Илмий текшириш ишламаларининг амортизацияси - илмий текшириш ишлари бўйича харажатлар актив деб тан олинганда уларнинг суммаси бир тартибда мунтазам равишда амортизация қилиб борилиши лозим. Амортизация технология ёки маҳсулотни сотишга ёки фойдаланишга тайёр бўлган вақтдан бошланиб, хизмат қилиш муддати ёки тан олинган вақтдан бошлаб 5 йил ичида ҳисоблаб борилади.
Компъютер дастурий таъминотида харажатларни ҳисобга олиш. Компьютер дастурларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисоби тармоқнинг кенгайиб бориши ва амалиётда ишлаб чиқилган янги ҳисоб жараёнларининг пайдо бўлиши билан ўта муҳим аҳамият касб эта бошлади. Компьютер дастурлари ва уларни такомиллаштиришга қилинган инвестициялар компьютер дастурий таьминоти билан шуғулланувчи корхоналарда бош актив сифатида эътроф этилади.
Компъютер дастурш таъминотига харажатларни капиталлаштириш.Сотиш ёки кенг фойдаланиш учун ижарага беришга мўлжалланган компьютернинг дастурий таъминотини ривожлантириш илмий тадқиқотлар ва ишланмалар харажатларининг салмоқли қисмини ташкил этади. Ҳисобга олишда асосий масала бўлиб, дастурий таъминот пакетларини такомиллаштиришда амалга оширилган қандай харажатлар ҳисобдан чиқарилиши ва қандайлари капиталлаштирилиши лозимлиги ҳисобланади.
Асосий қоидалар:
Сотиш ёки ижарага бериш учун мўлжалланган компьтернинг дастурий таъминотини ишлаб чиқишга кетган барча харажатлар, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар харажатлари ҳисобланади, ҳамда ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Техник иқтисодий асослашни ўтказиш учун ишлаб чиқилган маҳсулотнинг асл нусхаларини ишлаб чиқаришга кетган харажатлар сармоялаштирилиши зарур. Бу харажатларга кодлаш ватехник иқтисодий асослашни ўтказиш учун текширув киради
Дастурий таъминотга сармоялаштирилган харажатлар амортизацияси. Андоза компьютернинг дастурий таъминотига капиталлаштирилган харажатларнинг амортизациясини ҳисобга олишни батафсил таърифлаб беради. Амортизациянинг йиллик суммаси дастурий таъминотининг фойдали амал қилиш муддати мобайнида бир маромдаги амортизация усулини қўллаш билан аниқланади.
7.Емириладиган активлар бўйича харажатларни ҳисобга опишни
Табиий ресурслар шунингдек, емириладиган активлар ҳам деб аталади, бу дегани харажатлар жисмоний йўл билан қазилма жараёнида олиб борилади. Емириладиган активлар жумласига ўрмонзорлар, нефт, табиий газ ва бошқа олиин, кумуш, мис ва кўмир сингари минерал қазилма турлари киритилиши мумкин. Бу табиий бойликларни ҳисобга олиш қийин. Бунга қуйидаги иккита муаммони келтириш кифоя:
Табиий ресурсларнинг қийматини аниқлаш, агар улар ишлаб чиқарилаётган бўлса (сотиб олишдан фарқли равишда).
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қийматини ҳисобдан чиқариш (амортизацияси).
Табиий ресурслар қийматини аниқлаш, биринчи галда, табиий ресурслар қийматини акс эттириш учун номоддий активга қандай аниқ харажатлар сармояланиши кераклигини аниқлаш масаласини хал қилишни талаб қилади. Иккинчи муаммо, номоддий актив амортизация қилинадиган ставкага тааллуқли. Ҳисобот даври давомида ишлатиладиган табиий ресурслар қиймати емирилиш деб аталади. Емирилиш ахволни аниқ кўрсатади. Бу атама ресурслар фойдаланилганини билдиради.
Емирилиш базаси - бу номоддий актив сифатида сармояланган пул суммаси демакдир, у табиий ресурсни қазиб олиш давомида амортизация қилинади. Сармояланган қийматнинг бу суммаси табиий ресурсларни қазиб олиш даврининг охиригача унинг ўрни қопланмайди. Қолдиқ қиймати активнинг емирилиш базасини аниқлашга таъсир қилади. Қолдиқ қиймати ижобий ёки салбий бўлиши мумкин. Ижобий қолдиқ қиймати активнинг емирилиш базасини аниқлашда сармояланган қийматдан чиқариб ташланади. Емирилаётган активни ишланмаган тайёрлашдаги ҳар қандай чиқим емирилиш базасига қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |