1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet47/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   115
Bog'liq
маъруза

3 – савол баёни: Бозор иқтисодиёти шароитида кўп мулкчиликни амал қилиши инвестиция қуйилмаларини ташкил этишдаги ролини тубдан ўзгартирди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизациялаш сиёсати қисқа муддат ичида нафақат етакчи тармоқларни технологик қайта жиҳозлаш, иқтисодиётда энергия самарадорлигини таъминлаш, унинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш, балки экспорт салоҳиятини юксалтириш имконини берди. Хусусан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръатлари сўнгги ўн бир йил давомида 8 фоиздан ортиқ даражада сақланиб қолаётганлиги, саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланиши ва халқимиз фаровонлигининг янада юксалиб боришига замин яратмоқда.
Хусусан тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, энг муҳим устувор вазифа эканини таъкидладилар. Бугунги кунда иқтисодиётни модернизациялашда юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга айниқса, саноат тармоқларида қўлланиладиган замонавий лаборатория жиҳозлари, озиқ-овқат саноати соҳасида фойдаланиладиган замонавий технологик линияларни ишлаб чиқариш ва бундай маҳсулотларни етказиб беришда инвестицияларни роли тобора ошиб бормоқда.
Хусусий инвестициялар – хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фуқаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади. 
Шу боис хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобидан республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш мақсадида Президентимизнинг “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу Қарор билан, давлат мулки бўлган бўш турган ва қурилиши тугалланмаган обектларни таҳлил қилиб, уларни инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан «нол» қийматда хорижий инвесторларга сотиш, ушбу хорижий инвесторларни солиққа тортиш соҳасида имтиёз ва преференсиялар берилди.
Жумладан, қарор билан давлат активларига икки ой мобайнида талабнома тушмаган тақдирда, уларнинг нархини ҳар 15 кунда 10 фоизга пасайтириш, обектлар нархи 50 фоизгача пасайтирилгандан сўнг бир ой мобайнида сотилмаса, улар инвестиция ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан «нол» қийматда сотиш;
- давлат активлари сотилгандан сўнг 1 ой ичида инвестор тўловни тўлиқ тўлаган тақдирда, унга харид суммасидан Марказий банкнинг қайта молиялаш йиллик ставкаси миқдорида чегирма бериш;
- давлат обектларини қисмларга бўлиб сотиш ҳамда тўловларни 24 ойгача бўлган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш,
- давлат объектидан ижара асосида фойдаланиб турган ижарачилар ижара объекти сотилишида устунлик бериш;
- хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига берилган давлат улушларини сотишдан тушган маблағлар бюджетга эмас, балки корхоналарнинг ўзини модернизациялашга йўналтириш;
- хусусийлаштирилган корхоналарда хусусийлаштириш вақтида аниқланмаган давлат активлари ёки фойдаланишга берилган корхона ҳудудидаги кўчар ва кўчмас мулк сотилгандан кейин аниқланса, у мазкур корхонанинг мулки ҳисобланиши аниқ белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, 2015 йил 24 апрелда “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Мазкур Фармон билан:
- акциядорлик жамиятлари бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан;
- хорижий мутахассисларнинг бошқарув ходимлари сифатидаги фаолиятидан олган даромадлари даромад солиғи, тўлов манбаидан олинадиган даромад солиғи, шунингдек фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий суғурта бадалларидан озод этилган.
Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш мақсадида, хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш борасида яратилаётган ушбу қулай шарт-шароитлар мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш билан бирга, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши ва аҳамиятини оширишга хизмат қилади.
Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида:
1. Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурида қуйидагилар белгилаб қўйилган:
- тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш;
- хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш;
- барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш;
Дастурга киритилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун шахсий жавобгарлик масъул ижрочилар — тегишли вазирликлар, идоралар, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органлар раҳбарларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юклатилган.
2. 2015 йилнинг 1 июлидан шундай тартиб ўрнатилган:
- микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари фаолиятига оид барча текширувлар режали тартибда назорат органлари томонидан тўрт йилда бир мартадан, бошқа хўжалик субъектларида эса фақат Ўзбекистон Республикаси Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши қарорига асосан уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади;
- молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ўтказиш муддати 10 календар кунидан ошмайди;
- тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар фақат сўнгги режали текширувдан кейинги даврни қамраб олади;
Халқаро капитал миграциясининг шакллари тадбиркорлик ва ссуда капитали кўринишида бўлади. Капиталнинг тадбиркорлик шаклидаги миграцияси учун қуйидаги учта мажбурий белгилар хос бўлади:

  • хорижда ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ёки унда иштирок этиш;

  • хорижий капитал қўйилмаларининг узоқ муддатлилиги;

  • хорижий корхонага ёки унинг бир қисмига мулкчилик ҳуқуқига эга бўлиш47.

Юқорида қайд этиб ўтилган хусусиятлар ва иштирок этиш мақсадларининг қанчалик амалга ошишига боғлиқ ҳолда тадбиркорлик капиталини четга чиқаришнинг икки тури ажратилади: тўғридан тўғри ва портфел инвестициялар (ПИ).
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялаш шакллари ва усулларига тегишли турлича талқинларнинг берилиши жиддий муаммоларни келтириб чиқарди ва амалий муаммоларни ҳал қилишда қатор вариантлар-опсияларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Портфел инвестициялар - бу капитални хорижий корхоналар қимматли қоғозларига (корхона устав капиталининг 10 фоиздан кам қисмини) киритиш шаклида олиб чиқиб кетиш бўлиб, инвесторларга улар фаолиятини бевосита назорат қилиш имконини бермайди48. Ушбу турдаги тадбиркорлик капиталини олиб чиқиб кетишнинг ўзига хос белгилари 7.2 – жадвалда яққол намойиш этилган.
7.2 - жадвал

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish