Ушбу мавзуни ўрганиб чиққач, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим: Лизинг тушунчасини.
Оператив ва молиявий лизинг орасидаги фарқларини.
Ижарачи (лизинг олувчиси) томонидан молиявий ва оператив лизингнинг ҳисобини.
Ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ва оператив лизингнинг ҳисобини.
Ижаранинг устунликлари ва камчиликларини.
1.Лизинг тушунчаси. "Лизинг" ибораси (инглизчадан "to lease") "ижарага олиш" ёки "ижарага бериш" маъносини билдиради ва иқтисодий луғатга киритилишини, рахбарияти 1877 йилда ўз телефон аппаратларини сотмасдан балким ижарага беришни қарор қилган "Белл" телефон компаниясининг операциялари билан боглайдилар. Бироқ, лизинг операцияларни ўз асосий фаолиятига киритган биринчи жамият бўлиб 1952 йил Сан-Франциско шахрида ташкил этилган "Юнайтед стейтс лизинг корпорейилн" Амёрика компанияси ҳисобланади, шундай қилиб, АҚШ янги бизнесни ватани бўлиб қолди.
Ижара (лизинг) - ижрага берувчи (лизинг берувчи) ва ижарага олувчи (лизинг олувчи) ўртасидаги шартнома асосида лизинг олувчига мустақил хўжалик ва бошқа фаолият юритишни амалга ошириш мақсадида, вақтинчалик фойдаланиш учун кўчмас ва кўчар мулкни бериш ҳақида тузилган лизинг битими натижасида, ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Лизингнинг ҳар қандай тушунчаси унинг тўлиқ мазмунини акс эттирмайди ва кредитнинг ушбу янги воситасининг барча шаклларини ҳисобга оломайди. Аммо бу борада ускуналар лизинги бўйича Миллий Ассоциацияларнинг Европа Федерацияси (Leaseurope) томонидан берилган тушунчани келтириш мумкин: "Лизинг - бу ижарага олувчи томонидан ишлаб чиқариш мақсадларда фойдаланиш учун ускуналар, кўчмас мулк ижараси тўғрисида шартнома бўлиб, бунда ижарага берувчи товарларни сотиб олади ва у ушбу товарларга эгалик ҳуқуқини ўзида қолдиради".
Лизинг - бу. маълум вақтга, йилда, ҳар чоракда ёки ҳар ойда ҳисобланадиган жорий этилган рента бўйича мулкни бериш тўғрисидаги мулк эгаси ижарага берувчи ва ижарага олувчи орасидаги келишувдир.
2.Оператив ва молиявий лизинг орасидаги фарқлар. Ижара икки турга бўлинади: оператив ва молиявий.
6-сонли «Лизингни ҳисобга олиш» БХМАга мувофиқ отратив лизинг (жорий ижара) - бу лизингнинг молиялаштириладиган ижарадан ташқари бошқа ҳар қандай туридир.У қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ижарага олувчи активга эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хатарлар ва афзалликларни ўз зиммасига олмайди;
Операциоп ижара битими бўйича - бино ва асбоб-ускуналарни қисқа вақтга (бир кундан бир йилгача ёки кўпроқга) ижарага олганда ижарага берувчи асосий воситаларни таъмирлаш ва ижарани амалга ошириш бўйича харажатлар деб аталувчи жорий харажатларни тўлаш, масалан солиқлар ва мулк суғуртасини тўлашни ўз зиммасига олади. Лизинг даврига лизинг олувчига фақат лизинг мулкидан фойдаланиш ҳуқуқи ўтади. Мулк эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчида қолади, бинобарин оператив лизингга берилган мулк қиймати лизингга берувчининг балансида ҳисобга олинади.' Бухгалтерия ҳисобининг умумқабул қилинган Амёрика тамойилларига кўра (GAAP-“Generally AcceptedAssounting Principles”) оператив лизинг кўп маротаба ишлатиш учун мулкни унинг иқтисодий хизмат қилиш муддатидан қисқа бўлган маълум муддатга беришни кўзда тутади. У узоқ бўлмаган муддатга (3 йилдан-5 йилгачан) ва ижара муддати ичида ускуна эскириши тўла ҳисобланмаслиги билан тарифланади. Оператив лизинг муддати тугагандан сўнг ускуна янги лизинг контрактининг объекти бўлиши ёки ижарага берувчига қайтариб берилиши мумкин.