Дт «Фоизлар кўринишидаги харажатлар»
Дт«Узоқ муддатли мажбуриятлар-жорий қисми»
Кт Пул маблағлари»
6.Иккинчи йилнинг охирига мажбуриятларнинг жорий қисмини тузатишдан олдин ижарачибалансининг қуйидаги счётларида қандай қолдилар бор?
Жамғарилган амортизация:
Ижара бўйича мажбуриятлар:
Асосий восита (асбоб-ускуна):
7.Ижарага берувчи компаниянинг ижара счёти бўйича бошланғич бухгалтерия ўтказмаларни аксэттиринг
Дт"Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар"
Дт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар"
Кт "Ускуна"
8.Ижарага берувчи томонидан 1 йил учун ижара тўловининг олиниши
Дт "Пул маблағлари"
Кт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар"
Кт "Узоқ муддатли ижарадан даромадлар"
9.Ижарага берувчи томонидан иккинчи йил учун жорий қарзларни ажратиш
Дт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар"
Кт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар"
10.Ижарага берувчи томонидан иккинчи йил учун ижара тўловининг олиниши
Дт "Пул маблағлари"
Кт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар"
Кт "Узоқ муддатли ижарадан даромадлар"
11.Ижара муддати охирида ижарага олувчи учун операцияларни акс эттиринг:
а) агар ижарага олувчи келишилган нарх бўйича ижараган олинган ускунани сотиб олса:
Дт "Узоқ муддатли мажбуриятлар-жорий қисми"
Кт"Пул маблағлари"
б) Агар ижарага олувчи ижарага олинган ускунани қайтариб берса
Дт "Узоқ муддатли мажбуриятлар-жорий қисми"
Дт «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эккириши»
Кт «Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»
12. Ижара муддати охирида ижарага берувчи учун операцияларни акс эттиринг:
а) Агар ижарага олувчи келишилган нарх бўйича ускунани сотиб олса:
Дт "Пул маблағлари"
Кт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар"
б) Агар ижарага олувчи ускунани қайтариб берса:
Дт "Ускуна"
Кт "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар"



Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish