Mavzuni o’zlashtirish bo’yicha topshiriqlar:
1. Ekologik ta’lim-tarbiya nima uchun olib bvorilishi lozim, sizning fikringiz?
2. Ekologik ta’lim-tarbiya orqali Biosferani saqlab qolish mumkinmi, siz nima deysiz?
2-mavzu: Ekologik ta’lim-tarbiyaning asosiy talablari, maqsadi, yo’nalishlari.
Mashg’ulotning maqsadi:
Ekologik ta’lim va tarbiya, uning asosiy talablari,maqsadi,va yo’nalishlari haqidagi bilimlarga ega bo’lish.
Mashg’ulotning qisqacha mazmuni: Экологик таълимнинг асосий талаблари. Ўрта умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун экологик таълимнинг асосий талаблари:
1. Табиатнинг бир бутунлиги ҳақидаги изчил билимларни эгаллаш. Табиат қонунлари ва ҳодисалари, табиат, инсон ва жамиятнинг ўзаро
боғланишларини, экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини ўзлаштириш.
2. Энг муҳим аҳлоқий-эстетик ва этик аҳамиятга эга бўлган, табиатга нисбатан тарбияланган бўлиши, ўқувчи ўз фаолиятида экологик мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни амалга ошириш, табиий атроф-муҳитни тиклаш ва муҳофаза қилишда фаол ҳаракат олиб бориш. Шахс сифатида табиатга ва одамларга нисбатан меҳр-мурувватли муносабатда бўлиш.
3. Экологик вазиятларни ўзгариш сабабларини ва уларнинг оқибатларини таҳлил қила олиш. Маънавий турмушда келиб чиқадиган экологик муаммоларни ҳал этишда муқобил фикрларни топа олиш.
Экологик таълимнинг мақсади.
1. Табиат билан инсон тизимида уларнинг ўзаро алоқа муносабатлари. Инсон табиатнинг маҳсули эканлиги ва унинг устидан ҳукмронлик қилмаслиги.
2. Табиатнинг таркибий қисми сифатида ҳиссий, жавобгарлик, табиатга нисбатан муҳаббат, тежамкорлик ва инсонга нисбатан экологик қадриятлар тизимини шакллантириш.
3. Табиат ва инсоннинг жисмонан ва руҳан саломатлигини муҳофаза қилишга ҳамда сақлашга қаратилган фаолиятини, қайта тиклаш кабиларни шакллантириш. "Глобал даражада фикр қил", "Маҳаллий даражада фаолият кўрсат" - деган зайлда иш юритиш.
Экологик таълимнинг вазифалари.
1. Шахсда адекват экологик тасаввурларни шакллантириш.
Шахснинг энг муҳим экологик тавсифи табиат оламига психологик кириб бориш ҳисобланиб, бу экологик психопедогогика нуқтаи назаридан шахсда мавжуд экологик тасаввурлар тизими даражаси билан боғлиқ.
2. Шахснинг табиатга субъектив муносабатини шаклланиши.
Табиатга субъектив муносабатнинг хусусияти шундан иборатки, табиатга муносабатнинг жадаллиги, англашнинг даражаси каби кўрсаткичлар билан ифодаланади.
3. Табиий объектлар билан муносабатдаги адекват стратегиялар ва аниқ технологияларни шакллантириш.
Экологик психопедагогика нуқтаи назаридан шахснинг амалий фаолиятида, табиий объектлар билан мавжуд стратегиялар ва технологияларни ўзлаштириш орқали шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |