Молиявий лизинг (молиявий ижара) - бу активга эгалик қилиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган ҳамма риск ва мукофотлар, активларни ишчи холатда сақлаб турадиган ижарачига ўтказиладиган ижарага айтилади. БҲХСга мувофиқ қуйидаги шартлардан бирига мос келадиган ижара молиявий ҳисобланади:
Ижаранинг муддати тугагач ижара орқали активларга эгалик қилиш ҳуқуқи ижарачига ўтказилади.
Ижара активларни бозор нархидан пастроқ нархда харид қилиш имкониятини беради.
Ижара муддати активнинг фойдали ишлатиш муддатининг кўпроқ қисмини ташкил этади(масалан 75% ёки кўпроқ).
Ижара бошида жорий минимал ижара тўловлари ижарага олинган мулкнинг ижаранинг бошланиш санасида бозор нархидан катта ёки унга тенг бўлса.
№6 -БХМС «Лизинг ҳисоби»га мувофиқ, юқорида келтирилган мезонлардан ташқари қўшимча яна учта меъзон киритилган:
Ижара муддати 12 ойдан ошиши лозим.
Ижара муддати тугаши санасида ижара объектларининг қолдиқ қиймати ижара бошланишидаги қийматининг 20%дан камини ташкил этади.
Лизингнинг бутун муддати давомидаги тўловларнинг жорий қиймати ижара объекти қийматининг 90%дан ортиқ бўлса.
Ижарани ижарага берувчи ва ижарачи томонларидан бир хил тушунилишини таъминлаш учун қуйидаги икки меъзон мавжуд:
Минимал ижара тўловларининг суммаси тахминий асосланган бўлиши керак.
Ижарага берувчи ўз зиммасига олиши шарт бўлган қопланмайдиган харажатлар (суғурталаш,сақлаб туриш, солиқларни тўлаш харажатларидан ташқари), ўлчанадиган ватахминлаштириладиган бўлиши керак.
Бу меъзонлардан хеч бири ижара фактини тан олишни ўзгартирмайди, балким фақатиина консерватизм тамойилига диккатни қаратади. Бошқа томондан, бу мезонлар ижара таърифини икки омил билан тўлдириб туради:
а) эгалик қилишдан келиб чиққан таваккалчилик ва даромадларни ўтказиш, ва
б) ижарага берувчининг соф дебиторлик қарзини баҳолашнинг хаққонийлик даражаси.
3. Ижарачи (лизинг олувчиси) томонидан молиявий ва оператив лизингнинг ҳисоби.
Молиявий ижара. Молиявий ижара, ижарачи балансининг активида - ижарага олинган воситалар, мажбуриятида эса - ижара мажбуриятларини ҳисобга олишни назарда тутади. Ижара муддатининг бошида капитализацияланган сумма, ижара объектининг бозордаги баҳоси асосида аниқланадиган минимал ижара тўловларларининг жорий дисконтланган қийматига тенг бўлиши керак. У ижара тўловлар суммасидан сақлаш, суғурталаш ва солиқларни тўлаш харажатларини, яъни ижарани амалга ошириш бўйича харажатларни чиқариб таллаш орқали ҳисобланади.
Минимал ижара тўловларининг дисконтланган қийматини ҳисоблаганда, дисконтлашнинг ҳисобга олиш омили бўлиб, ижаранинг тахмин қилинган фоиз ставкаси ҳисобланади, агар уни аниқлаш мумкин бўлса; альтернатив фоиз ставкаси қўлланилади. Бу фоиз ставкаси ижарачи ушбу активларни сотиб олиш учун қарзга олинган маблағларга тўланадиган тўловлар суммасига тенгдир.
Ижара тўловларининг жорий (дисконтлашган) қийматининг хажми ижарачи балансининг активида кўрсатилиши лозим. Ижара бўйича мажбуриятлар суммаси баланснинг «Мажбуриятлар» қисмида кўрсатилиши лозим: муддати 1 йилгача бўлган жорий тўловлар хажми - қисқа-муддатли мажбуриятлар сифатида ва 1 йилдан ортиқ бўлса -узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида. Ижарага олинган мулк ҳақидаги маълумот хусусий активлар ҳақидаги маълумот билан комбинациялашган бўлиши мумкин, лекин иловада ижарага олинган мулкнинг қийматини ва унинг амортизациясини кўрсатиш керак.
Ижара тўловлари ҳисоботда
молиявий тўлов (фоизлар бўйича харажатлар);
мажбуриятларни камайтириш бўйича тўловларга (ижара келишуви бўйича тўловлар) тақсимланади.
Молиявий тўлов ижара муддати мобайнидаги минимал ижара тўловларининг суммаси ва бошланғич ёзилган мажбурият суммаларининг фарқидан иборатдир. Молиявий тўлов ижара муддати мобайнида даврлар бўйича шундай тақсимланадики, ҳар бир даврда мажбуриятлар қолдиғига нисбатан доимий ставка сақланиб қолиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |