Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жорий баҳоларда олинган ёки олиниши лозим бўлган тушум (тўлов) қиймати бўйича баҳоланади.
Тушум кўпчилик холларда, пул маблағлари ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. Даромад миқдори - олинган ёки олиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки унинг эквивалентларидан иборат. Бироқ пул маблағлари ёки эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, у ҳолда жорий нархдаги наф қиймати олинган ёки олиниши лозим бўлган қиймат, пул маблағининг номинал миқдоридан кам бўлиши керак. Масалан, хўжалик юритувчи субъект харидорга фоизсиз кредит бериши ёки харидор томонидан сотилган товарга ҳақ сифатида берилган векселни бозор нархидан камроқ фоиз ставкаси бўйича акцептлаши мумкин. Битимлар натижасида молиявий операцияларни ўтказиш чогида тўланган маблағнинг жорий нархдаги қийматига вақтинчалик фоиз ставкаси қўлланиб бўлажак барча тушумлар дисконтлаш йўли билан аниқланади. Вақтинчалик фоиз ставкаси қуйидаги тушунчалардан бири билан аниқ белгиланади:
Кредит рейтинги бир хил бўлган эмитентнинг ўхшаш молиявий активлари бўйича устувор ставкаси. Товарларни сотиш ёки хизмат кўрсатиш жорий нархига молиявий воситанинг номинал қийматини дисконтлайдиган фоиз ставкаси.
Жорий нархдаги қиймат билан тўловнинг номинал қиймати ўртасидаги тафовут фоизлар бўйича даромад деб эътироф этилади.
Агар товар қиймати тенг бўлган ёки ўхшаш товарга алмаштирилса, бундай алмаштириш даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади. Бошқа товарлар ёки хизматларга алмаштириш тарзида товарлар сотилса ёки хизмат кўрсатилса, яъни бартер қилинса, бу даромад келтирадиган битим деб ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жорий нархларда олинган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар қиймати бўйича ҳисобга утказилган пул маблағи ёки пул эквивалентларига айлантириб ўлчанади. Агар жорий нархларда олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар қийматини аниқ ўлчаш мумкин бўлмаса, бундай холларда асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад жўнатилган товарлар ёки хизматлар қиймати бўйича ҳисобга ўтказилган пул маблағи ёки пул эквивалентлари қийматига айлантириб ҳисобланади.
Тузилган битим далилини аниқаш Алоҳида олганда ҳар бир битимга уни тан олиш мезонлари қўлланилади. Вазиятни аниқаш чогида бир битимнинг алоҳида элементларига тан олишнинг мезонларини қўллаш зарур. Масалан, маҳсулотни сотиш нархи сотишдан сўнг хизмат кўрсатиш учун муайян қийматни ўз ичига оладиган бўлса, бу киймат шу муддатдан ажратилиб хизмат кўрсатилган давр давомида асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромад деб эътироф этилади. Аксинча, битимлар бир бутун битимнинг туркумлари деб каралганда натижалари хақиқий бўлиши билан боғлиқ икки ёки ундан ортиқ битимларга эътироф этиш мезонлари қўлланилади.
Қатор ишчи вазиятларида даромадларни тан олишнинг қуйидаги мезонлари қўлланилиши мавжуд:
Даромадни етказиб бериш пайти (сотиш пайи)да тан олиш.