Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали 1А- КТ, 1Б-КТ гуруҳининг
2021 йил 26-февраль кунидаги ахборот соати
БАЁННОМАСИ № 17
26.02.2021й. НДКИ Нукус Филиали
Қатнашдилар: Гуруҳ мураббийи Бектуров Р. ҳамда 1а-КТ, 1б-КТ гуруҳининг 29 нафар талабалари.
Кун тартибида
1. «Соғлом турмуш фаравон хаёт» мавзуси
2. Ўзбекистон Республикасида юз бераётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар ҳақида батафсил маьлумот бериш
3. Адоб ахлоқ ҳақида маьлумот бериш
Кун тартибидаги 1-масала бўйича гуруҳ рахбари Бектуров Рузимбек сўзга чиқди ва «Соғлом турмуш фаравон хаёт» мавзусининг мазмуни ва мохияти ҳақида батафсил айтиб ўтди. Ў ўз сўзида «Президентимизнинг 30.10.2020 йилдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. ... Республикада аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, «Workоut» (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланди. Аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» платформаси яратилади. 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига қўшимча равишда қуйидаги суммалар ўтказилади» дея таькидлади .
Кун тартибининг иккинчи масаласи буйича 1-А КТ талабаси Дуйсенбаев Фвзилбек маьлумот бериб ўтди. Ў ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида юз бераётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар ҳақида ва Президентимиз шу йилнинг 15-февраль куни Жиззах вилояти буйича инвистициялар лойихалари билан танишди жорий йилда амалга ошириладиган 515 лойиха тақдим этилди.Лойихаларнинг умумий қиймати 35 триллион 500 миллиард сўм зарурлиги маьлум қилинди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг 2020-йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи чоғида берилган ташрифлар ижроси узоқ йиллардан буён ахолини қийнаб келаётган бир қатор муоммоларни бартараф этишда мухим омил бўлди.
Президентимиз кўрсатмасидан келиб чиқиб Наманган тажрибаси сифатида шахар ва туманларнинг хар бир секторида янги кичик саноат зоналари ташкил этишга киришилди.
Уларнинг сони эса 72 тага эткизилади.Уларда умумий қиймати 6,9 триллион сўмлик 1625 та истиқболли лойихани амалга ошириш ва 74 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш кўзда тутилганлигини таькидлаб ўтди ва бошқа талабаларнинг саволларига жавоб берди.
Талабаларнинг ички тартиб қоидаларга риоя қилиши зарурлиги ҳақида гурух рахбари тушинтириб кетди. Тартиб бор жойда ривожланиш хам булади дея таькидлади.
Кун тартибининг 3-масаласи буйича гурух сардори Калиев Сардор чиқиб сўзлади ва ў ўз сўзида адоб ахлок хакида Навоий, Улуғбек, Румий ва бошқада атоқли инсонларнинг фикрлари билан таншитириб ўтди.
Қарор:
Кун тартибидаги масалалар барча талабаларга маълумот учун қабул қилинсин.
Гурух мураббий: Бектуров Р.Р.
Do'stlaringiz bilan baham: |