1. «Aholi statistikasi» fanini nimani o’rganadi?


-185 Aholi turmush darajasi deganda nimani tushunasiz?



Download 1,53 Mb.
bet56/56
Sana03.07.2022
Hajmi1,53 Mb.
#735236
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Statistika

180-185
Aholi turmush darajasi deganda nimani tushunasiz?
Aholi turmush darajasini tavsiflovchi ko’rsatkichlar tizimi deganda nimani tushunasiz?
Uy xo’jaliklarini so’rovi kim tomonidan o’tkaziladi va necha bosqichdan tashkil topadi?
Aholining turmush darajasi haqida tushuncha va statistikaning vazifalari.
Aholi turmush darajasining umumlashtiruvchi ko‘rsatkichlari.
Aholi turmush darajasining sifat ko’rsatkichlariga nimalar kiradi?
Аҳоли умумий даромадлари таркибида ишлаб чиқаришдан келган тушумлар улуши 71,5
фоизни, шундан 69,3 фоизи меҳнат фаолиятидан олинган, 2,1 фоизи шахсий истеъмол учун
ишлаб чиқарилган шахсий хизматлардан олинган даромадларни ташкил этган.

Ҳар бир мамлакат қандай сиёсий ва ижтимоий ҳаракатларни амалиётга жорий этишидан
қатъи назар уларнинг якуний мақсади халқ манфаатлари, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш,
етакчи мамлакатлар сафидан жой олишга қаратилади.
"Турмуш даражаси" тушунчаси ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тизимини
ривожлантиришда Бирлашган миллатлар ташкилоти сезиларли ҳисса қўшди. 1960 йилда
БМТнинг ишчи гуруҳи глобал миқёсда турмуш даражасини аниқлаш ва ўлчаш тамойиллари
ҳакида ҳисобот тайёрлади. Бу кенг қамровли тизимни яратиш йўлидаги дастлабки қадам эди.
БМТнинг xалқаро статистика соҳасидаги турмуш даражаси кўрсаткичларининг оxирги
версияси 1978 йилда ишлаб чиқилган ва 12 та асосий йўналишни қамраб олган.
Бугунги кунда ҳам мазкур халқаро ташкилот томонидан дунё аҳолиси турмуш даражасини
ошириш ва камбағалликдан азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш мақсадида қатор
ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, БМТнинг Бош ассамблеясида 2000 йилда қабул
қилинган “Минг йиллик ривожаланиш дастури” ҳамда 2015 йилда тасдиқланган “2030 йилгача
мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари дастури” бевосита дунё мамлакатлари
аҳолисини иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экология бузилишининг
олдини олган ҳолда, аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган муҳим тадбирлар сирасига
киради.
“Турмуш даражаси” атамасининг таърифи ва гуруҳлари
Ўзбекистонда аҳолининг моддий, маънавий ҳамда ижтимоий эҳтиёжлари кўрсаткичларини
ифодалайдиган “турмуш даражаси” атамаси кенгроқ қўлланилади. Унга тўлиқ илмий таъриф
берадиган бўлсак, бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш
даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қондириш учун яратилган имкониятларни акс
эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир.
Маълумки, аҳоли турмуш даражасини барчамиз аҳоли жон бошига тўғри келадиган
даромадлар ва истеъмол ҳажми миқдорининг ортиши ёки камайиши билан баҳолашга
одатланганмиз. Аслида у анча кенгроқ тушунча ҳисобланади. Лекин ҳозирча бу борадаги
концепцияларни аҳолининг турмуш даражаси сифатини ҳар томонлама характерлаб
берадиган ягона кўрсаткичга келтириш бўйича самарали усул мавжуд эмас.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг тавсиясига кўра, туғилиш, ўлим, умр кўриш
давомийлиги, санитар-гигиеник шароитларнинг мавжудлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг
истеъмол даражаси, уй-жой, таълим олиш ва маданий имкониятлар, иш шароитлари ва
бандлик даражаси, даромадлар ва харажатлар мувозанати, истеъмол нархлари, транспорт
воситалари билан таъминланганлиги, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, ижтимоий таъминот,
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланганлиги каби йўналишлар турмуш даражасини
ифодаловчи кўрсаткичлар таркибига киради.
Бироқ, бу кўрсаткичларнинг ҳаммасини ҳам қиймат кўринишида баҳолаш имкони
бўлмаганлиги сабабли, ушбу параметрлардан бир нечтасини қамраб олган ҳолда, турмуш
даражаси баҳоланади. Улардан, энг асосийси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар
ҳажми бўлиб, мазкур кўрсаткич мамлакат аҳолиси турмуш даражасини баҳолаш билан бирга,
халқаро таққосламаларда ҳам фойдаланиш имконини беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши, бевосита ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами, илмий-техник тараққиёт,
аҳолининг маданий-маърифий савияси ва таркиби, миллий хусусиятлар, албатта ҳукумат
томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар ҳамда амалий ҳаракатлар натижасига боғлиқ
бўлади.
“Давлат статистика тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига кўра, Давлат статистика қўмитаси
ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисидаги
статистика маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш, таҳлил
этиш, эълон қилиш вазифаларини бажаради.
Шунингдек, унда қўмитанинг аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари бўйича статистик
маълумотлар йиғишда юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда статистик
ҳисобот шакллари ёки турли кузатувлар орқали маълумотларни олиш ҳуқуқига эгалиги
белгилаб қўйилган.
Шу нуқтаи назардан, йиллик статистика ишлар дастурига мувофиқ, тегишли вазирлик ва
идоралар ҳамда уй хўжаликларида ўтказиладиган танлама кузатувлар маълумотларига
асосан, аҳоли турмуш даражасини акс эттирувчи аҳоли умумий ва жон бошига даромадлари,
харажатлари, таълим даражаси, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш, озиқ-овқат
маҳсулотлари истеъмоли, узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги,
уй-жой шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар шакллантириб борилади. Кузатув ва
кўрсаткичлар нимадан далолат беради?
Уй хўжаликларида ўтказиладиган танлама кузатувлар республикамизнинг барча ҳудудларини
қамраб олган ҳолда, йилига жами 10000 та уй хўжалигида ўтказилади. Бунда 120 дан ортиқ
мутахассис (интервьюерлар) томонидан бевосита оила аъзолари билан суҳбатлашиш орқали
маълумотлар олинади.
Фаровонлик даражасининг таҳлили уй хўжаликларининг иқтисодий ресурсларга эгалик қилиш
даражасини, уларни истеъмол қилишга ёки жамғаришга, шунингдек, улардан бирини
танлашга қодирлигини аниқлашга имкон беради.
Агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йилнинг дастлабки ҳисоб-китобларига
кўра, аҳоли умумий даромадлари таркибида ишлаб чиқаришдан келган тушумлар улуши 71,5
фоизни, шундан 69,3 фоизи меҳнат фаолиятидан олинган, 2,1 фоизи шахсий истеъмол учун
ишлаб чиқарилган шахсий хизматлардан олинган даромадларни ташкил этган.
Бозор шароитида асосий иш жойидан бериладиган иш ҳақи аҳолининг аксарият қисми учун
етакчи даромад манбаи ҳисобланади. Акс ҳолда
у функционал ролини бажара олмайди. Ривожланган мамлакатларда иш ҳақи аҳоли жами
даромадининг 60-80 фоизиини ташкил этади, яъни уларнинг меъёрий ҳаёт фаолиятини
таъминлаш асоси бўлиб хизмат қилади.
Агар МДҲ мамлакатларининг аҳоли даромадлари таркибини кўрадиган бўлсак, ёлланма
ишчиларнинг иш ҳақи сифатида олган даромадлари Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия
Федерациясида
55 дан 69 фоизгача бўлса, Қирғизистонда 40 фоиз атрофида, Ўзбекистонда 28,8 фоизни
ташкил этади. Мол-мулкдан келганган тушумлар 3,0 фоизни, трансфертлардан олинган
даромадлар
25,5 фоизга тенг бўлган..
Маълумки, кейинги йилларда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлашга қаратилган мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида
аҳолининг ишбилармонликдан олинган даромадлари улуши йил сайин ошиб бориб, 2020 йил
январь-декабрь ойларида 58 фоизга етди. Бу кўрсаткич 2010 йилда 50 фоиз аитрофида
бўлганлиги инобатга олинса, 8 фоизга кўпайганлигини англатади.
Мол-мулкдан олинган тушумлар кам бўлса-да, аҳолининг тижорат банкларига бўлган
ишончининг ортиши, инновацион ишланмаларнинг ривожланиши, қолаверса, акциядорлик
корхоналари даромадларининг ортиши, уй-жой ва бошқа кўчмас мулк объектларини ижарага
бериш ва шу каби бозор механизмларининг такомиллашуви туфайли аҳолининг қўлига келиб
тушаётган фоизлар, дивидендлар, муаллифлик ҳақлари ва шу каби мулкий даромадлар ҳам
йил сайин ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Масалан, 2010 йилда аҳоли умумий
даромадлари таркибида мулкий тушумларнинг улуши 2,3 фоизга тенг бўлса,
2020 йилда ушбу кўрсаткич 0,7 фоизга кўпайган.
Аҳоли жон бошига даромадлари аҳолининг жами умумий даромадларини доимий аҳолининг
ўртача йиллик сонига бўлиш орқали ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра, 2020
йилнинг январь-декабрь ойларида мамлакатимизда доимий аҳолининг ўртача йиллик сони
34232,1 минг кишини ташкил этган. Ана шу даврда аҳоли умумий даромадлари ҳажми 401,5
триллион сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ўсиши 2,6 фоизга ошган. Аҳоли
жон бошига ўртача умумий даромадлари эса 11,7 миллион сўм, реал ўсиши 0,7 фоизга тенг
бўлган.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар аҳоли
барча қатламлари ўртача даромадларининг ўсиб боришида муҳим омил бўляпти. Бунда
аҳолининг турли гуруҳлари даромадлари даражасидаги тафовутни акс эттирадиган Жини
коэффициенти 2000-2020 йилларда 0,39 дан 0,26 га пасайди.
Кузатув натижаларига кўра, аҳоли даромадларининг ошиши ва турмуш даражасининг
яхшиланиши натижасида жами истеъмол харажатлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотларини
харид қилиш салмоғининг барқарорлашиб бориши билан бир қаторда, ноозиқ-овқат
маҳсулотлари ва хизматларга сарфланадиган харажатлар улуши ортмоқда. Агар 2020 йил
январь-ноябрь ойидаги кўрсаткичларни 2000 йил маълумотлари билан таққослайдиган бўлсак,
озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланган харажатлар 61,4 фоиздан 48,1 фоизга
камайганлигини, ноозиқ-овқат маҳсулотларига — 25,8 дан 32,8 фоизга, хизматларга — 12,8
дан 19,1фоизга ошганлигини кўришимиз мумкин. Аҳоли истеъмол харажатлари таркибида
озиқ-овқат маҳсулотларига харажатларнинг барқарорлашиши, ноозиқ-овқат ва хизматларга
қилинаётган харажатларнинг улуши ортиб бораётганлиги қувонарли ҳол, албатта.
Аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги қай даражада?
2000-2020 йиллар мобайнида аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар билан
таъминланганлик даражаси ҳам ортиб бормоқда. Шуниси аҳамиятлики, бундай буюмларнинг
аксарияти ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, аҳолининг шахсий енгил автомобиллар
билан таъминланганлик даражаси 2020 йил якунларига келиб ҳар 100 хонадонга 48 тага етди.
Ҳар бир 100 хонадонга тўғри келган телевизорлар сони 161 тани ташкил этиб, 2000 йилга





Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish