1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet76/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Муаллифлик ҳуқуқи. Муаллифлик ҳуқуқи - бу муаллифларга адабиёт, мусика, тасвирий санъат ва бошқа яратилган асарлар учун қонун йўли билан берилган химоя шакли. Муаллифлик ҳуқуқи эгаларига маълум эксклюзив ҳуқулар, жумладан ўз ишларини чоп эттириш. қайта босиш ва кўпайтириш, сотиш ва нусхаларини тақсимлаш ва ўз асарларини ижро этиш ҳамда ёздириш ҳуқуқини беради.
Савдо маркаси ва савдо намуналари. Савдо маркалари (масалан «Нестле», «Адидас») ёки савдо намуналари (Кока-Кола) - булар компаниялар томонидан маҳсулот ёки хизмат учун берилган номлар, ёхуд идентификацияни аниқловчи бошқа рамзлардир. Улар эгалик қилишни асосли равишда олиб бориш учун рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Рўйхатдан ўтган савдо маркалари ва савдо намуналари, уларни ноаниқ даврга муддатини узайтириш йўли билан янгиланиши мумкин. Бу ҳолда номлар, рамзлар ёки маҳсулот идентификациясини белгиловчи бошқа рамзлар юридик. химояланади.
Франчайз. Маьлум бир формула, технология ёки ташқи кўринишни қўллаш бўйича ўзига хос ҳуқуқ. Франчайзлар (масалан, кабель телевиденияси компанияси) одатда хукумат органларм томонидан давлат мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик қилиш ёки коммунал хизмат кўрсатиш (электр токи) учун ва хўжалик субъектлари томонидан аниқ бир ишлар ва аниқ хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан эгалик қилиш учун тақдим қилинади (масалан Мак-Доналдс). Франчайз тўғрисидаги ҳар бир контракт франчайзнинг амалда бўлиш даврини, шунингдек франчайзор (фойдаланиш ҳуқуқига имтиёз берувчи субъект) нинг ҳамда франчайз (бу имтиёзни олувчи субъект) нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб беради.
Номоддий активлардан айримлари иккита махсус тавсифга эга: улар узоқ муддатли бўнак тўловлари бўлиб ҳисобланадилар, ва уларга эгалик қилувчини бошқа томонга сотиши мумкинлиги бўйича ҳуқуқни бермайди. Бу номоддий активлар алоҳида идентифицияланиши мумкин, лекин алмаштиришга тегишли эмас.
Ташкилий харажатлар- бу фаолиятни ташкил қилишга кетган харажатлар. Фаолиятни ташкил қилишга бевосита кетган харажатлар, масалан юридик, бухгалтерия, девон ва юксалишга кетган харажатлар ташкилий харажатлар сифатида капитализация қилиниши мумкин. Ташкилий харажатларни капитализациялаштиришда асос бўлиб хизмат қиладиган далил - келгусида бу харажатларнинг даромад келтиришидир. Фаолиятнинг биринчи йилида жами суммани жорий харажатларга олиб бориш даромадлар билан харажатлар мувофиқлигига олиб келмайди.Ташкилий харажатлар одатда ихтиёрий тарзда эркин танлаб олинган қисқа давр ичида амортизация қилинади.
Гудвилл - ноаниқ номоддий актив. Гудвил энг кўп тарқалган ва муҳим номаълум номоддий актив ҳисобланади. Гудвил - фирманинг ижобий тавсифларидан келиб чикадиган қиймат бўлиб, фирманинг аниқ активларидан кутилаётган даромадларнинг қўшимча равишда кўпайтиришга хизмат қилади.
2. Номоддий активларни сотиб олиш, идентификациялаш ва баҳолаш

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish