1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Даромадни етказиб бериш пайти (сотиш пайти) да тан олиш



Download 2,87 Mb.
bet26/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

3. Даромадни етказиб бериш пайти (сотиш пайти) да тан олиш.
Даромадни тан олиш учун шартлар - шартномани бажариш ва тушум олиш имконияти -одатда товарлар ёки хизматларни бериш пайтида бажарилади. Шундай қилиб. маҳсулотларни сотишдан олинган даромад сотиш куни, яъни маҳсулот мижозга берилган куни, тан олинади. Кўрсатилган хизматлардан олинган даромад хизматлар бажарилганида тан олинади. Бу сотиш пайти ёки реализация усули деб аталади.
Мисол: «Атлантик-Шарқ» компанияси «Галла-Балтимор» Ажси билан тузилган шартномага мувофиқ 10000 дона консерва банка жўнатган. 2001 йил 25 августдаги счёт-фактураси бўйича ҳар бир банканинг бозор нархи 35 сўм. «Галла-Балтимор» АЖ бир ой муддатда сотувчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишини тасдиқлади. Маҳсулотни сотиш пайтида «Атлантик-Шарқ» сотишдан олинган даромадни акс этииради:
Дт Олинадиган счётлар 350000
Кт Тайёр маҳсулотни сотишдан даромадлар 350000
Айрим битимлар сотиш вақти усули бўйича тан олиш учун таснифланмайди, чунки уларда иккита мезонлардан бири кондирилмаган. Масалан, бошқаларга компания активларидан фойдаланишга руҳсат берадиган шартнома келишувларидан олинадиган даромад (ижара даромадалари, фоизлар, ижара тўловлари ва ажратмалар каби) шартнома ёки активдан фойдаланиш даври давомида тан олинади.
Товар ёки хизматлар кафолати билан сотилганда ушбу товарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, одатда беришдан кейин амалга оширилади. Бундай харажатлар оқилона баҳоланиши мумкин бўлганда, даромад сотиш кунида тан олинади (сотиш вақти усули). шунингдек кафолат бўйича келгуси харажатлар кўзда тутилади.
Муддати узайтирилган даромад. Журналларга обуна қилишни амалга ошираётган компания, ёки қандайдир келгуси санага чипта сотаётган авиакомпания нақд пулни товар ёки
хизматнинг берилишигача олади. Гарчи, сотиш мезони кондирилган бўлса ҳам, даромадларни олиш жараёни маҳсулот етказиб берилмагунча (ёки хизмат бажаршшагунча) тўлиқ деб ҳисобланмайди. Бу холатда нақд пул оқими даромад деб ҳисобланмайди. Аксинча, бу оқим маҳсулотни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш мажбуриятини келтириб чиқаради, ундан кейин мажбурият ёзилади. Бу мажбурият муддати узайтирилган даромад деб аталади. У товар етказиб берилмагунча ёки хизмат кўрсатилмагунча даромад деб тан олинмайди.
Масалан, нашриёт 2001 йилда журналга обуна учун жами 600 000 сўм олди.
Дт Пул маблағлари 600 000
Кт Муддати узайтирилган даромад 600 000
Журнал ойида 1 маротаба чиқарилади. Олинган 600 000 сўм 12га бўлинади, бу эса 50 000 сўм бўлиб, бу ҳар ойда бир маромда «Муддати узайтирилган даромад» счётидан даромад счётига олиб борилиши зарур:
Дт Муддати узайтирилган даромад 50 000
Кт Тайёр маҳсулотни сотишдан даромад 50 000
Фойда ва зарарлар одатда товарлар (хизматлар) сотилганда ёки сотиладиган бўлганда тан олинади.Амалиётда товар ёки хизматни етказиб бериш пайтида даромадни тан олишни кечиктириш лозим бўладиган холлар учрайди. Бу одатда даромадларни тан олишнинг иккита мезонларидан бирига риоя қилинмаган, ёки иккита мезонга ҳам товар ва хизматларни етказиб беришгача риоя қилинганлиги сабабли рўй беради. Битта ёки иккала мезонга ҳам риоя қилинмаганда даромадларни тан олиш кечиктирилади, ва тан олиш товарлар етказиб берилган ёки хизматлар кўрсатилгандан кейин амалга оширилади. Масалан, қайтариб бериш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, олинадиган (сотиладиган) якуний даромад суммасини аниқашда, ёки фойда олиш жараёни хақикатдан ҳам тўлилигини аниқашда кийинчилик келиб чиқиши мумкин.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish