2. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ва ростлаш. Ўзбекистон Республикасида фойдаланиладиган асбобларнинг турлари
Асосан кичик бинолар учун иситишга ишлатиладиган иссиқлик энергиясини беришни ростлаш, турли ростлагичлар ёрдамида автоматик режимда амалга оширилади. Масалан “Рацион” туридаги ростлагич, электр юритмали ростловчи клапанга таъсир қилиб, ташқи ҳаво ва иссиқлик ташувчининг ҳароратини ўлчайди, дам олиш кунлари ва тунги вақтда иссиқлик энергия истеъмолини пасайтиради. Иморатларнинг ҳар хил турлари учун яроқли ростлагичлар сифатида МР-01, ВТР, РП ростлагичлари хизмат қилади. Ҳарорат ростлагичи РТ-95 ҳам иссиқлик таъминоти тизимини автоматлаштиришга, иссиқлик энергиясини иқтисод қилишга мулжалланган. Уни иморатнинг иссиқлик пунктида ўрнатиш, иситиш тизимини соддалаш, хоналарда ҳарорат шинамлилигини таъминлаш ва иссиқлик ташувчи сарфини самарали ростлаш имконини беради. Иссиқ сув таъминоти тизимида сув ҳароратини автоматик ростлаш ҳам кўзда тутилган бўлиб, у тунги вақтда уни пасайтириш имконини беради.
Иссиқлик энергиясини олиш, узатиш ва истеъмол қилишда турли параметрларни ўлчаш учун, турли воситалардан фойдаланилади. Масалан, иссиқлик энергиясини уй-жой, жамият ва ишлаб-чиқариш биноларини иситиш тизимига бериш, автоматик бошқаришни дастурлаш учун, ҳамда иссиқ сув таъминоти тизимида АРТ-01 иссиқлик энергиясини ростлашга мўлжалланган. Унинг асосига қуйидаги комплекс параметрлар бўйича иссиқлик ташувчиларнинг зарур ҳарорат оқимини ҳисоблаш қўйилган: ташқи ҳаво ҳарорати, хона ичидаги ҳарорат, иссиқлик ташувчи оқимига ва ҳисоботлар натижасига боғлиқ ҳолда бажарувчи механизмлар (ростловчи клапанлар ва насосларни) бошқариш.
Ҳароратни ўлчаш датчик (хабарчи)лар ёрдамида амалга оширилади:
механик чиқиш қийматлари билан (суюқлик ҳарорат ўлчовчилар-асосан ТСП, манометрик ҳарорат ўлчовчилар);
электр чиқиш қийматлари билан (термопара, терморезисторлар, қаршилик ўлчовчилар);
контактсиз ҳарорат ўлчовчилар.
Ҳаво ва газларнинг намлигини ўлчаш гигрометрлар(ҳаводаги намликни ўлчайдиган асбоб) ёки гумидостатлар билан амалга оширилади, бошқа агрегат ҳолатларда намликни – нам ўлчовчилари ёрдамида ўлчанади.
Босим электр датчиклари (хабарчилар) билан ўлчанади, кичик босимларни назорат қилиш учун қуюшқоқлик, иссиқлик ўтказувчанлик, ионлаштириш даражасини ўлчашда бевосита ўлчов датчикларидан фойдаланилади.
Умум қабул қилинган ҳолатларга биноан модда сарфини ўлчашга хизмат қиладиган асбоб ёки қурилма сарф ўлчагич деб, моддалар миқдорини ўлчашга хизмат қиладиган асбоб ёқи қурилма – ҳисоблагич деб юритилади.
Сарфни ўлчашнинг бир неча усуллари мавжуд. Сарфни ўлчаш ва ҳисоблагичларнинг ҳам турли конструктив кўринишлари мавжуд. Сарф ўлчагичларининг қуйидаги турли кўринишлари тарқалган:
турли хил торайтирувчи қурилмали ўзгарувчи босим ўзгаришини ўлчагичлар;
доимий босим ўзгариши;
тахометрик;
электромагнит;
ультра товушли.
Do'stlaringiz bilan baham: |