Торайтирувчи қурилмада босим фарқи бўйича ўлчаш услуби, торайтрувчи қурилмадан оқим ўтганда торайгунча бўлган тезликка нисбатан, тезлиги ортишига асосланган, статик босим эса пасаяди. Ўлчанган босим фарқи Р градуровка тавсифи Р=f(G) га мувофиқ моддаларнинг оқим сарфи аниқланади.
Босимнинг доимий фарқи сарф ўлчагичи, ротаметр деб (7.1- расм) вертикал конуссимон (тепасига қараб енгил ажратувчи) шиша қувурча (2), бу қувурчада сузгич (1) жойлаштирилган асбобга айтилади. Сузгичнинг шакли турли бўлиши мумкин, масалан пастки қисми конуссимон, тепа қисми цилиндрик буртик кўринишига эга бўлган цилиндр кўринишида ва унинг тепа қисмида ариқчалар кесилган. Сарфи ўлчанадиган муҳит бу ариқчалардан оқиб ўтиб, сузгични қувурча ўқи атрофида айланиши ва ўз-ўзидан марказланишини таъминлайди, бу ҳолда у асбоб деворларига ишқаланмайди.
Ротаметрнинг ишлаш принципи оқиб ўтаётган муҳит томондан сузгичга таъсир қилаётган оғирлик мувозанатига асосланган.
7.1- расм. Ротаметр
Тахометрик сарф ўлчагичлар – уларда сарф ўзгартгичи (қувурча, шарча, қанотча ва ҳ.к.) ўлчанаётган муҳит сарфи ҳажмига тўғри пропорционал бўлган тезлик билан айланади. Тахометрик ўзгартгичлар нафақат сарф ўлчагичарда қўлланилади, балки модда миқдори ҳисоблагичида ҳам қўлланилади.
Конструкциясига боғлиқ ҳолда тахометрик сарф ўлчагичлар турбинали, қанотли, доирали ва камералиларга бўлинади.
Турбинали сарф ўлчагичлар турли суюқликларнинг сарфини ўлчашда қўлланилади. Лекин жуда қуюшқоқ ва кирланган, айниқса қиринди моддалар мавжуд суюқликлар бундан мустасно, чунки бу сарф ўлчагичрлар учун ўлчанаётган муҳитнинг мойлаш қобиляти муҳим шарт ҳисобланади. Шунинг учун газларнинг сарфини ўлчашда турбинали сарф ўлчагичлар камдан-кам қўлланилади.
Электромагнит сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи электромагнит индукция қонунига асосланган, бунга мувофиқ магнит майдонни кесиб ўтадиган электр ўтказувчи суюкликларда, бу суюқлик ҳаракати тезлигига пропорционал бўлган электромагнит куч индукцияланади.
Сарфни ўлчашнинг ультра товуш услуби (қувур)га нисбатан ультра товуш тарқалишининг оқим тезлигига боғлиқлигига асосланган. У контактсиз ўлчаш услубига киради. Бу гуруҳга индукцион, ионизацион, радиацион ва бошқа сарф ўлчагичлар киради.
Иссиқлик энергиясининг сарфини ўлчаш учун кўчма алоқасиз услублар кенг тарқалган: электромагнитли, ультра товушли, ўта юқори частотали (ЎЮЧ), ионизацион, радиацион ва ҳ.к., уларнинг моҳияти шундан иборатки, қандайдир манбадан нурланиш таъсири остида оқимга мос флуктация (лотинча-fluctytio-тебраниш, кузатилаётган физик қийматнинг бехосдан оғиши; иссиқлик флуктацияси сим учларидаги потенциал айирмаси билан белгиланади) ҳосил бўлади. Генератор орқали частота импульсини бериш моментини, қабул қилувчи – регистрнинг сезгир элементидан “булутча”ни ўтиш моменти ва оралиғини била туриб, модданинг сарфи аниқланади.
Истеъмол қилинаётган иссиқлик энергиясини ўлчаш учун қуйидаги асбоблар бутламасини ташкил этувчи иссиқлик ҳисоблагичларидан фойдаланилади: сарф ўлчагич, қаршилик термометри ва сигналларга ишлов берувчи ҳисоблаш блоки (“Квант” ва “Термо”).
Иссиқлик таъминоти тизимида, иссиқлик манбаларида ва истеъмолчида иссиқлик энергиясини ва қуруқ тўйинган буғ массасини ўлчаш, РУП БЕЛ-ТЭИ нинг Новополоцк филиалида ишлаб чиқарилган ТП-2010 иссиқлик ўлчагичи, ўзгарувчан босим фарқи услуби билан сарфни ўлчашни таъминлайди.
Бир қатор Европа мамлакатларида иссиқлик сарфини радиатор юзасига маҳкамланган, тетралин билан тўлдирилган, градуировка қилинган шиша қувурча кўринишидаги индивидуал иссиқлик ўлчагичлари ёрдамида баҳоланади. Унинг систематик равишда қизиши суюқликни буғланиб кетишига олиб келади ва унинг сатҳига қараб иссиқлик сарфи ҳақида фикр юритилади.
Энергия тежамлаш объектив ҳисобга олишсиз, объектив ҳисобга олиш эса – сифатли асбобларсиз мумкин эмас. Ҳозирги пайтда хўжалик субъектлари томонидан иссиқлик энергияси, сув ва газларни ҳисобга оладиган бир қатор асбоблар ўзлаштирилиб, ишлаб чиқарилмоқда. Иссиқлик ўлчагичлар умумий қисмидан энг кўп сони қуйидагиларни ташкил этади:
электромагнит ишлаш принципидаги асбоблар-“Комби-метр”, ТЭМ-05, ТЭМ-05М, ТЭРМ-01, ТЭРМ-02;
ультра товушли асбоблар – SKU-01, SKU-02, СвиТ-01, ЭЛСИ-Т-200;
тезликли ёки тахометрик-МТС-97ғ, ТС-0.1, ТС-0.2, ТС-0.3, ТС-0.5.
Электр магнит ишлаш принципили ҳисоблагич асбоблар қуйидаги афзалликларга эга:
суюқлик оқимида қўзғалувчи қисмларнинг йўқлиги;
ўлчаганда минимал хатолик (0.25-1,5 %);
ўлчов шкаласининг чизиқлилиги;
абразив муҳитда ўлчаш мумкинлиги; сарф датчиклари олдида қувур ўтказгичнинг тўғри участкаларидаги кичик узунлик (қувур ўтказгичларнинг 3-5 диаметрлари)
Уларнинг асосий етишмовчилиги сувнинг кимёвий таркибига юқори сезгирлигидир.
Охирги пайтда қанотчали сарф ўлчагичли тезликли иссиқлик ўлчагичларини қўллаш сезиларли қисқартирилди. Бу унинг қуйидаги етишмовчиликлари билан белгиланади:
сувдаги механик аралашмаларга юқори сезгирлиги;
доимий хизмат кўрсатишни талаб этилган фильтрларни ўрнатиш зарурлиги;
ишлатиш жараёнида характерланувчи механик қисмлар едирилишининг мавжудлиги.
Ультратовушли асбобларнинг кўп қўлланилувчиси бу қопламали датчик кўчма асбоблар, чунки улар: муҳит оқимига гидравлик қаршиликни ҳосил қилмайди, механик ҳаракатланувчи қисмларга эга эмас, кенг динамик диапазон ва юқори чизиқлиликни таъминлайдиган ҳамда муҳитнинг кимёвий-физик кўрсаткичларини ўзгартиришга боғлиқ эмас, юқори аниқлик ва ишончлиликка эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |