1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Даргумон қарзларни баҳолаш



Download 2,87 Mb.
bet36/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Даргумон қарзларни баҳолаш
Молиявий ҳисобот тайёрланадиган вақтда қайси счётлар бўйича тўлов амалга оширилишини аниқаш мумкин бўлмаганлиги сабабли, кутилаётган зарарларни қоплаш суммасини ҳисоблаб чиқиш зарур бўлади. Албатта, баҳолашлар катта фарқ қилиши мумкин. Компания бухгалтерияси жорий иқтисодий шароитни ҳисобга олган ҳолда олдинги йиллар амалиетига асосланиб ҳисоб-китобларни амалга оширадилар.
Даргумон қарзларни баҳолаш бўйича иккита умумий усул мавжуд: соф кредитга сотишдан фоиз усули (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот) ва тўлов муддатлари бўйича дебиторлик қарзлар ҳисоби усули (бухгалтерия баланси). БҲХСлари шароитида иккала усул ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Биринчи усулнинг мақсади даргумон қарз натижасида пайдо бўлган харажатларни аниқ ўлчашдан иборат. Иккинчи усулнинг мақсади дебиторлик қарзларнинг соф таннархини аниқ ўлчашдан иборат.
5. Кредитга соф сотишдан фоиз усули
Бу усул мувофиқлик тамойилига таъсир этади.Тажрибага асосланиб, даргумон қарзлардан аниқ зарарларнинг ва кредитга соф сотишнинг ўртача фоизи ҳисобланади. Кейинчалик даргумон қарз хажмини аниқаш учун бу фоиз ҳисобот даврининг хақикатдаги соф сотишга қўлланилади.
Масалан, «Наво» фирмасининг счётлари 2000 йил охиридаги қолдиқлари билан қуйида акс этилган, сўм:
Сотиш 900 000
Сотилган товарларнинг қайтарилиши ва нархииинг пасайиши 70 000
Сотишдан чегирма 8 000
Даргумон қарзлар бўйича резерв 3 600
Фараз қилайлик, охирги 3 йил учун даргумон қарзлар бўйича зарарлар қуйидагини ташкил этган, сўм:
Йил Сотиш Даргумон қарзлар бўйича зарарлар Фоиз

  1. 600000 14000 2,3

  2. 720000 18000 2,5

  3. 790000 12500 1,6

Жами 2110000 44500 2,1
Компаниянинг рахбарияти, сотишдаги шубхали қарзларнинг улуши 2,1% бўлишини тахмин қилади. Шундай қилиб, 2000 йил даргумон қарзлар қиймати қуйидагича ҳисобланади:
0,021 х (900 000 - 70 000-8 000) = 0,021 х 822 000 = 17 262
Ҳисобнинг натижаси қуйидагича ёзилади:
31 декабр:
Дт Даргумон қарзлар бўйича харажатлар 17262
Кт Даргумон қарзлар бўйича резерв 17 262
Шундай қилиб, «Даргумон қарзлар бўйича резерв» счётининг колдиги 21 462 сўмни ташкил этади. Бу сон 2000 йил товарлар сотишидан тўланмаган счётлар бўйича тахмин этилган қарзларни ташкил этган 17 262 сўмдан ва ўтган йилларнинг 4 200 сўмлик тўланмаган счётлардан иборат бўлади. Охирги сумма ўтган йиллар шубхали қарзларига мувофиқ келтирилмаган.
6. Дебиторлик қарзларини тўлов муддати бўйича ҳисобга олиш усули
Бу усул соф дебиторлик қарзининг бухгалтерия колдигига асосланган. У кутилаётган даргумон қарз бўйича фоизни аниқаш учун аввалги маълумотлардан фойдаланади. Усулнинг асоси - дебиторлик қарзларнинг соф таннархини олиниши кутилаётган пул миқдорини баҳолашдан иборат. Кредитга соф сотишдан фоиз усулидан фарли равишда, тўлов муддати бўйича дебиторлик қарзларнинг баҳолаш усулида, дебиторлик қарзининг соф таннархини ҳисоблаш учун керак бўлган даргумон қарзлар резервининг якуний колдигини ҳисоблашга имкон беради. Даргумон қарзлар резервидаги жорий қолдиқ сўнгра талаб қилинган қолдиқга мос бўлиши учун тузатиш ўтказмаси ёрдамида янгиланади. Даргумон қарз тузатишга берилган суммага дебетланади. Даргумон қарзлар бўйича керакли қолдиқ захирасини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади:

  • умумий дебиторлик қарзларига асосланган ягона бирлаштирилган ставка;

  • алоҳида олинадиган счётлар муддатига асосланган бир неча ставкалар.

Масалан:


Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish