1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари


Ҳисобга олиш асосий тизимлари қуйидагилардир



Download 0,64 Mb.
bet23/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза

Ҳисобга олиш асосий тизимлари қуйидагилардир:

  1. Электр энергетика тизими (ЭЭТ) максимумида иштирок этаётган даъво қилинган максимал юклама учун асосий нормали тарифда, кеча-кундузнинг маълум соатларидаги максимум юкламанинг киловатт соатларда ҳисобга олинадиган ҳисоблагичлар ҳамда актив энергияни киловатт соат ҳисоблагичлари, ЭЭТ максимуми ўтган соатлар билан бир вақтда ўлчайдиган махсус ҳисоблагичлар қўлланилади.

Ярим соатли максимал юкламани ўлчаш, ҳар куни энергияни ҳисобга олишни барча вақт даври давомида, ЭЭТ максимуми ўтаётган соатларида, амалга оширилиши зарур.
Агар ЭЭТ нинг кутилаётган максимумида эрталабки ва кечқурунги максимумлар бўлса, у ҳолда шунга мос ўлчашлар, ҳар кеча-кундузи ЭЭТ иккала максимуми ўтаётган даврда амалга оширилади.

  1. Электр энергияга кеча-кундуз зоналари бўйича дифференциалланган ва ЭЭТ максимум соатларида электр энергияга бўлган талабни пасайтириш ва чўққидан четки зонада, айниқса ЭЭТ юклама графигини тунги пасайиш соатларида истеъмолни оширишни рағбатлантирадиган нормали тарифларни қўллашда, кеча-кундузнинг мос зоналарида, энергия истеъмолини қайд қиладиган актив энергия ҳисоблагичлари зарурдир.

  2. Махсус ҳисоблагичларни бошқариш учун, махсус ва умумий алоқа каналлари ҳамда тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиладиган турли телебошқарув тизимлари қўлланилиши мумкин. Дастур ўрнатилган контакт соатлари бошқариш кенг қулланилмоқда. Контакт соатлари берилган дастур бўйича маълум қайд улашларни амалга оширадаган бошқарадиган вақт қайта улагичлари ҳисобланади.

Контакт соатларининг қўллаш кўлами анча кенг. Улар кучли занжирларни (кўчани ёритиш, электр сув иситгичлари, иситиш, витриналарни ёритиш ва ҳ.к.) бошқариш, юклама максимумида даврий равишда қайд этиш ҳисоблагичларни кўп омили электр ҳисоблагичларни ёқиш ва ўчиришда ишлатилиши мумкин.
Электр энергияни марказлашган ҳисобга олишнинг қуйидаги асосий тизимлари мавжуд:

  1. Масофавий электрон ҳисоблаш ва жамлаш қурилмаси. Бир нечта киришлардан таъминланаётган саноат корхоналари учун электрон масофавий ҳисоблаш ва жамлаш қурилмаси ёрдамида даъво қилинган максимум қувват бўйича электр энергия учун ҳисоб-китоб қилишда қўлланилади.

  2. Дата ватт” ахборот ўлчаш тизими, бир нечта қурилмалардан таъминланадиган йирик саноат истеъмолчилари учун мўлжалланган бўлиб, у ҳар бир киришдаги истеъмол этилган актив ва реактив энергияни ўсиб борувчи натижалар бўйича жамлаш ва ҳисобга олиш имконини беради, бу ҳисобга олиш, вақтнинг ўрнатилган зоналари бўйича олиб борилади, бундан ташқари у автоматик ва визуал равишда ўриндош 15-минутли юклама максимумини даъво қилингандан ортиб кетиш тенденцияси бўлганда огоҳлантирувчи сигналлаштиришни ва кейинчалик юкламани уч поғонали ўчиришни амалга оширади.

Электр энергияни ҳисобга олиш учун турли асбоблар ва улар асосида яратилган тизимлар мавжуд.
Ҳозирги вақтда турли энергия объектларини назорат қилувчи ва бошқарувчи автоматлаштирилган тизимларни (ЭНБАТ) ташкиллаштириш имконини берадиган автоматлаштирилган ўлчов тизими яхши маълум. ЭНБАТ яратиш ва фойдаланишнинг маъноси, корхонада минимал бошланғич бир мартали пул харажатларида энергия ресурслар ва молияни доимий иқтисод қилишдан иборат. ЭНБАТ дан фойдаланишда олинган иқтисодий самара корхоналарда энергия ресурсларни йиллик истеъмолидан ўртача 15-30 % ни ташкил этади, харажатлар эса 2-4 чорак (квартал)да оқланади.
ЭНБАТ шундай зарур қурол, усиз энергия истеъмол қилиш жараёнини тўлиқ назорат қилиш, (шу жумладан унинг хафвсизлиги ва ишончлилигини) энергия ресурсларига, уларни етказиб берадиганлар билан ҳисоб-китоб қилиш, энергия ташувчиларини кечаю-кундуз узлуксиз тежаш ва корхона маҳсулотининг таннархида харажатлар улушини пасайтириш муаммоларини ҳал этиб бўлмайди. Бу тизим республиканинг кўп корхоналарида татбиқ этилган ҳам қулайлик ва ишончлилик нуқтаи назаридан, ҳам ёқилғи энергетика ресурсларини рационал ишлатишдаги бошқариш ечимларини шакллантириш жараёнида сифатини таъминлаш нуқтаи назаридан яхши натижалар кўрсатди. У энергоресурсларни (электр ва иссиқлик энергиясини, сув ва сув буғи, газ, сиқилган ҳаво ва ҳ.к.) саноат ва энергетика корхоналар, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уй-жой хўжалик чегараларида етказиб бериш ёки истеъмол қилиш назорат ва тақсимлашни техник ва кўп тугунли коммерцияли ҳисобга олишни ташкиллаштиришга мўлжалланган.
Биринчи сатҳ, умумий ҳолда, биринчи ўлчов ўзгартгичлари, (БЎЎ) ва рақамли ҳисоблаш қурилмалари йиғиндисидан иборат, умумий ишлаш алгоритмига бирлашган ва объект ҳолати бўйича, ҳолатга қараб ўзгарадиган ва фазода таъқсимланган қийматлар (сарф, ҳолат, босим ва ҳ.к.) бу ҳолатни характерлайдиган (сувли ва буғли иссиқлик энергия, электр энергия, газ ва ҳ.к.) кўп ўлчаш ва ўзгартиш йўли билан атоматлаштирилган ахборот оладиган ўлчов тизими (ЎТ) ўрнатилади. Иккинчи сатҳ – смена мастери (бош энергетик) шахсий компьютери (ШК) базасида реал вақт масштабида ЎТ дан ахборот йиғиш ва ишлов беришни амалга оширадиган ҳисоблаш тизими ўрнатилади.
ШКда дастурий таъминотни қўллаш, максимум ФИК мезони бўйича бошқариш ечимларини шакллантириш ҳисобига энергетик объектларни (ЭО) ишининг технологик жараёнларини оптималлаштириш имконини беради.
Бу иккала кичик тизимларнинг кўриниб турган мустаҳкамлигида, юқори кўрсатилган ИЭР иқтисодий масалаларини, фақат уларнинг ўзаро боғланишларда ечиш мумкин. Бу иккита кичик тизимлар ўзаро чамбарчас боғланган, чунки технологик ва бажариш интизомининг даражасини ошириш учун, ҳам тезкор ҳам бошқарув ҳодимларнинг бажариш функцияларининг қаттиқ чегаралаш зарур. ЭО ларнинг асосий технологик параметрларини назорат қилиш бўйича аниқ йўриқномага эга бўлган ҳолда, тезкор ходим бирваракайига уларни биринчи сатҳ ҳисоблаш қурилмалари кўрсаткичлари бўйича назорат қилади, иккинчи сатҳ ҳисоблаш тизимидан фойдаланиб ЭЎ иш режимини оптималлаш мажмуавий масаласини назорат қила туриб, бошқарув ходими назорат остида бўлади.
Биринчи сатҳнинг ЭНБАТи умумий кўринишда учта ЎТ асосида қурилади:

  1. Сув ва сув буғи, газ, сиқилган ҳаво ва сувни иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи ЎТ;

  2. Электр энергияни ҳисобга олувчи ЎТ (импульс чиқишли БЎЎни қўллаганда энергия ресурсларининг бошқа турлари);

  3. Ҳарорат, босим ва ҳ.к. ростлаш ЎТ. Иккинчи сатҳ ЭНБАТ ШКларда ўрнатиладиган объектга мўлжалланган дастурий таъминот (ДТ) ва мультиплексор асосида қурилади.

ЭНБАТ ни татбиқ этиш қуйидагилар имконини беради:

  • ишлаб-чиқаришга таалуқли бўлмаган энергия ресурслар сарфларини ва иш вақтини қисқартирган ҳолда бош энергетик хизматининг ҳисобга олиш ва бошқариш фаолиятини автоматлаштиришни таъминлайди;

  • энергия истеъмолини корхонанинг ташкилий-техник тузилишига боғланишини таъминлайди, бу эса турли режим ва иш шароитларида корхона электр истеъмолини объектив таҳлил ўтказишга ёрдам кўрсатади, ҳар бир истеъмолчига алоҳида керакли назорат ва ҳисобга олишни йўлга қўйишга ёрдамлашади;

  • истеъмол лимитларига риоя қилишнинг тезкор назоратини йўлга қўяди, бу эса маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия ресурслари сарфининг солиштирма нормаларини объектив ҳисоблашга ва кўриб боришга ёрдамлашади;

  • ЭНБАТни ишлатишда олинадиган ИЭР сарфлари (ишлаб-чиқариш) маълумотлари, уларни кейинчалик таҳлили, ишлаб-чиқаришни қайта кўриш бўйича ташкилий-техник тадбирларнинг реал режасини тузиш, энерго ресурс йўқотишларини пасайтириш, ҳамда иқтисод қилишга олиб келадиган норационал фойдаланиш ва ўта сарфлар учун иқтисодий чораларни қаттиқлаштириш учун асос бўлиб ҳисобланади.




Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish