Ушбу мавзуни кўриб чиққач, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим: 1.Оддий ва мураккаб фоизларни.
2.Мураккаб фоизлар ва келгуси қийматни.
З.Мураккаб фоизлар ва жорий қийматни
4.Аннуитетлар ва дисконтлаш жадвалларни қўллашни
1.Оддий ва мураккаб фоизлар. Маълум суммани бугун ёки бир йилдан кейин олишни хохлайсизми деган саволга Сизнинг жавобингиз қандай бўлар эди ? Табиийки, кўпчилик "пулни бугун олишни истардим" деб жавоб берерди. Пул вақт бўйича қийматга эга, яъни бугунги сўм эртанги сўмдан қимматлироқдир. Бу нафақат пулнинг қадрсизланиши унинг сотиб олиш қобилиятини камайиши, балким бугунги кунда инвестицияга қўйилган ҳар бир сўм эртага аниқ фойда олиб келиши мумкинлиги билан боғлиқ. Пулни "бугун олиш"нинг биринчи асосий сабаби вақт билан боғлиқ таваккалчиликнинг мавжудлигидир. Доимо келажак аниқ бўлмаганлиги сабабли, биз ушбу таваккалчиликнинг олдини олишга ҳаракат қиламиз.
Бугунги кунда сўмни олишнинг иккинчи сабаби бўлиб бугунги кунда олинган сўм инвестиция киритилиши ва бир йилдан кейин, бугунги кунданбошлаб, биз нафақат ушбу инвестиция қилинган сўмни, мазкур давр бўйича фоизларни ҳам олишимиз мумкин. Ушбу таваккалчилик ва фоиз омилини қўллаб қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
Муайян пул суммасини - унинг жорий қийматини бугун олиш ҳуқуқи, одатда худди шундай пул суммасини - унинг келгуси қийматини келажакда олиш қимматлироқдир;
Пул суммасини олиш даври қанчалик кўп бўлса, ушбу операциядан олинадиган даромадни олиш аҳамияти шунчалик камроқ бўлади.
З.Пул суммасининг жорий қиймати ва унинг келгуси қиймати орасида вужудга келадиган фарқ фоизлар функцияси ҳисобланади. Юқорида қайд этилган ҳар қандай вазиятлар билан боғлиқ бўлган таваккалчилик қанчалик юқори бўлса, шунчалик тегишли фоиз ставкаси юқори бўлади.
Хар қандай молиявий операцияни амалга ошириш учун молиявий бошқарув жавхасига тегишли асосий қоидалари тўғрисида билимга эга бўлиш зарур. Буларга мураккаб фоизлар, акциялар ва облигацияларнинг нархини аниқлаш, таваккалчилик ва фойда меъёрларини баҳолаш киради. Ушбу қоидаларни ўрганиб чикмасдан туриб хеч бир молиявий муаммони хал этиб бўлмайди.
Узоқ муддатли активлар ва/ёки мажбуриятлар масалаларида, масалан, молиявий ижарада. облигацияларда, узоқ муддатли қарзларда, олинган ва берилган векселларда, шунингдек инвестициялар бўйича қарорлар қабул қилишда ва умуман маълум бир вақт давомида мураккаб фоизлар ишлатиладиган ҳар қандай холларда, дисконтланган пул оқимлари деб аталадиган тушунча қўлланилади. Фоиз ставкаси орқали жорий қиймат бўйича келажакда олиниши мумкин бўлган пул маблағларини ифодалаш жараёни дисконтлаш деб„ натижада олинган қиймат эса - дисконтланган қиймат деб аталади.
Пул оқимларини дисконтлаш жараёни қуйидаги тушунчалар билан боғлиқ:
Фоиз - пуллардан фойдаланиш қиймати. Бу ёхуд инвестициялар бўйича даромад, ёхуд кредит учун тўловдир.
Асосий сумма - бу фоиз ҳисобланиши лозим бўлган инвестиция қилинган, қарзга олинган ёки фойдаланилган маблағлар суммасидир.
Оддий фоизлар - бу доимий асосий суммага кўпайтириладиган фоиз ставкасидир.
Мураккаб фоизлар - бу ўзгарувчан асосий суммага кўпайтириладиган фоиз ставкасидир.Асосий сумма фоизлар тўловининг ҳар бир даврида олдин тўпланган (ёки қайтаинвестицияланган) фоизлар суммаси миқдорига ўзгаради.
• Жорий қиймат - келгусидаги пул маблағларининг келиб тушиши ёки чиқиб кетишининг ҳозирги кундаги қийматидир. Бу келгусида қандайдир вақт холатига маълум бўлган суммани олиш ёки тўлаш учун маълум бир фоиз ставкасида ҳозир инвестиция қилинадиган суммадир.