Оддий фоиз ставкаси.
Сиз банкдаги счётингизда ҳар йили 5% фойда келтирадиган 10 000 сўмга эгасиз деб фараз қилайлик. 5 йил ўтгандан кейин Сиз қанча даромад оласиз ?
10 000 сўм учун ҳар йиллик 5% ствка бўйича қуйидаги натижа олинади:
Оддий фоизнинг ҳисоби
Йиллар
|
Қўйилма
|
Фоизларнинг ҳисоби
|
Жамланган суммма
|
1
|
10 000
|
10 000х5%=500
|
10 500
|
2
|
10 000
|
10 000х5%=500
|
11 000
|
3
|
10 000
|
10 000х5%=500
|
11 500
|
4
|
10 000
|
10 000х5%=500
|
12 000
|
5
|
10 000
|
10 000х5%=500
|
12 500
|
2.Мураккаб фоизлар ва келгуси қиймат.
Мураккаб фоизлар ёрдамида келгуси қийматни аниқлаш учун биз қуйидаги белгилалларни танлаб оламиз.
ЖК - пулларнинг жорий (бугунги) қиймати ёки дастлабки сумма - 10 000 сўм.
r - фоиз ставкаси - 5%.
n - қўйилмалар йилининг миқдори - 1 йил.'
КҚ - кутилаётган (келгуси) қиймат.
Келгуси суммани аниқлаш учун формула қуйидаги кўринишга эга бўлади:
n
КҚ = ЖR.x(1 + г)
Энди формулани қўллаган ҳолда счётдаги пуллар (ёки счётда пул қолдилари) биринчи йилнинг охирида қанча бўлишини аниқлаш мумкин:
КҚ = 10 000 х (1 + 0,05) ' = 10 500
Демак, пуллар бир йилда 500 сўм фойда келтирди. Энди Сиз ўз маблағларингизни депозитда 5йил муддатга қолдирдингиз деб фараз қилайлик. Бешинчи йилнинг охирида Сиз қанчадаромадга эга бўласиз ? Ушбу қийматнинг ҳисоби қуйидаги жадвалда келтирилган.
Мураккаб фоизнинг ҳисоби
Йиллар
|
Қўйилма
|
Фоизларнинг ҳисоби
|
Жамланган суммма
|
1
|
10 000
|
10 000х5%=500
|
10 500
|
2
|
10 500
|
10 500х5%=525
|
11 025
|
3
|
11025
|
10 025х5%=551
|
11 576
|
4
|
11576
|
10 000х5%=579
|
12 155
|
5
|
12155
|
10 000х5%=608
|
12 763
|
10 000 сўмни 5 йил муддатдан кейинги келгуси қиймати:
КҚ =10 000 х (1+0,05) 5 =10 000 х (1,05 х 1,05 х 1,05 х 1,05 х 1,05) =10 000 х 1,2763=12 763 сўм
Шундай қилиб, келгуси сумма қиймати икки омилга боғлилигини кўзатамиз:
n- даврлар сони вақт - бир даврга фоиз ставкаси.
Мураккаб фоизларни ҳисоб-китобини енгишлаштириш мақсадида (1+г) " «пул бирлигининг келгуси қиймат омили» деб аталувчи коэффициентни С-3 жадвалидан аниқлаш мумкин. Мисол: Виктор 20 000 сўмни йиллик 8%га инвестиция қилди. Инвестициянинг қиймати 5 йилдан сўнг қанча бўлади? 8 йилдан кейин-чи? Йиллик 8% ставкада, n йилдан кейинги келгуси қийматни С-3 жадвали ёрдамида топамиз.
5 йилдан кейин: С = 20 000 х 1,4693 = 29 386 сўм
8 йилдан кейин: С = 20 000 х 1,8509 = 37 018 сўм
3.Мураккаб фоизлар ва жорий қиймат
Сизга 5 йил муддатдан кейин 12 763 сўм ёки ҳозир X сўм олиш таклиф этилди деб фараз қилайлик. 12 763 сўм тўлиқ тўланишига шубха йўқ. Ҳозирги кунда пулга эхтиёжингиз бўлмаганлиги сабабли, Сиз уларни 5% йиллик ставка бўйича банкка қўйиинингиз мумкин. 12763 сўмни 5 йилдан кейин олиш афзал экан деб ҳисобланнингизга X қанча бўлиши керак ?
Юқорида қайд этилган жадвалда кўрсатилишича йилига 5% миқдорда кўпаядиган дастлабки 10 000 сўм 5 йил охирида 2 763 сўм фойда келтиради. Шундай қилиб, Сизга 10 000 сўмни бугун ёки 12 763 сўмни 5 муддатдан кейин олишни фарқи йўқ. Агар фоиз даромадининг ставкаси 5%ни ташкил этса, 10 000 сўм 5 йил давомида олиниши лозим бўлган 12 763 сўмнинг жорий қиймати (ЖҚ) ҳисобланади. Бинобарин, агар X 10 000 сўмдан кам бўлса Сиз X сўмни бугун олишдан кўра 12 763 сўмни 5 йилдан кейин олишни афзал деб топар эдингиз.
Жорий қийматни (дисконтланган кўрсаткич) аниқлаш келгуси қийматни ҳисоблашнинг тескари жараёнидир ва тенгламани осонгина жорий қийматни аниқлаш формуласига келтириш мумкин.
Келгуси қиймат формуласи қайта ўзгартирилиб жорий қиймат формуласига айлантирилганда у қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |