1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet64/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

3. Камаядтан қолдиқ усули. Бу усул активнинг фойдаланиш муддати бўйича амортизацияланаётган сумма камайишини кўзда тутади.
Ушбу усулни моҳияти шундан иборатки амортизацияни бир текисда (тўғри чизили) ҳисоблаш усулидаги эскириш меъёрининг иккига кўпайтирилган миқдори асосий воситанинг қолдиқ (баланс) қийматига қўлланилади (кўпайтирилади).
Олдинги мисолда юк автомобилининг фойдали хизмат муддати 5 йилга тенг эди. Тўғри чизили амортизациялаш усулида ҳар йилги меъёр мос равишда 20% (100%/5) ни ташкил қилади. Камаядиган қолдиқ усулида ҳисобдан чиқаришнинг иккига кўпайтирилган меъёрида амортизация меъёри 40% (2х20%) га тенг бўлади. Қайд қилинган ушбу 40% ҳар йил охирида баланс қийматига кўпайтирилади. Амортизацияни ҳисоблашда тахмин қилинаётган тугатилиш қиймати. охирги йилдагисидан ташқари ҳисобга олинмайди. Бу усулни ифодаловчи жадвал пастда келтирилган.






Бошланғич қиймат

Йиллик амортизация суммаси

Жамланган амортизация

Баланс қиймати

Харид санаси

100000

-




100000

1 йил охири

100000

(40%х100000)=40000

40000

60000

2 йил охири

100000

(40%х60000)=24000

64000

36000

3 йил охири

100000

(40%х36000)=14400

78000

21600

4 йил охири

100000

(40%х21600)=8640

87040

12960

5 йил охири

100000

(40%х10000)=2960

90000

10000

  1. Йиллар йиғиндиси усули.Бу усулни моҳияти шундан иборатки, амортизация меъёри ҳар йили амортизация муддатининг охиригача қоладиган, амортизацияланадиган қийматдаги улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация муддатининг ташкил этувчи йишларнинг тартиб сони суммасига, амортизация ажратмаларининг тугагунига қадар қолган тўлиқ йишлар сони билан аниқланади. Бу усул қандайдир объектни хизмат қилиш йишлари суммаси орқали аниқланади ва бу сумма ҳисоблаш коэффициентида махраж бўлиб хизмат қилади. Бу коэффициентнинг суъратида объектнинг хизмат муддати охиригача қолган йиллар сони туради. (тескари тартибда).

Масалан, юк машинасининг тахмин қилинаётган фойдали хизмат муддати 5 йил. Фойдаланиш йишлари суммаси - 15 йил. (кумулятив сон): 1+2+3+4+5= 15
Сўнгра, ҳар бкр касрни 5/15, 4/15, 3/15, 2/15, 1/15 90 000 га ( 100 000 - 10 000) тенг бўлган амортизацияланадиган қийматга кўпайтириш йўли орқали ҳар йиллик амортизация суммаси аниқланади:
Бу ҳолда амортизация чегирмалари суммаси жадвали қуйидаги кўринишда бўлади,сўм




Бошланғич қиймат

Йиллик амортизация сммаси

Жамланган амортизация

Баланс қиймати

Харид санаси

100000

-




100000

1 йил охири

100000

(5/15х90000)=30000

30000

70000

2 йил охири

100000

(4/15х90000)=24000

54000

46000

3 йил охири

100000

(3/15х90000)=18000

72000

28000

4 йил охири

100000

(2/15х90000)=12000

84000

16000

5 йил охири

100000

(1/15х90000)= 6000

90000

10000

Жадвалдан кўриниб турибдики, энг катта амортизация суммаси биринчи йилда ҳисобланади, кейин йилма-йил у камаяди, жамланган амортизация кам-кам ортиб боради, баланс қиймати қолдиқ қийматга етиб бормагунича ҳар йили амортизация суммасига камайиб боради.

  • Асосий воситаларнинг ҳар хил турлари учун амортизация ҳисоблашнинг ҳар хил усулларини қўлланишга йўл қўйилади. Бунда асосий воситаларнинг бир хил турига бир хил усулни қўллаш керак.

  • Амортизацияни ҳисоблаш усули корхона ҳисоб сиёсатида белгиланиши лозим ва йилма-йил давомида мунтазам равишда йил давомида ўзгармаган ҳолда қўлланилиши керак.

  • Асосий воситалар бўйича қўлланадиган амортизация усули қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.Агар асосий воситаларни фойдаланишидан кутилаётган иқтисодий наф қиймати сезиларли даражада ўзгариши содир этилса, амортизация ҳисоблаш усули ушбу йўналишни акс эттирган ҳолда ўзгартирилиши керак. Агар вужудга келган вазиятлар амортизация ҳисоблаш усулини ўзгаришини тақозо этса, ушбу ўзгаришлар ҳисоб баҳоларни ўзгариши сифатида акс эттирилиши лозим. Бунда амортизация ажратмалари жорий ва келгуси ҳисобот давриларга қайтадан кўриб чиқилиши керак.

Агар йил давомида амортизация усулини ўзгартириш зарурияти пайдо бўлса, тушунтириш хатларида ушбу ўзгартиришнинг сабаблари ва ўзгартириш натижасида вужудга келадиган иқтисодий самара ёритилиши керак.
Асосий воситаларни ойдали хизмат муддати хўжалик юритувчи субъект, асосий воситаларни холатини яхшилаш ва, бинобарин, унинг хизмат муддатини узайтириш учун кейинги қилинган харажатларни, шунингдек ушбу муддатни қисқартирилган технологик ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда асосий воситаларнинг фойдали хизмати муддатини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Тугатилиш қиймати, асосий воситаларнинг амортизация қилинадиган қийматини ҳисоблашда муҳим таркибий омил ҳисобланади. Бироқ, баъзан унинг аҳамияти кам бўлиши ва амортизация қилинадиган қийматни ҳисоблаш чоғида қўлланилмаслиги ҳам мумкин.
Агар тутатиш қиймати аҳамиятли бўлса, бу қиймат асосий воситани сотиб олиш ёки уни бундан олдинги баҳолаш вақтига қараб аниқланади. Тугатиш қиймати, асосий воситаларни хизмат муддати охирида уларни тугатиш бўйича кутиладиган харажатлар миқдорига камайтирилиши керак.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish