Қўшимчалар киритиш. Қўшимчалар киритишга мавжуд активга қўлланиладиган узайтириш, ошириш ва кенгайтиришлар ишлари тааллуқлидир. Мисол тариқасида, мавжуд бинога қўшимча канот ёки хонанинг қурилиши. Қўшимчалар киритиш капитал харажатлар ҳисобланади ва асосий воситаларнинг таннархига олиб борилади.
Кўпгина фирмалар ишлаб чиқариш иморатларини қонунлар ва суд хукмлари қарорларига мувофиқ атроф муҳитнинг ифлосланишини назорат қилиш учун қурилмалар билан жихозлайдилар. Кўпинча бу қурилмаларининг қиймати атроф - муҳитни ифлослантирувчи дастгохлар қийматидан ортиқроқдир. Бундай холларда бу асбоблар қиймати алоҳида капиталлаштирилади ва асосий воситаларга қўшимчалар киритиш сифатида амортизацияланади.
Қайта ўрнатиш ва тартибга солиш_Асосий воситаларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қайта ўрнатиш, ўзгартириш ва қайта қуриш қиймати капитал харажатлар таркибига киради, агарда қайта қуришдан олинадиган манфаат жорий ҳисобот даврига тааллуқли бўлса. Бундай харажатлар алоҳида актив, муддати узайтирилган бино ёки махсус бино сифатида капиталлаштирилади, агарда паралеллар ўтказиш имконияти бўлса. Бу харажатлар қайта қуришдан фойда олиш давридан кейинги вақт давомида амортизацияланади.
5. Асосий воситалар чиқиб кетишининг ҳисоби.
Асосий воситалар қуйидагилар натижасида чиқиб кетиши мумкин:
тугатиш;
сотиш;
алмаштириш;
бепул бериш;
пай бадали кўринишида бериш.
операцион лизинг шартномаси бўйича бериш.
молиялаштирилган лизинг шартномаси бўйича бериш.
Сотиш қиймати ва баланс қиймати, шунингдек сотиш харажатлари орасидаги фарқ асосий воситаларни сотиш ва бошқа турдаги чиқиб кетиш натижасидаги даромад ёки зарар қийматини ифодалайди.
Устав капиталга таъсис бадали сифатида қўшиш сабабли асосий воситаларни жорий қийматгача етказишда вужудга келган даромад деб ҳисобланмай балким резерв капиталнинг кўпайишига олиб келади.
Буларнинг ҳар бирини кўрсатиб ўтиш учун, фараз қилайлик, 1996 йил 1 январда корхона 65 000 сўмга ускуна харид қилди ва 10 йиллик хизмат муддатидан келиб чиққан ҳолда, у бўйича амортизацияни қўшиб ҳисоблади; эскириш тўғри чизқили усул бўйича аниқланган. 10 йил ўтганидан кейин қолдиқ қиймат 5000 сўм ташкил қилмоғи керак. 2003 йилнинг 1 октябрда бу ускунанинг ҳисоби бўйича сальдо счётларда қуйидагича:
-
Ускуна
|
Ускуналарнинг жамланган
эскириши
|
65000
|
|
|
46500
|
Корхонанинг асосий воситаларини ҳисобдан чиқарилиши уларни ихтиёрий сотиш, алмаштириш. ҳисобдан чиқариш натижаси ёки ёнғин ва туфон сингари мажбурий стихияли фаолокатлар натижасидир. Асосий воситаларнинг мажбурий ҳисобдан чиқарилиши корхона назоратидан ташқарида бўлиб ва стихияли фалокатлар натижаси ёки, масалан, давлатнинг алоҳида ўз мулкий ҳуқуқидан фойдаланиш (масалан, маълум бир шароитларда экспроприация қилиш ҳуқуқи) ҳисобланади.
Агарда ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган у ёки бу объектга амортизация ҳисобланса, амортизацияни ҳисобдан чиқариш санасига ҳисоблаш ва объектни бошланғич қийматига мос равишда ўзгартиришлар киритиш зарур. Мулкка тўғри келадиган солиқлар, суғурта харажатлари ва шунга ўхшаш харажатлар, ўсиб борувчи якун билан чиқиб кетиш санасига ҳисобланади.
Активнинг чиқиб кетиши холатига объектнинг бошланғич қиймати ва унинг хизмат муддатида ҳисобланган амортизация мос бўлган бухгалтерия счётларидан ҳисобдан чиқарилади.Объектнинг баланс қиймати ва унинг сотилишидан тушган тушумнинг фарқи молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда, фойда ва зарар моддасида ифодаланади. Аслида фойда ва зарар оддий даромаддан чиқарилиб ташланиши зарур, аммо амалиётда улар ишлаб чиқариш ёки нооперацион фаолият даромадининг бир қисми сифатида ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |