Номинали10 сўм бўлган
Акциядан 50 000 чиқаришга руҳсат энинган 500 000
Номиналдан ошган миқдорида тўланган капитал 100 000
Жами куйтган капптал 600 000
Ўз акцияларини сотиб олгандан кейн балансдаги «қўйилган капитал» бўлими қуйидагча бўлади:
Номинали 10 сўм бўлган акциядан 50 000 чиқаришга 500 000
руҳсат этилган,
Номиналдан ошган миқдорида тўланган капитал 100 000
Сотиб олинган хусусий акциялар (15 000)
Жами қўйилган капитал 585 000
Ўз сотиб олинган акциялар келгусида (а) сотиб олишнинг бошланғич қийматига тенг бўлган, (б) сотиб олиш қийматидан ортиқ, ёки (в) сотиб олиш қийматидан кам қийматда сотилиши мумкин. Ушбу учта холатни кўриб чикамиз. Фараз қилайлик, акциялар (а) 15 сўмдан, (б) 20 сўмдан ва (в) 12 сўмдан сотилмоида.
Журнал проводкалари қуйидагича бўлади:
(а) Дт.Пул маблағлари 15 000
Кт. Сотиб олинган хусусий акциялар 15000
(б) ДтПул маблағлари 20 000
Кт. Сотиб олинган хусусий акциялар 15000
Кт. Номиналдан ошган миқдорда тўланган капитал 5 000
(в) ДтПул маблағлари 12 000
ДтНоминалдан ошган миқдорда тўланган капитал 3 000
Кт. Сотиб олинган хусусий акциялар 15000
Учала холатда ҳам «сотиб олинган хусусий акциялар» счёти харид суммасига кредитланади, чунки ҳамма акциялар сотилган эди. Иккинчи холатда сотиш баҳоси харид баҳосидан юқори бўлганлиги сабабли қўшимча тўланган капитал акс эттирилган эди. Учинчи холатда тўланган капитал ўз сотиб олинган акциялар хариди қиймати ва уларнинг кейинги сотиш қиймати орасидаги фарқга камайган эди. Агар «тўланган капитал» счёти ушбу фарқни қоплаш учун лозим бўлган катталикдаги қолдиқга зга бўлмаган бўлса, бундай холатда «тақсимланмаган фойда» счёти дебетланиши керак.
7. Тақсимланмаган фойданинг ҳисоби.
Тақсимланмаган фойда ўзида акционерлар орасида дивидендлар сифатида тақсимланмаган хусусий капиталнинг бир қисмини ифодалайди. Чиқарилган капитал билан бир қаторда, тақсимланмаган фойда активларни сотиб олиш манбаи ҳисобланади. «Тақсимланмаган фойда» счётининг кредити бўйича қолдиқ компания фаолият кўрсатган даврдаги зарарлар, дивиденд тўловлари, чиқарилган хиссадорлик капиталига реинвестиция қилинган фойда чиқариб ташлангандан сўнг қолган соф фойда суммасини ташкил этади. Яъни, соф фойда тақсимланмаган фойда суммасини кўпайтиради, шу билан бирга дивидендлар уни камайтиради, шуни таъкидлаш зарурки, тақсимланмаган фойда корхона активи ҳисобланмайди, уларнинг мавжудлиги корхона активи хўжалик операцияларидан олинган фойда ҳисобига кўпайганлигини билдиради.
«Тақсимланмаган фойда» счёти дебет қолдиққа эга бўлиши мумкин (тақсимланмаган фойда танқислиги дейилади), агар зарарлар ва дивидендлар тўлови, хўжалик фаолиятидан олинган фойда суммасидан кўп бўлса, танқислик суммаси баланснинг «Хусусий капитал» бўлимида акс эттирилиб, умумий капитал суммасидан айириб ташланади.
8.Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботнинг таркиби.
Харакатдаги миллий бухгалтерия стандарларига асосан республика худудида фаолият кўрсатаётган компаниялар ўзларининг йиллик ҳисоботларида 5 хил молиявий ҳисоботларни кўрсатади: баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот,асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот ва пул оқимлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот. Ўзбекистонда тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботни ёритилишини бир қисми ҳисобланади. Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисоботнинг тузилиши қуйидагичадир (БХХА бўйича):
Do'stlaringiz bilan baham: |