Жорий инвестициялар. Жорий инвестициялар - эркин сотиладиган ва бир йилдан кўп бўлмаган муддатда эгалик қилишга қаратилган қимматли қоғозлардир, улар одатда бозор (ликвидли) қимматли қоғозлари деб аталади. Бозор киматбаҳо қоғозлари кўп холларда бўш тўрган нақд пулларнинг вақтинча қўйилмаси бўлади. Улар шунингдек бино, асбоб-ускуналарга қўйилиши кутилаётган капитал ҳам бўлиши мумкин ва хоказо.
Жорий инвестицияларни сотиб олиш эхтиёжи қуйида қайд этилган уч сабаби бўйича вужудга келиши мумкин:
Мавсумий ёки цикллик ишлар. Мавсумий ишлайдиган фирмалар йилнинг маълум бир вақтида ортиқча пул маблағларига эга бўладилар, қолган вақтида эса - уларнинг етишмовчилигига дуч келадилар. Бундай фирмалар пул маблағлари ортиқча бўлган вақтда биржада айланишда бўлган қимматли қоғозларни сотиб олишлари, пул тақчиллиги вужудга келганда эса - уларни сотиб юборишлари мумкин. Бошқа ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқарувчи фирмалар, маҳсулотга талаб ўзгарувчан бўлганлиги сабабли, уларга талаб ошгандан кейин ўз ишлаб чиқаришини молиялаштиришга тайёр туриш мақсадида пул маблағлари ёки ликвидлик қимматли қоғозларини жамлашга интиладилар.
Молиявий эхтиёжларини қондириш. Агар корхона курилиш бош дастури яқин
келажакда кўзда тутилса ёки облигациялар қопланиш даврига яқинлашса, фирма керакли бўлган маблағлар билан таъминланиш учун биржада айланишда бўлган ўз қимматли қоғозлар портфелини ташкил этиши мумкин. Бундан ташқари корпоратив солиқнинг ҳар чоракда тўланиши лозим бўлган муддатларидан олдин қимматли қоғозлар портфели йириклашади.
Узоқ муддатли қимматли қоғозларни сотиш. ўз фаолиятини кенгайтираётган фирма мунтазам равишда узоқ муддатли қимматли қоғозларни (акциялар ёки облигациялар) сотишга мажбур. Бундай сотувлар натижасида олинган маблағлар қисқа бозордаги муддатли қимматли қоғозларга қўйилиши мумкин. Улар, ўз навбатида, лозим бўлса ишлаётган капитални доимий инвестициялар билан таъминлаш учун сотиб юбориш имконияти мавжуд.
Дастлаб жорий инвестициялар ҳисобда сотиб олиш қиймати бўйича акс эттирилиб, у сотиб олиш харажатлари. жумладан брокерлик мукофотлари, божлар ва банк хизматлари учун мукофотлардан иборат.
Кейинчалик жорий инвестициялар:
жорий (бозор) қиймати; ёки
сотиб олиш ва хақиқий (бозор) қийматларидан энг кичиги бўйича ҳисобга олинишимумкин.
Жорий қиймат - хабардор бўлган ва битимга тайёр томонларнинг ўртасида актив айрбошланаётган суммадир. Бозор қиймати - бу қимматли қоғозлар бозорида акциялар олди -сотди қилинадиган қийматдир. Агар корхона инвестицияларни хақиқий (бозор) қиймати бўйича ҳисобга олса, унинг ўзгаришларини даврий равишда ҳисобга олиши лозим.
Танланган усулга мос равишда, қийматнинг кўпайиши қайта баҳолашдан олинган даромад сифатида хусусий капиталга олиб борилади, қийматнинг камайиши эса молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда харажат деб тан олинади.
Агар қисқа муддатли инвестициялар сотиб олиш ёки бозор қийматидан энг ками бўйича ҳисобга олинса, уларнинг баланс қиймати умумий инвестицион портфел асосида, ёки - алоҳида инвестициялар, яъни турлари бўйича аниқланиши мумкин.
Корхона ихтиёрида бўлган қимматли қоғозларнинг барчаси инвестицион портфелъ дейилади.
Масалан, 1 апрелда корхона брокерга 2000 сўм тўлаб 50 000 сўмлик қимматли қоғозни сотиб олди. Қуйидаги ўтказма берилди:
1 апрелга
Дт "Жорий инвестициялар" 52 000 сўм
Кт "Пул маблағлари" 52 000 сўм.
Агар компания инвестицияларни бозор қиймати бўйича баҳоласа, ҳисобда уларнинг қиймати ошишини ҳам, камайишини ҳам акс этиши лозим. Фараз қилайлик 1 май холатига кўра ушбу қимматли қоғознинг хақиқий қиймати 54 000 сўм бўлган, 1 июнда эса 51 000 сўмгача пасайган.
1 май
Дт "Жорий инвестициялар" 2 000 сўм
Кт "Резерв капитали"2 000 сўм
Қийматнинг камайиши инвестициянинг 1 май холатига кўра қилинган қайта баҳолаш натижасини бартараф этади ва молиявий фаолиятдан зарар келтиради.
1 июн
Дт "Резерв капитали" 2 000 сўм
Дт "Инвестицияларни қайта баҳолашдан олинган зарар" 1 000 сўм
Кт"Жорий инвестициялар" 3 000 сўм
Агар компания инвестицияларни таннархи ёхуд бозор қийматидан энг ками бўйича ҳисобга олса, 1 май холатига ўтказма талаб қилинмайди, камайиши эса - қуйидагича ҳисобга олинади.
1 июн
Дт "Инвестицияларни қайта баҳолашдан олинган зарар" 1 000 сўм
Кт "Жорий инвестициялар" 1 000 сўм
Do'stlaringiz bilan baham: |