дастлабки (тиклаш) қийматини индекслаш усули. Бу усул бўйича алоҳида объектларни қайта баҳолаш Ўз. Р. макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва оммавий ахборот воситаларда расмийч равишда чоп этилган асосий воситалар қийматини ўзгартиришга оид индексларга асосан амалга оширилади.
Бевосита қайта баҳолаш усулида асосий воситаларни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган эскириш қайта баҳолаш коэффициентига мувофиқ тузатилади. Ушбу коэффициент қайта баҳолангандан кейинги тиклаш қийматининг қайта баҳолашдан олдинги қийматига бўлган нисбати асосида аниқланади, бунда эскириш фоизи қайта баҳолаш жараёнида ўзгармайдиган қиймат деб ҳисобланади.
Асосий воситаларнинг қайта баҳолаш натижаси "Резерв капитали" счётида акс эттирилади.
Масалан, ускунанинг дастлабки қиймати 22 000 сўм, жамланган эскириш 6 600 сўм. Асосий воситалар 30%га эскирганлигини ҳисоблаш қийин эмас. Агар, қайта баҳолаш коэффициенти 2 деб фараз қилинса, қайта баҳоланишдан сўнг 0130 счётда 44 000 сўм, 0230 контрсчётда эса - 13 200 сўм бўлиши керак. Эскириш фоизи 13 200: 44 000 = 30%.
Бунда қуйидаги ўтказма берилади:
Дт Ускуна22 000 сўм
Кт Ускунани эскириши6 600 сўм
Кт Резерв капитали15 400 сўм
Лекин, корхона ушбу ускунанинг дастлабки қиймати жорий нархларда 40 000 сўм деб ҳисобланса (тасдиқланган маълумотларга кўра), унда қайта баҳолангандан кейин жамланган эскириш суммаси: 40 000 х 30%= 12 000 сўмга тенг бўлади.
Бунда қуйидаги ўтказма берилади:
Дт Ускуна18000сўм
Кт Ускунани эскириши5 400 сўм
Кт Резерв капитали12 600 сўм
Ускунанинг жорий қиймати тўғрисидаги ахборот унинг ишлаб чиқарувчилари, шунга ўхшаш бўлган ускунани сотувчилари ёки бетараф баҳоловчилар томонидан тасдиқланиши мумкин.
Асосий воситалар уларнинг жорий қийматини бозорда пасайиши муносабати билан нархи пасайтирилса, пасайтирилган сумма олдинги қайта баҳолаш чегарасида резерв капитали счётида акс эттирилади. Олдинги қайта баҳолаш суммаси етарли бўлмаган ҳолда пасайган сумма билан олдинги қайта баҳолаш сумма орасидаги фарқ харажат деб тан олинади ва "Фойда ва зарарлар" счётида акс эттирилади.
5-сонли БХМА корхоналарга асосий воситаларни қайта баҳолаш имконини берадиган шартларга эга. Шу муносабат билан қуйидагиларни билиш зарур:
Қайта баҳолаш ҳар йили хукумат қарорига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Жамғарилган амортизация қайта баҳолаш санасига активнинг бошланғич қийматини ўзгаришига мутаносиб равишда шундай тузатиш қилинадики, натижада қайта баҳоланаётган сумма хақиқий қийматга тенг бўлсин (БХХА).
Активларни сақлаш харажатлари қайта баҳолаш натижаси сифатида ошиб кетганда, бундай ошиб кетиши операциялар тўғрисидаги ҳисоботда даромад сифатида эмас, балки баланс ҳисоботида қайта баҳолаш натижасида вужудга келган қўшимча қиймат сифатида ҳисобга олинади.
• қайта баҳолаш натижасида активларни сақлаш харажатлари камайганида, камайиш молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботида харажатлар сифатида ҳисобга олинади, агарда қайта баҳолашдан сўнг қўшимча қиймат пайдо бўлмаса.
Ёритишлар. Молиявий ҳисоботларда асосий воситалар бўйича маълумотлар 5-сонли БМХАга мувофиқ ёритилади.