O’zlashtirish uchun topshiriqlar:
1. Ekologik tarbiyada , ekologik dunyoqarashning shakllanishi zaruriyatini tushuntiring.
2. Ekologik muammolarning inson hislatlariga ta’sir etishini izohlang.
9- amaliy. Xotin – qizlar odobi.
Mashg’ulotning maqsadi: Ekologik ta’lim-tarbiya jarayonida xotin-qizlarga, ularning tarbiyasiga alohida e’tibor qaratilgani, ular tarbiyasida muomala madaniyati, ibo va hayosi, jamiyatda tutgan o’rni haqida tushuncha olish.
Mashg’ulotning mazmuni: Буюк аждодларимиз азалдан қизлар тарбиясига алоҳида эътибор билан қарашган. Ўзбек хонадоанларидаги қизлар биринчи навбатда, ота - оналарига итоаткор, катталарга ҳурмат руҳида тарбияланганлар, улар доимо назокатли, мулойим, одобли ва меҳрибонлик руҳида тарбияланганлар. Улар ўтирган хонага катталар, акалари кириб келганда, дарҳол ўринларидан туриб салом беришга одатлантирилганлар. Муомала маданияти, яъни катта- ю кичик билан бўлган мулоқатда, ўзларини оғир босиқ тутишлари, майин овозда сўзлашлари, катталарнинг юзларига тик қарамай жавоб беришлари ўргатилган, қизлар тарбияси билан оналар шуғулланганлар.
Лекин, собиқ иттифоқ даврида, оналар ҳам ижтимоий меҳнатга кенг жалб этилганлари учун, оилалардаги ота- оналар вазифаларининг қайта тақсимланиши содир бўлди.
Биз биламизки, ҳар бир мамлакатда аёл меҳнатига эҳтиёж мавжуд, лекин аёлларнинг меҳнати юзасидан алоҳида қонунлар ишлаб чиқилмаган. Табиат аёл зиммасига анча мураккаб вазифаларни “юклаган” бўлишига қарамай, яна қўшимча юкланган вазифалар, кўпгина зарарли оқибатларга олиб келади, булар ҳам моддий, ҳам маънавий зарарлар бўлиши мукин, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида фермерлик соҳасининг йўлга қўйилиши, халқ хўжалигини ривожлантиришда, юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда. Аммо, шу хўжаликларнинг иш фаолияти билан қизиқилса 80 ,90 фоиз бажариладиган ишлар аёллар ва вояга етмаган болалар зиммасида эканлигининг гувоҳи бўласиз. Фермерлик хўжаликларида иш вақти чегараланмаган бўлиб, аёллар рўзғор ишларига, болалар эса дарс тайёрлашга улгурмай қоладилар, қўшимча китоб ўқишга ҳам вақтлари етишмайди. Оила бошлиқларига балоғатга етаётган фарзандининг ўқишидан ҳабардор бўлишдан кўра, фирмасида ишлаб кўпроқ даромад олиши манфаатлироқ кўринади. Айрим холларда аёллар ва ёш қизларнинг оғир меҳнатга жалб этилаётганини кўрамиз, бу албатта уларга табиат томонидан берилган гўзалликка қарши “уруш “десак бўлади. Аёлларни асраш учун шариат қонунлари аёлга хос бўлмаган юмушларни маън этган.
“Қуръони Карим “ Аҳбоз “сурасининг 33 оятида шундай дейилади : “Ўз уйларингиздан ташқарига чиқманглар ( динсизлик давридаги ясан- тусан каби ) ортиқча ясан- тусан қилманглар… “
Оналик аёлнинг биринчи вазифасидир, аёл ўз меҳнати билан тириклик учун зарур бўлган фазилатларни умрбоқий қилади, ўзи кирган уйга ҳаёт олиб киради, ёруғлик, нафосат, эзгулик, гўзаллик олиб киради.
Аёлнинг ирқи, тили, маданияти, хилма хил бўлиши мумкин, лекин унинг асосий вазифаси, авлодни давом эттиришдир, яъни у ҳаёт давомчисидир. Бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, аёлларнинг билимини, дунёқарашини, интеллектуал қобилиятини ошириш учун имконият яратиш зарур. Қадимги Шарқда илмсизлик сўқирликдир- деган мақол бекорга айтилмаган . Билимли, олима аёлларимиз, мамлакатимиз иқтисодиётининг, саноат ва ишлаб чиқаришнинг ривожланишига салмоқли хиссаларини қўшиб келмоқдалар, халқ хўжалигининг бирор- бир тармоғи йўқки, аёллар иштирок этмасин, бу албатта ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, бу билан бирга аёлнинг маъсулияти ҳам ортади.
Аёлларга хос бўлган чиройли фазилатлардан яна бири, уларнинг ҳаёсидир. Ҳаё ,кишиларнинг ҳам ишда, ҳам сўзлашда, ҳам кийинишда риоя қилиши керак бўлган фазилатидир “ Барча билим - маърифатнинг асоси одоб, камтарлик, ҳаё, поклик, беозорлик, тўғрилик ва сабрдир. Яхшиликнинг дастлабки шарт - шароити ҳаёдир, ёмонликнинг дастлабки шарт - шароити эса ҳаёсизликдир” деб ёзган эди, Кайковус ҳаё ҳақида ўзининг “Қобуснома” номли китобида. Ҳаё - қизларнинг бебаҳо безагидир.
Суқрот ҳаким, “хотунларнинг энг гўзали ҳаё ва иффат пардасига ўралганидир, шарм ҳаёдан яхшироқ безак йўқдир, бадхуйликдан ёмонроқ душман йўқдир. “ деб бежизга айтмаган. Ҳаё бор жойда ҳақиқат одоб меҳнат чин инсоний фазилатлар ҳамиша мавжуд. Иффатнинг пардаси виждоннинг ниқоби ҳаёдир.
Абу Али ибн Сино, “ инсонларда шундай бир латофат борки у ёшликда ҳам, қариганда ҳам, кишини ҳамиша тетик гўзал қилиб кўрсатади “ дейди “ Инсонлардаги доимий ҳусн ва латофат, бу ҳаё билан иффатдир, Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидир. “ деган экан буюк аллома. Ёшларга ахлоқ, одоб ва тарбия таълими, оилада ,мактабда ва бошқа билим даргоҳларида, уларни камтарликка, ҳалол бўлишга, ҳаёли ва иффатли бўлишга, Она табиатни севишга, унинг ҳар бир заррасини асраб - авайлашга чақиради, айнан шу фазилатлар табиат томонидан берилган неъматлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |