1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Даромадни етказиб беришдан кейин тан олиш



Download 2,87 Mb.
bet27/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

4. Даромадни етказиб беришдан кейин тан олиш.
Айирим холларда даромадларни тан олиш мезонлари товар ёки хизмат мижозга етказиб берилгандан кейин ҳам кондирилмайди.Китоб чиқариш ёки асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш каби саноатнинг айирим сохаларида мижозларга маълум холларда ва катта вақт оралиларида товарларни қайтариб бериш бўйича кенг ҳуқулар берилади. Шу сабабли, маҳсулот етказиб берилган вақтда, якуний натижада қайси сумма сотиладиган бўлишини тўғри аниқаш бўйича муаммолар келиб чикади. Қайтариш ҳуқуқига нисбатан БҲХС қуйидагини таъкидлайди: Қайтариб бериладиган товарлар бўйича бозор ўрганилмаганда, корхона қайтариб бершадиган товарларнинг аниқ ҳисоблаб бўлмайдиган суммаларига дуч келганда, даромад тан олинмайди.
Сотишдан келган даромад, сотилган маҳсулотлар таннархини ва ялпи фойда суммасини қайтариб бериш ҳуқуқи муддати тугамаган давргача муддати узайтирилади. Харидор қайтариб бериш ҳуқуқига эга бўлганда ва сотиш усулидан фойдаланиб бўлмайдиган харидлар бўйича бухгалтерия ҳисоботини тасвирлаш учун қуйидаги мисолни кўриб чикамиз: 2000 йил 30 сентябрда, «Бухоро Паблишинг» нашриёти китоб дўконларига ҳар бири 50 сўм баҳода 1 минг нусха янги китобни сотди. «Бухоро Паблишинг» учун бир китоб таннархи 30 сўмга тушди; "Бухоро-Паблишинг" ТМЗнинг узлуксиз ҳисоби тизимини қўллайди. Янги китобларнинг сотилиш-сотилмаслиги халигача аниқ эмаслиги сабабли, «Бухоро» китобларни соф 30 кун шарти билан сотади, бироқ китоб дўконларига ҳамма сотилмаган китобларни 2001 йил 31 мартгача нақд пулга қайтариб бериш ҳуқуқини беради. «Бухоро Паблишинг»да қайтарилиши мумкин бўлган китоблар миқдорини баҳолаш учун ишончли асос йўқдир. Ҳисобот даври 31 декабрда якунланади. 2001 йил 10 январда 100та китоб шикастланмаган холатда нашриётга қайтариб берилди, ва тегишли китоб дўконлари қайтариб берилган китоблар миқдорига мос равишда ўз сотув хажмларини камайтирди. Бошқа қайтаришлар бўлмади.
2000 йил 30 сентябрда «Бухоро Паблишинг» бухгалтерия китобларига 1 минг китоб сотилганлиги тўғрисида ёзув киритади, лекин сотишдан олинган даромад ва сотилган товарлар қиймати, шунигдек ялпи фойданинг тан олиниши кечиктирилади. Ялпи фойда, сотиш суммасидан сотиш харажатларининг айирмасига тенг. Қуйидаги ҳисобот ёзувлари киритилади:
Дт Дебиторлик қарзлари 50 000
Кт Тайёр маҳсулот сотишдан даромад (1000x50) 50 000
Дт Сотилган товарлар таннархи 30 000
Кт Товар-моддий захиралар (1000 х 30 ) 30 000
Дт Тайёр маҳсулот сотишдан даромад 50 000
Кт Сотилгантоварлартаннархи 30 000
Кт Муддати ўзайилилган ялпи фойда (1000 х 20) 20000
Баланс ҳисоботида кечиктирилган ялпи фойда счёти дебиторлик қарзлар счётининг акси сифатида иштирок этади.2000 йил 30 октябр холати бўйича дебиторлик қарзлари бўйича 50 минг сўм тўпланган деб фараз қиламиз. Бу нақд пул йигими даромадни тан олишга таъсир қилмайди, чунки «Бухоро Паблишинг» қайтариб берилиши мумкин бўлган китоблар миқдори тўғрисида тасаввурга эга бўлмайди. Ялпи фойда, у сотилганда эмас, балиим қайтариб бериш ҳуқуқи тугагандан кейин тан олинади.
2001 йил 10 январда 100та китоб қайтариб берилди, деб тасаввур қиламиз. Бу товар-моддий захиралар моддасини тан олишга, ялпи фойданинг камайишига, дебиторлик қарзининг камайишига олиб келади (ёки бу ҳолда китобларни қайтариб бераётган дўконга нақд пул тўлаш керак, чунки дўкон олдин китоблар хариди пулини тўлаган).
Дт Товар-моддий захиралар (100 х 30) 3000
Дт Кечиктирилган ялпи фойда 2 000
Кт Пулмаблағлар (100x50) 5000
Олдин қайтариб берилган китоблар бўйича даромад хали тан олинмаган ва ҳозир ҳам тан олинмайди. Нихоят, 2001 йил 31 мартда, қайтариб бериш ҳуқуқи муддати тугаганда «Бухоро Паблишинг» 900та китобнинг 45 минг сўм даромади ва сотилган товарларнинг 27 минг сўм таннархи билан бўлган соф сотилишини тан олади. Кечиктирилган ялпи фойда бекор қилинади ва қуйидаги проводкада тан олинади:
ДтСотилган товарлар таннархи (900 х 30 )27 000
ДтКечиктирилган ялпи фойда (900 х 20 )18 000
К-т Тайёр маҳсулот сотишдан даромад (900 х50)45 000
Олдинги ўтказмаларнинг натижаси «Бухоро Паблишинг»нинг 2000 йилда сотишдан олинган даромадни тан олмаганлиги эди, аксинча, 45 минг сўм соф даромад 2001 йилгача кечиктирилган эди. Бу қайтариб беришлар миқдорини олдиндан айта олиш шартига риоя қилинмаганлиги сабабли рўй берди. Бошқача айтганда, «Бухоро» тегишли даромад ва тегишли харажатларни солиштира олмади.
Бошқа мисол тарикасида, харидорнинг сотувчига тўлаш мажбурияти маҳсулотни қайта сотишга боғлиқ бўлган холни кўриб чикамиз. Агар бундай қарамлик мавжуд бўлса, бу моҳиятан -маҳсулотнинг консигнацион жўнатилишидир. Консигнация - бу маркетинг битими бўлиб, унга мувофиқ юк жўнатувчи (маҳсулот эгаси) фақатиина сотиш бўйича агент сифатида фаолият юритадиган бошқа шахс, юкни олувчига маҳсулот юборади. Юк олувчи товарларни сотиб олмайди, лекин уларнинг сақланиши ва қайта сотилиши учун маъсулиятни олади. Сотишдан кейин юк олувчи олинган маблағларни (кўрсатилган харажатлар ва комиссион тўловлар айирилган қисмини) юк жўнатувчига ўтказиб беради. Консигнацион товарларга юк жўнатувчи улар юкни олувчи томонидан сотилишигача эгалик қилади. Товарларнинг юкни сотувчига юборилиши - бу хали сотиш эмас ва даромад товарлар учинчи томонга сотилишигача тан олинмайди.
Юқорида тасвирланган холларда, асосий масала, даромадни тан олиш учун фойда олиш жараёни туталланганлигидан иборатдир. Энди даромадларни туплаш муаммосига қайтамиз. Даромадни олиш имкони етарли даражада кафолатланмаган бўлса даромаднинг тан олинишини ноаниклик тугатилмагунча кечиктириш зарурати пайдо бўлади. Тўлов муддатини узайтириб
сотиш усули ва харажатларни қоплаш усули даромаднинг тан олинишини нақд пул маблағлар олинмагунча муддатини узайтиришнинг мукобил варианти ҳисобланади.
Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули. Кўпчилик истеъмол товарлари тўлов муддати узайтирилиб ёки кечиктирилган тўловлар режаси бўйича сотилади, бироқ бу, уларнинг ҳисоби тўлов муддатини узайтириб сотиш усулини қўллаш орқали юритилади деган маънони англатмайди. Даромаднинг дархол тан олиниши сотиш вақтида бўлиши мумкин, чунки компанияда счётлар бўйича чегирмани баҳолаш учун мустахкам асос мавжуд. Чакана савдода тўлов муддатини узайтириб сотиш харидорни даврий тўловлар режасига мувофиқ тўловни амалга оширишга ундовчи шартнома имзоланганда рўй беради. Ундан фарли равишда, тўлов муддатини узайтириб сотиш усули - бу алоҳида холларда, маълум ва жуда махсус тўлов муддатини узайтириб сотишлар турлари учун қўлланиладиган, даромадни тан олиш усулидир. Умуман, тўлов муддатини узайтириб сотиш усули қўлланилганда, даромад сотиш пайтида эмас, фақат пул олинганда тан олинади. БҲХСга мувофиқ тўлов муддатини узайтириб сотиш усули фақат сотиш вақти усули ёки БҲХСнинг даромадни тан олишнинг бошқа усулини қўллаб бўлмаганда, қўлланилади. Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули фақат даромадларни йиғиб олишни амалга оширишга нисбатан ноаниклик мавжуд бўлганда ва умидсиз қарзлар миқдорини аниқаш имкони бўлмаганда қўлланиладиган консерватив усул ҳисобланади. Тўлов муддатини узайтириб сотиш усули БҲХС бўйича чекланган равишда қўлланилади. Масалан, у олдиндан тўлов нисбатан паст ва якуний пул тушуми тўла кафолатланмайдиган, кўчмас мулк сотиш бўйича ҳисобни юритиш учун қўлланилади.
Ҳаражатларни қоплаш усули баъзан тўлдирилмайдиган харажатлар усули деб аталади. Барча тегишли қилинган харажатлар (тўлдирилмайдиган харажатлар) фойдани тан олиш вақтигача қопланиши керак. Харажатларни қоплаш усулини якуний даромадлар ёки фойда реализациясини башорат қилиб бўлмайдиган, нихоятда таваккалчилиги юқори бўлган холларда қўллаш керак.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish