1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари



Download 2,87 Mb.
bet33/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Пул зквивалентлари - бу пул маблағларига ўхшайдиган, лекин бошқача таснифланадиган активлардир. Улар Хазина векселлари2, тижорат қоғозлари ва депозит сертификатлар4дан иборат, Кечикишлар ва жарима санкциялари пул эквивалентларини пул маблағларига алмаштирилишига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун. эквивалентлар касса счётидан олинади. Кўпинча пул эквивалентларини ҳисоб-китоб воситасига айлантириш эхтиёжи йўқ5. Эквивалентлар одатда қисқа муддатли инвестиция счётига олиб борилади.
Овердрафт - бу қисқа муддатли мажбурият каби ҳисобланадиган ва аввал актив счётида мавжуд бўлган дебет қолдиқдан юқори бўлган суммада тўловни амалга оширишда вужудга келадиган кредит қолдиқдир. Овердрафт, банк томонидан тўланган сумма, мижоз счётидаги қолдиқдан юқори бўлган холларда қўлланилади. Лекин, агар омонатчи счётидан овердрафтини амалга ошираётган бўлса, бироқ ушбу банкнинг бошқа счётида ижобий қолдиққа эга бўлган ҳолда дебет ва кредит қолдиқларни ўзаро қоплаш мумкин.Бу ҳолда банк дебитор ва кредитор ролини бажаради. Аммо турли молиявий муассасаларнинг счётлари ўзаро қопланмайди.
Кичик кассалар аванс жамгармаларининг бир тури бўлиб, кундалик сарфлар учун зарур бўлган нақд пуллардан ташкил топади. Аванс жамгармалари бу - харажат қилинган суммаларни доимий тўлдириб турадиган махсус мақсадлар учун тузилган фондлар. Кичик кассалар ишчиларнинг транспорт харажатларини, почта харажатлари, офис буюмлари харажатларини бошқариш учун тузилган.
Кичик кассаларни ҳисобга олишдаги ҳаракатлар қуйидагилардан иборат:
1.Компания ходимларидан кассага жавобгар шахс тайинланади (масалан, офис-менеджер,рахбарнинг ёрдамчиси, референт-котиб ва хок.) ва пуллар ушбу жавобгар шахсга берилади.
2.Кичик кассага жавоб берувчи шахс майда офис харажатларни, далил бўлувчих ужжатларни (счётлар, чипталар ва бошқалар) ни йигган ҳолда, тўлайди: канцелярия товарлари, почта харажатлари, вақиллик харажатлар ва хок.

  1. Ойнинг ёки хафтанинг охирида кичик кассага жавобгар шахс бухгалтерияга ҳисоботни топширади: жавобгар ходимдаги нақд пулларни колдиги ҳисобланади ва барча далилий хужжатлар йиғиндиси аниқланади. Натижа дастлаб кичик кассага берилган суммага тенг бўлиши керак. Турли тафовутлар ортиқча ёки камомад деб тан олинади.

  2. Кичик кассадаги пул колдиги дастлабкига тенг бўлиши учун керакли суммага чек тўлдирилади. Чек бўйича нақд пул олинади ва жавобгар шахсга берилади.

Нақд пулларни сақлаш ва касса муомалаларини юритиш ЎзР МБнинг «Халиқ хўжалигида касса операцияларини юритиш тартиби» тўғрисидаги меъёрий хужжатига асосан тартибга солинади. Кичик кассалар счётининг колдиги пул маблағлари умумий колдигининг бир қисми ҳисобланади ва кичик касса хосил бўлганда ўзгаради.
1.Фараз қилайлик, махсус бир жойда 3000 сўмлик кичик касса тузилди. Бу сумма маъмурий харажатлар ва фоизларни тўлаш учун мўлжалланган. Пул маблағлари хавфсиз жойда саланади, одатда сейфда. Ҳисобда 3 000 сўм миқдорида кичик кассанинг счёти очилади:
Дт Кичик касса3 000
Кт Ҳисоб-китоб счёти3 000

  1. Кассир нақд пул олиш учун чиқим касса ордеридаг'и руҳсатномани кўриб чикади ва керакбўлган нақд пулни беради. Касса ордерлари кичик кассанинг нақд пуллари билан саланади.Нақд пул ва тўлов миқдори 3 000 сўмга тенг бўлиши керак.

  2. Биринчи ойнинг охирида кассада 560 сўм колади ва бу ой давомида 2 440 сўм тўланганлигини кўрсатиб туради (3000 сўм-560 сўм). Бу, кассир тўловларни тасдиқлайдиган 2 440 сўмлик касса ордерларига эга бўлиши кераклигини билдиради. Кейинги касса ордерлари касса билан бирга олиб борилади: почта, 900 сўм; канцелярия товарлари, 700 сўм ва такси учун тўлов, 800сўм (жами 2 400 сўм). Демак, кассадаги камомад 40 сўмга тенг. Эхтимол, бир касса ордери йукотилган ёки берилган касса ордерида тўланган сумма камайтириб кўрсатилган. Камомад қуйидаги тўлдирув ёзуви билан акс эттирилади:

Дт Почта харажатлари 900
Дт Канцелярия товарлари бўйича харажатлар 700
Дт Транспорт харажатлари 800
Д-т Пул маблағларининг камомади ва ортиқчалиги 40
Кт Касса 2 440
Касса тугаганда, харажатларни ва касса колдигини тўғри акс эттириш учун ҳисобот даврининг охирида у янгидан тўлдирилади. Ёзув кассир томонидан эмас, бухгалтерия томонидан қайд қилинади, доимий таққослашлар амалга оширилади.
4. Кичик касса тўлдирилганда, сарфланганда ёки ёпилганида кичик кассанинг ва банк счётларига тегишли ёзув қайд қилинади. Масалан, агар кичик касса офиснинг пул эхтиёжлари 5 000 сўмгача кўпайганлиги сабабли ошса, қуйидаги ёзув амалга оширилади:
Дт Кичик касса2 000
Кт Ҳисоб-китоб счёти2 000
____________________________________
Депозит счётлар пул маблағлари сифатида курилади. Оддий омонат счётлари бўйича банк муомаладан чиқариш ҳақида дастлабки хабарномани талаб қилиш ҳуқуқига эга, аммо бу ваколатни кам қўллайди. Шунинг учун омонат счётлари одатда пул маблағларига киритилади.
" Хазина векселлари - бу муомалага чиқарилгандан кейин 1 йилдан кам муддатда қайтариладиган хукуматнинг фоизсиз мажбуриятларидир. Улар чегирма билан сотилади ва ўз вақтида тўланади. Тўлаш қиймати ва чиқарилиш қиймати ўртасидаги фарқ харидорнинг фоиз даромади бўлади. Хазина векселларн 1 йил ва ундан ортиқ муддатда тўланадиган хукумат мажбуриятлари ҳисобланиб, агар улар жорий молиявий йил давомида тўланмаса, қисқа муддатли инвестиция сифатида туркумланмайди.
3 Қисқа муддатли векселлар - бу корпорациялар томонидан чиқарилган ўзининг қисқа муддатли мул маблағларига бўлган эхтиёжларини молиялаштирувчи маблағлардир.
4 Тезда талаб қилиб олиш мумкин бўлмаган депозит сертификатлари ёки банк депозитлари, холбуки улар муомаладан чиқариш ёки санкция ўтказиш йўли билан талаб қилиниши мумкин. Пул эквивалентлари молиявий холатнинг ўзгариши ҳақидаги ҳисобот учун махсус маънога эга.



Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish