1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари



Download 0,64 Mb.
bet2/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза

Энергия шакли

Миқдори, Мт

Манба

Инсонларни боқиш ва иш ҳайвонларига ем

650

Қуёш ёруғлиги (ҳозирда)

Ўтинлар

150

Қуёш ёруғлиги
(ўтган замонда)

Гидроэлектрстанциялар

100

Сув ҳаракати

Кўмир, нефть, газ, торф

6600

Қуёш ёруғлиги
(ўтган замонда)

Шу билан бир вақтда инсонларни озуқаси учун ҳар йили тахминан 400 Мт энергия сарфланади, шундан 40 Мтга яқини фойдали меҳнатга айланади. Хўжалик зуруратларига 800 Мт, жамият ишлаб-чиқаришига эса 1000 Мт энергия сарфланади.


Шундай қилиб 7500 Мт ни ташкил этувчи йиллик энергия истеъмолидан 2200 Мт фойдали равишда, қолгани эса иссиқлик кўринишида бекорга сарфланади. Лекин ҳатто 2200/7500 Мт самарадорлик билан ҳам инсоният мақтана олмайди, чунки ер юзига қуёшдан таралаётган ва йилига 10000000 Мт ни ташкил этувчи энергия бу ерда ҳисобга олинмаган.
Тамаддуннинг ривожланишида энергия ҳал этувчи роль ўйнади. Энергия истеъмоли ва ахборотнинг тўпланиши, вақт бўйича тахминан бир хил характердаги ўзгаришга эга, маҳсулот ишлаб-чиқариш ҳажми ва энергия сарфи орасида мустаҳкам боғлиқлик мавжуд.
Энергия истеъмолининг ўсиши ажабланарли даражада юқори, лекин шунинг натижасида, инсон ўз ҳаётининг сезиларли катта қисмини дам олишга, маорифга, яратувчанлик фаолиятига бағишлаши мумкин бўлади ва натижада ҳозирда узоқ умр кўришга эришмоқда.
Биз энергияни зарурий ва бизга ишлаш қобилиятига эга деб ҳисоблаймиз. Жамиятни энергия билан таъминлаш қуйидагиларга бўлинади, яъни: иморатларни иситиш, ҳаракатни таъминлаш, бизга зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб-чиқариш, турли машина, механизм, асбоб-ускуналарни ишлаш қобилятини таъминлаш, овқат тайёрлаш, ёритиш, ҳаёт фаолиятини таъминлаш ва бошқалар учун зарурдир.
Энергияни қўллашнинг бу мисолларини қуйидаги учта катта гуруҳларга бўлиш мумкин:
а) Озуқа энергияси. У бошқа энергия турларига нисбатан қимматроқдир: буғдой Жоулга қайта ҳисобланганда, кўмирдан анча қиммат. Озуқа тана ҳароратини ушлаб туриш учун иссиқлик, унинг ҳаракати учун, ақлий ва жисмоний меҳнатини амалга ошириши учун энергия беради;
б) Уйларни иситиш ва овқат тайёрлаш учун иссиқлик кўринишидаги энергия. У турли иқлим шароитларида яшаш ва инсон озиқ овқатини турлича бўлиши имконини беради;
в) Жамият ишлаб-чиқаришини юритишини таъминлайдиган энергия. Бу энергия товар ва хизмат кўрсатиш, инсон ва юкларни фазодаги шахсий ҳаракати, коммуникациянинг (алоқа йўли, фикр алмашиниш) барча тизимларини ишлаш қобилиятини ушлаб туриши учун керак. Бу энергиянинг аҳоли жон бошига бўлган сарфи, озуқага сарф этиладиган энергиядан сезиларли даражада юқоридир.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish