Устав капитали-одатяа чиқарилган акцияларнинг номинал ёки эьлон қилинган қийматига тенг бўлган ва қўйилган капитал сифатида акс эттирилиши лозим бўлган минимал миқдордир.
Акция - бу эгалик ҳуқуқини тасдиқлайдиган қимматбаҳо қоғоздир. Номинал қиймат -акционерлик капитал счётларида акс этилиши керак бўлган ва устав капиталини аниқлаш учун ишлатиладиган, қимматбаҳо қоғозларида кўрсатилган битта акциянинг номинал қиймати.Сотиб олувчига акциялар ўрнига акционер сотиб олган акцияларнинг сонини кўрсатадиган сертификат берилиши мумкин. Кўп корпорациялар қимматбаҳо қоғозларининг икки турини чиқарадилар: оддий акциялар ва имтиёзли акциялар.
Оддий акциялар компаниянинг қолдиқ капиталини акс эттиради. Яъни, бошқа кредиторлар ва имтиёзли акционерларнинг талаблари оддий акциялар эгалариникидан юқори туришини билдиради. Оддий акциялар - бу, одатдагидай, овозга эга бўлган акцияларнинг якка туридир. Яъни, оддий акциялар эгаларининг директорлар кенгаши аъзоларини сайлашга ҳуқуқи бор. Оддий акциялар эгалари директорлар кенгаши билан эълон қилинган дивидендларни даврий олишга ҳуқуқи бор.
Имтиёзли акциялар оддий акциялар олдида бир ёки кўпроқ позициялар бўйича имтиёзларига эга. Масалан, имтиёзли акциялар эгалари дивидендларни оддий акциялар эгаларидан олдин олишлари мумкин, одатда белгиланган ставка бўйича. Имтиёзли акцияларга дивидендлар нормаси фоизлар каби эълон қилиниши мумкин.
Масалан, номинал қиймати 100 сўм бўлган 6 фоизлик имтиёзли акциялар - бунда имтиёзли акциялар бўйича 6 сўм хажмида тўланадиган йиллик дивидендлар (6 % 100 сўмдан). Имтиёзли акциялар эгалари корпорациянинг тугатилганида унинг активларига имтиёзли ҳуқуқга эгадирлар.
Тўланадиган имтиёзли акциялар - ўз ихтиёри билан компания тарафидан қарзи тўланиши мумкин бўлган имтиёзли акциялар.
Конверсияланувчи (аллиштиршадиган) имтиёзли акциялар — бу, акционер хохиши билан оддий акцияларга алмаштирилиши мумкин бўлган имтиёзли акциялар.
Кумулятив акциялар - вақт ўтиши билан тўланмаган дивидендлар тўпланиб бориладиган, ва улар оддий акциялар эгаларига эхтимол тўланиши мумкин бўлган давргача маълум бир йилда тўланиши лозим бўлган имтиёзли акциялардир.
Дивидендлар-АҚШонерпар орасида, одатда, пул маблағлари кўринишда, корпорация активларининг тақсимланиши
Муддати ўтган дивидендлар - ўтган йиллардан қолган, кумулятив имтиёзли акциялар бўйича тўпланган тўланмаган дивидендлар.
Сотиб олинган хусусий акциялар - бу, эркин бозорда сотиб олинган корпорациянинг акциялари. ўз сотиб олинган акциялар бухгалтерия балансида капиталнинг контр счёти сифатида акс этиладилар.
Корпорация баланс ҳисоботидаги «хусусий капитал» бўлимига таъсир этадиган турли операцияларни амалга ошириши мумкин. Бу операциялар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Қимматбаҳо қоғозлар чиқариш
Дивидендларни эълон қилиш ва тўлаш
Сотиб олинган хусусий акцияларини сотиб олиш ва сотиш.
4.Акциялар чилариш билан боғлиқ хўжалик операцияларнинг ҳисоби Фараз қилайлик, янги бир корпорация ташкил этилди. Корпорация устави билан номинал қиймати 10 сўм бўлган 20 000 акциягача оддий акцияларини сотишга руҳсат берилган. Корпорация уставини бериш кунига компания аъзоларига номинал қиймат бўйича 10 000 акция сотади. Олинган сумма 100 000 сўмга тенг (10 000 акция х 10 сўм, ҳар бир акция учун). Бу операцияни акс эттириш учун журнал ўтказмаси қуйидагича бўлади:
Дт. Устав капиталига бадаллар бўйича таьсисчиларнинг қарзи 200 000
КтОддий акциялар (чиқаришга руҳсат берилган) 200 000
10 000 дона акция сотилган пайтда:
ДтПул маблағлари100000
Кт. Устав капиталига бадаллар бўйича таьсисчиларнинг қарзи100 000
Дт Оддий акциялар (чиқаришга руҳсат берилган) 100 000
Кт.Оддий акциялар (тўланган) 100 000
Бир ойдан кейин корпорация бошқа инвесторларга бир акция учун ёки 75 000 сўмга (5 000 акция х 15 сўм. бир акция учун) 5 000 акция сотади. Бу операцияни акс эттириш учун журнал ўтказмаси қуйидагича бўлади:
Дт. Пул маблағлари75 000
Кт. Устав капиталига бадаллар бўйича таьсисчиларнинг қарзи 50 000
КтНоминалдан ошган миқдорда тўланган капитал
(эмиссия даромади) 25 000
Дт Оддий акциялар (чиқаришга руҳсат берилган) 50 000
Кт.Оддий акциялар (тўланган) 50 000
Сотиш қиймати ва номинал қиймат орасидаги фарқ (бир акция учун 5 сўм) қўшимча тўланган капитал сифатида акс эттирилади.
Бу операциялар ёзилганидан кейин бухгалтерия балансидаги капитач бўлими қуйидагича бўлади:
Қўйилган капитал
Оддий акциялар — номинал қиймат 10 сўм,
чиқаришга руҳсат берилган 20 000 акция, 200 000
шу жумладан, тўланган акциялар 150 000
Номиналдан ошган миқдорда тўланган капитал 25 000 Акционерлик капиталнинг жами 225 000
Оддий акцияларни чиқаришга руҳсат берилгандан тўланган ёки имзоланган турларига ўтказиш, эмиссия билан боғлиқ бўлган ҳар бир операциядан сўнг амалга оширилади ва шуни айтиб ўтиш жоизки номинал қиймат бўйича.
Баъзан корпорация ўз акцияларини бошқа активларга алмаштириш учун чиқаради. Масалан, номинал қиймати 20 сўм бўлган оддий акцияларга эга бўлган компания жорий қиймати 50 сўм бўлган 1000 акциясини бозор баҳоси аниқаб бўлмайдиган ер участкасига алмаштирмокчи. Бу алмаштиришни акс эттириш учун журнал ўтказмаси қуйидагича бўлади:
Дт. Ер '50000
Кт. Оддий акциялар (Таъсисчиларнинг қарзи) 20 000
Кт. Номиналдан ошган миқдорда тўланган капитал 30 000
Ернинг бозор баҳосини аниқаб бўлмаслиги сабабли алмаштириш алмаштирилаётган акцияларнинг жорий бозор қиймати бўйича баҳоланади. Акцияларнинг номинал ва бозор қиймати орасидаги фарқ яна «Эмиссия даромади» (қўшилган капитал ҳисоби счётлари) счётига кредитланади.
5. Дивидендларнинг ҳисоби. Учта муҳим сана дивидендлар бўйича операцияларга боғлиқдир.
1) Дивидендларни эълон қилиш куни. Бу кунда директорлар кенгаши дивидендларни тўлаш ҳақида эълон қилади ва дивидендларни тўлаш ҳақида мажбурият акс эттирилади.
Дивидендлари тўланадиган акционерларнинг рўйхатдан ўтказиш куни. Қайд қилиш кунидан кейин, аммо дивидендларни тўлаш кунидан олдин акционердан акция сотиб олган бошқа бир кимса. акиияларни экс-дивидендлар билан сотиб олади, яъни эълон қилинган дивидендларни олиш ҳуқуқига эга эмас.
Дивидендларни тўлаш куни. Бунда дивидендларни тўлаш мажбурияти қопланади ва акционерларга дивидендлар тўланади.
Фараз қилайлик, компания бир акцияга 5 сўм хажмда дивиденд тўлашни эълон қилди. 15 январга чиқарилган ва муомалада бўлган оддий акцияларнинг сони - 100 000. қайд қилиш санаси -31 январь ва дивидендларни тўлаш санаси - 1 март. Дивидендларни эълон қилиш бўйича компания қуйидаги журнал ўтказмаларни акс эттиради:
15 январда
Дт. Тақсимланмаган фойда 500 000
Кт Тўланадиган дивидендлар 500 000
31 январдаЖурнал проводкаси керак эмас
1 мартда
Дт. Тўланадиган дивидендлар 500 000
Кт. Пул маблағлари 500 000
Компания дивидендларни пул маблағлари кўринишида эмас, акциялар кўринишида тўлаш қарорини қабул қилиши мумкин. Дивидендларни акциялар билан тўлаш учун қўшимча акциялар чиқариш керак ва бу тақсимланмаган фойданинг «капитализациясида» акс этилади. Катта бўлмаган акция кўринишидаги дивидендлар (20% дан катга бўлмаган дивидендлар) акциянинг баҳосига катта таъсир қилмайди ва капитализация жорий бозор қиймати бўйича ўтади. Бу каби акцияларнинг катта қисми (муомаладаги акцияларнинг сонидан 20 % ёки кўпроқ) номинал қиймати бўйича ҳисобланади, чунки натижада акцияларнинг бозор баҳосининг тушиши кутилади. Фараз қилайлик, номинал қиймати 10 сўм бўлган 1 000 000 акцияга эга бўлган компания акция кўринишидаги 5 %ли дивидендлар эълон қилади, акциянинг бозор баҳоси эса 20 сўм. Дивидендлар 50 000 қўшимча акциялар чиқарилишида акс эттирилади (1 000 000 х 0.05). Акциялар кўринишидаги дивидендларни акс эттириш учун журнал проводкаси қуйидагича бўлади:
Дт. Тақсимланмаган фойда 1000000
Кт. Оддий акциялар 500 000
Кт. Номиналдан ошган миқдорда тўланган капитал 500 000
Бундай холатда баланс ҳисоботида 1 050 000 чиқарилган ва муомаладаги акциялар кўрсатилади.
Агар компания 5 % ўрнига 25 % дивиденд эълон қилса, бу ҳолда 250 000 қўшимча акция чиқарилади (1 000 000 х 0,25). Бу дивидендларнинг катта миқдори бўлганлиги сабабли номинал қиймати бўйича ҳисобга олиниши зарур. Журнал проводкаси қуйидагича бўлади:
Дт. Тақсимланмаган фойда 2 500 000
Кт. Оддий акциялар 2 500 000
6. Сотиб опинган хусусий акцияларни ҳисобга олишнинг тартиби. Компания ўз акцияларини вақтинчалик инвестициялар сифатида турли мақсадларда қайта сотиб олиши мумкин.
Ўз хусусий акцияларини акционер жамиятлари қуйидаги мақсадларда сотиб олиши мумкин:
акциялар курсини белгиланган даражада ушлаб туриш учун;
хар бир қўлдаги акцияларнинг фойдасини ошириш учун;
акцияларни ўз ходимлари ўртасида тарқатиш ва қолган акцияларнинг номинал қийматини ошириш учун;
акцияларни бошқа фирмалар томонидан сотиб олинишини назорат қилиш мақсадида ёки акционерлар сонини қисқартириш;
ходимлар билан уларни акциялари учун товон тўловлари ёки компанияни бирлашуви билан боғлиқ талабларни бажариш учун контракт шароитларини бажариш;
фаолиятни қисқаргириш.
Компания томонидан сотиб олинадиган акциялар ўз сотиб олинган акциялар деб юритилади Ўз сотиб олинган акциялар - бу капиталнинг контр счёти, актив эмас, чунки бундай акциялар дивидендлар келтирмайди ва келгуси иқтисодий манфаатларни акс эттирмайди.
Ўз сотиб олинган акциялар - чиқаришга руҳсат берилган ва чиқарилган, лекин муомалада бўлмаган акциялардир. Сотиб олинган хусусий акцияларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттиришнинг иккита усули мавжуд: согиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олиш усули ва номинал қиймати бўйича ҳисобга олиш усули. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олишнинг қайси усулидан фойдаланишдан қатъий назар, сотиб олинган хусусий акциялар қиймати тақсимланмаган фойдани чегараловчи омил ҳисобланади.
Фараз қиламиз, компания номинал қиймати 10 сўм бўлган 1 000 акцияни жорий бозор қиймати бўлмиш 15 сўмдан сотиб олишга қарор қилади. Харидни акс эттириш учун журнал проводкаси қуйидагича:
Дт. Сотиб олинган хусусий акциялар 15000
Кт. Пул маблағлари 15 000
Фараз қиламиз, бухгалтерия балансидаги «қўйилган капитал» бўлими ўз сотиб олинган
акцияларни сотиб олгунча қуйидагича бўлган эди: