1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Асосий воситаларни пулсиз асосида айирбошлаш



Download 2,87 Mb.
bet69/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Асосий воситаларни пулсиз асосида айирбошлаш (БХХАга мувофот). Асосий воситалар баъзи ҳолда бошқа асосий воситаларга ёки кўрсатилаётган хизматларга айрбошланади. Бундай айирбошлаш харид қилиш мақсадида ҳам, асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш мақсадида ҳам амалга оширилади. Асосий воситалар бўйича пулсиз асосда битимлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Активларни, мажбуриятларни ёки хизматларни, бошқа активлар, мажбуриятлар ёки хизматлар билан кўп бўлмаган миқдордаги пулни жалб қилиш билан ёки умуман пул маблағларни жалб қилмай айирбошлашдир. Умуман, агарда, пул ифодасидаги бўлган объектнинг хақиқий қиймати чиқиб кетган ёки олинган активлар хақиқий қийматининг 10%дан камини ташкил қилса. савдо пулсиз шаклдаги битим деб ҳисобланади.
Агарда активлар турлари кўп бўлса, унда айирбошлаш пулдаги савдо шаклида амалга оширилади. Фойда ҳам. зарар ҳам пул олиниши ёки тўланишидан катьий назар ҳисобга олинади. Айирбошлаш холида фойда ва зарарни аниқлаш ва ҳисобга олиш бинони ҳисобдан чиқаришга ўхшаш жараёндек амалга оширилади. Фойда ва зарар бериб юборилаётган активнинг баланс ва бозор қийматлари ўртасида фарқ бўлиб, даромад моддаси бўйича ҳисобга олинади. Баланс қиймати бозор баҳосидан ортиқ бўлган ҳолда, зарар вужудга келади; бозор қиймати баланс қийматидан паст бўлганида - фойда вужудга келади. Ушбу ҳолда фойда ва зарарлар аввал ҳисобланган амортизациянинг тузатилиши ҳисобланади ва у асосий воситалар қийматининг ортишини (фойда) ёки камайишини (зарар) билан акс эттирилади.
Ўхшаш активларни айирбошлашда фойда ва зарарлар ҳисобга олинмайди. Фойда олиш жараёни тугалланмаган ва олинган активлар шунчаки ўринга-ўрин айрбошланди. Компаниянинг келгусидаги даромадига олинган активлар ҳисобига вужудга келган иш умумдорлигини ҳар қандай ортиши ёки камайиши таъсир қилади. Бунинг натижасида харид қилинган активлар айирбошлаш жараёнида бериб юборилган активнинг баланс қиймати бўйича ҳисобга олиниб тўланган пул маблағлари суммаси қўшилади ёки олинган пул маблағлари суммаси айирилади.
Асосий воситаларни айирбошлашни қайд қилиш(БҲХСга мувофиқ). Корхона асосий воситаларни бошқа мулкларга (бири сотади, бошқаси харид қилади) алмаштириши мумкин. яъни (бартер) қарама-қарши савдо амалга оширилади. Масалан, эски ускунани янгисига алмаштирилади. ускуна - юк автомобилига ва бошқалар. Барча холларда сотиб олиш баҳоси қарама-қарши савдода сотиладиган эски объектнинг қиймати хажмидаги янги нархдан бериладиган чегирма суммасига пасайтирилади.
Қарама-қарши савдодаги бухгалтерия ўтказмалари пул маблағларига сотишдаги ўтказмаларга ўхшашдир. Асосий воситаларни айирбошлашидан олинадиган зарар ва фойдани аниқлашнинг (тан олишни) бир неча махсус қоидалари мавжуд бўлиб, айрбошлаш қилинаётган предметлар характерига боғлиқдир. Бир хил тоифада бўлмаган воситаларни айирбошлаш холатида фойда ёки зарар доимо кўрсатилади. Молиявий ҳисобот тузилаётганида бир тоифадаги воситаларнинг айирбошлашидан олинган фойда кўрсатилмайди, чунки бу предмет фойда келтирадиган муддат тўла фойдаланилмайди. Эски дастгохни бир мунча янгисига алмаштириш. эски ускунани ўзгартириш ёки уни моддернизациялашдагидек иқтисодий маънога эга бўлади. Бухгалтерия ҳисобида янги ускунани ҳисобга олиш эски дастгохни баланс қийматига тўланган пул маблағларидаги суммани қўшиш билан кўрсатилади.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish