Ушбу мавзуни ўрганиб чиққач, Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим: Қарзлар бўйича харажатларнинг таркиби ва тан олиш усулларини
Қарзлар бўйича харажатларнинг капиталлаштиришни
Қарзлар бўйича харажатларнинг ҳисобини
1.Қарзлар бўйича харажатларнинг таркиби ва тан олиш усуллари. Қарзлар бўйича харажатлар деб - фоизларни тўлаш ва қарзга маблағ олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларга айтиладии, бунинг ичига қуйидагилар киради:
а) узоқ ва қисқа муддатли қарзлар бўйича фоизлар, шунингдек банк овердрафти бўйича фоизлар(банк томондан жорий счётдаги қолдиқдан кўпроқ миқдорда тўланган сумма);
б) чиқарилган облигациялар бўйича чегирмаларнинг амортизацияси;
в) маблағни қарзга олганда учраган қўшимча харажатлар;
г) молиявий ижара бўйича ижара хақи;
д) фоизларни тўлаш бўйича харажатларни тузатиш каби кўриладилар деган шарти билан хорижийвалютадаги қарзлар олинганда пайдо бўладиган курс фарқлари.
Қарзлар бўйича харажатларни тан олишнинг икки усули:
а) Асосий ташанган усул. - қарзлар бўйича сарфлар қарзлар қандай ишлатилгандан қатъий назар,харажатлар сифатида тан олинадилар
б) Қўлланшиши мумкин бўлган усул-таснифланадиган активни сотиб олиш, қуриш ёки ишлабчиқариш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар, ушбу актив таннархининг бир қисми сифатида капиталлаштириладилар.Бунда қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:
улар келгусида иқтисодий самара келтириш эхтимолига эга бўлиши лозим;
харажатларни аниқ ҳисоблаш имконияти мавжуд бўлиши лозим
2.Қарзлар бўйича харажатларнинг капиталлаштириш. Қарзлар бўйича харажатларнинг капитализациялаштирилиши қуйидаги холларда бир вақтнинг ўзида бошланади:
а) қачонки, активга, пул маблағларини тўлаш, активларни ўтказиш ёки мажбуриятларни ўз зиммасига олишда акс эттирилган, актив билан боғлиқ бўлган бари олинган субсидиялар суммасига камайтирилган капитал қўйилмалар содир;
б) қарзлар бўйича сарфлар учраса;
в)активни кўзда тутилган қўлланилишига тайёрлаш бўйича керакли ишлар давом этса.
Ер участкалари алоҳида эьтиборга эга.Агар ер сотиш учун мўлжалланган бўлса, фоизлар уни сотишга тайёрлаш харажатларига мутаносиб равишда ер қийматига капитализациялаштирилади.Агар ер учаткаси унда бино қуришга мўлжалланган бўлса. ушбу участкани тайёрлаш харажатларига капитализациялаштирилган харажатлар бино қийматининг бир қисмига айланиб қолади.Ишлатилмай ётган ер фоизларни капитализациялаштириладиган активлар таркибига кирмайди.
Қарзлар бўйича сарфларни капитализациялаштириш обьектни фаол ўзлаштириш жараёни узоқ муддатга тўхтатилганда тўхтатилиши мумкин.Қарзлар бўйича сарфларнинг капитализациялаштирилиши қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда тўхтатилмайди. Агар:
ҳисобот даври мобайнида техник ёки маъмурий ишларнинг аҳамиятлик қисми бажарилса;
вақтинча тўхтатиб туриш активни кўзда тутилган қўлланилиши ёки сотилишининг технологик жараёнининг муҳим қисми бўлиб келса.
Қарзлар бўйича бўлган сарфларни капитализациялаштириш, қачонки активни кўзда тутилган
қўлланилиши ёки сотилиши учун тайёрланиши бўйича фаолиятнинг катта қисми тамом бўлганда, тугалланилади
Мисол:
"Рассом" компанияси 1 января 2002 года кичик бир бинони қуришни бошлади. Биринчи чорак даврида компаниянинг якка қарз мажбурияти 31 декабр 2004 й.гача тўланилиши лозим бўлган
йилига 11% узоқ-муддатли 3 000 000 сўм миқдоридаги вексели бўлган.
1май 2002 й. компания кредитга 1 000 000 сўм миқдорида 9%-лик вексель олди. Вексел 30 апрел 2003 й.гача тўланилиши лозим эди.
Компания ҳар чорак сарфларининг ўртача ўлчалган қиймати асосида, қурилаяти бинога
таълукли, фоизлар бўйича сарфларни капитализациялаштиради.2002 йилнинг олти ойи ичида қурилаётган бинога қилинган қўйилмалар қуйидагини ташкил этди:
2002Й. сана
Сарфлар
2002Й. сана
Сарфлар
1 январ
Ер
200 000
30 апрел
Курилиш
2 000 000
31 январ
Қурилиш
700 000
31 май
Курилиш
1 700 000
28 феврал
Қурилиш
1 000 000
30 июн
Курилиш
800 000
31 март
Қурилиш
1 800 000
«Рассом» компаниясининг ҳисобот йили 31 декабрда тугайди. Фоизлар ҳар чоракда тўланади.