13-1. ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА САРФЛАР "Собир & Ко» компанияси босқичма-босқич тугашланадиган, тўрт қисмдан (асосий бино, ва учта қўшимча омборхона) иборат қурилиш объекти билан.
Объектнинг умумий смета қиймати 1 500 000 сўмни ташкил этади.
Туталланган асосий бинонинг смета қиймати объектнинг умумий смета қийматининг 80%ни
ташкил этади, ва курилиши бошланган учта омборнинг смета қиймати қолган 20% ни ташкил этади.
1январ 2000й. объект қурилиши учун компания 9% векселда 800 000 сўмлик кредит олди.Асосий бинонинг қурилиши 2001 йил 31 мартда якунланди.
«Собир & Ко» компаниясининг ҳисобот йили 31 декабр тугайди.
Қурилиш харажатларини тўлаш қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилган:
2000 й. 2001 й.
2январ 1 500 000
1 апрел 1 200 000
1 апрел 3 300 000
1 июнь 2 400 000
1 декабр 3 600 000
«Собир & Ко» компаниясининг ҳисобот йили 31 декабрда тугайди:
Топшириқ Асосий бинони куришга ишлатилган фоиз бўйича сарфларнинг суммасини ҳисобланг:
а) капитализация учун,
б) харажат деб тан олинган сарфлар суммаси учун,
в) 2000 ва 2001 йишлар учун капитал қўйилмалар бўйича ўтказмаларни беринг.
14 - БОБ. ХУСУСИИ КАПИТАЛНИНГ ҲИСОБИ ВА ХАТОЛАРНИ ТУЗАТИШ Ушбу мавзуни ўрганиб чиққач, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим: Якка мулкчиликка асосланган хусусий капиталнинг ҳисобини
Шерикчшик корхоналарида хусусий капиталнинг ҳисобини
Хиссадорлик жамиятларида хусусий капитапнинг ҳисобини
Акциялар чиқариш билан боғлиқ хўжалик операцияларнинг ҳисобини
Дивидендларнинг ҳисобини
б.Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олиш тартибини
Тақсимланмаган фойданинг ҳисобини
Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботнинг таркибини
1.Якка мулкчиликка асосланган хусусий капиталнинг ҳисоби Хўжалик фаолиятини юритишнинг учта асосий ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд:
- Якка мулкчилик
- Шерикчилик
- Хиссадорлик жамияти ёки корпорация
Хусусий капитал ҳисобини юритиш ташкилий-ҳуқуқий шаклларга боғлиқдир. Якка мулкчилик шаклида корхона Уставини рўйхатга олиш пайтида рўйхатга олинган Устав капитали қийматига бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади. Масалан Фарход ўз корхонасининг Устав капиталини 40 000 сўм миқдорида рўйхатдан ўтказди:
Дт. Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи 40 000
Кт. Устав капитали40000
Устав капитали тўланган пайтда қуйидаги ёзув расмийлаштирилади:
Дт.Пул маблағлари ёки Мулк40000
Кт. Устав капиталига бадаллар бўйича таъсисчиларнинг қарзи40000
2.Шерикчилик корхоналарида хусусий капиталнинг ҳисоби Шерикчилик корхоналарида капитал ҳисоби якка мулкчиликка асосланган корхоналардаги каби амалга оширилади. Асосий фарқ шундан иборатки, бунда қўйилаётган ва олинаётган капитал ҳар бир ҳамкор бўйича алоҳида ҳисобга олиниши ва корхонанинг фойда ҳамда зарари улар ўртасида тақсимланиб борилиши лозим.
Шерикчилик корхоналарида ҳар бир ҳамкор ўз улушини корхонага Таъсис шаргномаси шартлари асосида моддий ва номоддий активлар сифатида қўшиши мумкин. Улуш сифатида корхонага қўйилаётган активлар берилаётган кундаги хаққоний бозор қийматида баҳоланади. Масалан: Тохир ва Зухра Устав капитали 100 000 сўм бўлган шерикчилик корхонасини ташкил қилишга қарор қилдилар.Таьсис шартномасига кўра Тохир Устав капиталининг 60 % ини ва Зухра 40 % ини шакллантириши лозим. Ушбу корхонанинг Уставини рўйхатдан ўтказиш санасида қуйидаги бухгалтерия ёзуви расмийлаштирилади:
Дт. Устав капиталига Тохирнинг қарзи 60 000
Дт.Устав капиталиган Зухранинг қарзи 40 000
Кт. Устав капитали - Тохирга тегишли капитал 60 000
Кт. Устав капитали - Зухрага тегишли капитал 40 000
Тохир ўз улушини 20 000 сўмлик пул маблағлари ва 40 000 сўмлик мебел билан, Зухра эса
40 000 сўмлик ускуна билан қўшди.
Дт. Пул маблағлари 20 000
Дт. Мебель 40 000
Дт.Ускуна 40 000
Кт Устав капиталига Тохирнинг қарзи 60 000
Кт.Устав капиталиган Зухранинг қарзи 40 000
Шерикчилик корхонасида фойда ва зарарлар ҳамкорлар ўртасида Таьсис шартномасида кўрсатилган барча усуллар билан тақсимланиши мумкин. Шерикчилик корхонасининг фойдаси одатда қуйидаги уч қисмдан иборат:
Хар бир ҳамкор капиталига алоҳида ҳисобланган дивиденд
Хамкорлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов ( ҳамкорларнинг иш хақи )
Тижорат рискларидан олинган қўшимча фойда
Фойдани юқорида келтирилган уч қисмга бўлиниши ҳар бир ҳамкорни шерикчилик корхонасига қўшган хиссасини янада аниқроқ кўриш имконини беради. Шерикчилик корхоналарида фойдани тақсимлашнинг бир неча усули мавжуд:
Белгиланган (катьий) пропорциялар бўйича
Қўйган капиталига мутаносиб равишда
Иш хақи ва капиталдан белгиланган улушларда олинган фоизлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда
Белгиланган (қатъий) пропорциялар усули
Фараз қиламиз Тохир ва Зухра ўтган йили 140 000 сўм миқдорида фойда олдилар. Шартнома шартларига кўра фойданинг 60 % Тохирга ва 40 % Зухрага тегишли.Бу ҳолда бухгалтерия ёзуви қуйидагича бўлади:
Дт. Тақсимланмаган фойда 140000
Кт. Тохир капитали ( 140 000 х 60 %) 84 000
Кт. Зухра капитали ( 140000x40%) 56000
Агар ҳамкорлар ишлаб топилган капитални ўзлаштириб олишни хохласалар қуйидагича ёзув расмийлаштирилиши лозим.
Дт Тохирга тегишли капитал 84 000
Дт Зухрага тегишли капитал 56 000
Кт. Пул маблағлари 140 000
3. Хиссадорлик жамиятлари (корпорациялар) да хусусий капиталншг ҳисоби Корпорациялар ўзининг акцияларини ўз капиталини кўпайтириш учун сотадилар. Корпорация-бу ўз эгаларининг ҳуқулари. имтиёзлари ва мажбуриятларидан фарқ қилувчи ҳуқуқ, имтиёз ва мажбуриятларга эга бўлган қонуний мустақил юридик шахсдир. Акционер компанияларда хусусий капитал акционер капитал деб номланади. Қуйидагилар акционер капиталнинг қисмларини ташкил этади:
Устав (акционер) капитал;