1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари



Download 0,64 Mb.
bet20/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуасининг тавсифи нимадан иборат?

  2. Республикамизда энергия тежамлаш сиёсатини ўтказиш зарурлигини белгилайдиган асосий сабабларни айтиб ўтинг.

  3. Энергия тежамлаш сиёсатининг умумий йўналишлари ва устунликлари нималардан ташкил топган?

  4. Энергия тежамлаш соҳасидаги устувор йўналишларга нималар киради?


6 – МАЪРУЗА



ИККИЛАМЧИ ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИ, УЛАРНИНГ ТАСНИФИ ВА ФОЙДАЛАНИШ

Ҳақиқий технологик жараёнлар маълум ёқилғи, электр ва иссиқлик энергиясини сарф этишни талаб қилади: кимёвий реакция, механик таъсир натижасида ёнаётган газлар, иссиқлик ташувчилар, газ ва суюқликлар ортиқча босим остида иссиқлик ажратиб чиқаради. Бу энергия ресурсларидан одатда, тўла ҳажмда ишлатилмайди ёки умуман фойдаланилмайди. Мазкур технологик жараёнда ёки қурилмада фойдаланилмайдиган энергетик чиқиндилар иккиламчи энергетик ресурслар номини олди(ИЭР).


Узоқ вақт ИЭР дан фойдаланишга етарли даражада эътибор қаратилмади. Уларнинг моҳияти тўлалигича очилмади, ҳисоблаш услублари йўқ бўлган.
Иккиламчи энергетика ресурслар (ИЭР) маҳсулотларнинг, чиқиндиларнинг, ўткинчи маҳсулотларнинг, технологик агрегатлар (қурилмалар)да ҳосил бўладиган энергетик потенциаллардир. Улар мазкур агрегатларда фойдаланилмаслиги мумкин, лекин бошқа истеъмолчиларни энергия таъминоти учун қисман ёки тўлиқ ишлатилиши мумкин.
Ёқилғи қайта ишловчи қурилмалар (нефтни қайта ишлаш, газ генераторлари, кокс қилувчи, кўмирни тўйинтирувчи ва ҳ.к.) маҳсулотларнинг кимёвий боғланган иссиқлиги, агрегатга тушадиган ҳамда оқимларни қиздириш учун фойдаланиладиган чиқиндиларнинг иссиқлик энергияси – ИЭР манбаи иккиламчи ресурсларга киритилмайди.
Иккиламчи энергия ресурсларининг чиқиши – бу мазкур қурилмада маълум вақт бирлигида ҳосил бўладиган ва шу вақт даврида ишлатишга яроқли бўлган ИЭР лар миқдоридир.
Иккиламчи энергия ресурслар миқдорига ишлаб чиқариш деб, утилизация қурилмасида ИЭР ҳисобига олинган, иссиқлик миқдори, суюқлик, электр энергияга айтилади. ИЭР ҳисобига ишлаб чиқариш қуйидагиларга ажратилади: мумкин бўлган ишлаб чиқариш, яъни қурилма ишлаб турганда олиш мумкин бўлган максимал энергия миқдори; иқтисодий мақсадга қаратилган мувофиқ ишлаб чиқариш, яъни бир қатор иқтисодий омиллар (таннарх, меҳнат харажатлари ва ҳ.к.) ҳисобига олингандаги ишлаб чиқариш: режалаштирилаётган ишлаб чиқариш – маълум даврда мавжуд утилизация қурилмаларни модернизация қилиш, янгиларини киритиб олишда мўлжалланган энергия миқдори: ҳақиқий ишлаб чиқариш – ҳисобий даврда реал олинган энергия.
Иккиламчи энергетик ресурслардан фойдаланиш – бу мазкур агрегатларда ИЭР фойдаланилган миқдорни бошқа қурилма ва тизимларда ишлатилганлигидир. Истеъмолчи томонидан ИЭР ни ишлатиш энергия ташувчи турини бевосита ўзгартирмасдан, ёки уни энергияни бошқа турига айлантириш ҳисобига ёки утилизация қурилмаларда механик иш, совуқлик иссиқлик ишлаб чиқариш сифатида амалга оширилиши мумкин.
Иссиқлик ИЭР – бу чиқараётган газлар асосий ва қўшимча маҳсулотлар иссиқлиги, кул ва шлаклар, технологик қурилмаларда ишлатиб бўлинган иссиқ сув ва буғ иссиқлиги, технологик қурилмаларни совутиш тизими, ишчи органларининг иссиқлиги.
Ёнувчи ИЭР – бошқа қурилмаларда бевосита ёқилғи сифатида қўлланилиши мумкин бўлган ва кейинчалик мазкур технологияларда ярамайдиган ёнувчи газлар ва чиқиндилар: ёғочни қайта ишлаш саноати чиқиндилари (ёғоч маҳсулотларининг чиқинди ва қириндилари), иморат ва иншоотлар конструкциясининг ёнувчи элементлари, целлюлоза қоғоз ишлаб чиқарувчи ёнувчи элементлари ва бошқа қаттиқ хамда суюқ ёқилғи чиқиндилари.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish