12-3. «ДИЛНОЗА» САНОАТ КОМПАНИЯСИНИНГ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИГЙ БЎЙИЧА ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБИ МИСОЛИ
Майиший техника ишлаб чиқарувчи «Дилноза» саноат компанияси ўз фаолиятини 2001 йил 1 январда бошлади. Ишлаб чиқариш фаолиятининг бир ойи учун компания қуйидаги харажатларни қилди:
мол етказиб берувчидан счёт-фактура бўйича 1 400 000 сўмга хом ашё ва материаллар сотиб олинган, плюс 280 000 сўм ҚҚС суммаси;
ижара бўйича харажатлар 100 000 сўмни ташкил қилди, плюс 20 000 сўм ҚҚС суммаси;
телефонда фойдаланиш харажатлари 25 000 плюс 5000 сўм ҚҚС суммаси; 15 000 суммада ҳисоб варақ бўйича комунал хизматлар учун тўлови плюс 3 000 сўм ҚҚС;
хусусий шахсдан 40 000 сўмга ёрдамчи материаллар сотиб олинган.
Қўшимча ахборот:
январда 800 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарилган эди;
январ охирида ҳамма маҳсулотлар бир бирлиги учун 3 000 сўм баҳода сотилган эди; Сотиш даромади 2 400 000 сўм.
Вазифа:
Бухгалтерия проводкаларини акс эттириш.
Тўланилиши ёки бюджетдан қопланилиши лозим бўлган ҚҚС суммасини ҳисоблаш.
12-4 ҚАРЗ
Консерва чиқарадиган «Клифф» компанияси янги консервация қиладиган машина сотиб олиш учун банкдан 2 500 000 сўм миқдорда кредит олди. Кредитни таъминлаш мақсадида банк машинанинг ўзини ва «Клифф» компаниясининг товар моддий захирасини ушлаб қолиш ҳуқуқини талаб қилди. Векселни тўлаш муддати - 5 йил, йиллик фоиз ставка - 20%. ҳар йили компания 500 000 сўм асосий сумма ва йил учун фоизларни тўлаши лозим. Банк билан бўлган битимда, компаниянинг жорий ликвидлиги коэффиценти 2.0*дан пастга тушса, кредит дархол тўлиқ қайтариб берилади, деган шарт мавжуд. Кредит 1997 йил 10 ноябрда олинган эди.
Битим тузиш даврига «Клифф» компанияси 25 000 000 сўмлик жорий активларга,
15 000 000 сўмлик узоқ муддатли ва бошқа активларга, 12 000 000сўмлик жорий мажбуриятлар, ва 18 000 000 сўмлик узоқ муддатли ва бошқа мажбуриятларга эга эди.
1997 йил 31 декабрда бухгалтерия балансида бу қарзнинг қандай суммаси жорий мажбурият деб акс эттирилиши керак?
1997йил 31 декабрда бухгалтерия балансида бу қарзнинг қандай суммаси узоқ муддатли мажбурият деб акс эттирилиши керак?
Бу қарз бўйича қандай очиб беришларни қилиш керак ва бу очиб беришлар қайси счётларга тегишли?
Тушунтириш хатини ёзинг.
Компания фойдали бўлганлиги ва унда кўп пул маблағлар бўлганлиги сабабли, компания рахбарияти йирик инвестицияларни узоқ муддатли қимматли қоғозларга қўйиш йўли билан фойдани янада оширишга қарор қилди.
1998йил июнида «Клифф» компаниясининг бош бухгалтери ушбу инвестициялар натижасида жорий активлар 20 000 000 сўм, узоқ муддатли ва бошқа активлар
24 000 000 сўм, жорий мажбуриятлар 12 800 000 сўм, узоқ муддатли ва бошқа мажбуриятлар 21 000 000 сўм бўлганлигини аниқлади.
Ўтказилган молиявий кўрсаткичлар таҳлилидан кейин бош бухгалтер проводка киритиш керакми?
Агар керак бўлса, қандай проводка?
Изоҳ: Жорий ликвидликнинг минимал коэффиценти қарз олганда оддий шарт ҳисобланади. Агар компаниянинг бу кўрсаткичи талаб қилинадиган минимумдан тушиб кетса, банк қарзни қайтариб беришни талаб қилишга халидир. Бироқ банкда бу ҳуқуқ бўлса ҳам, у олдин компания фаолиятини ўрганиб чикади ва компаниянинг таҳлили асосида, шунингдек банкнинг компания билан жорий ва келгуси ўзаро муносабатларини ҳисобга олган ҳолда, қарор қабул қилади.
13-БОБ. ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИНГ ҲИСОБИ
Do'stlaringiz bilan baham: |