1 – маъруза энергетика энергия тежамкорлиги ва энергетика ресурслари



Download 0,64 Mb.
bet27/37
Sana08.03.2022
Hajmi0,64 Mb.
#486220
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
тежамкорлик маъруза

Энергетик менежмент – ёқилғи энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган ташкилий ва техник тадбирлар йиғиндисидир.
Энергетик менежментнинг асосий масаласи – энергия истеъмолини мажмуавий таҳлил этиш ва уни ёқилғи – энергетик ресурсларини ўтказилаётган энергия тежамлашни минималлаштиришга боғлиқ ҳолда ўзлаштиришдан иборат. Умумий менежментнинг қисми бўла туриб, энергетик менежмент унинг тузилмасини такрорлайди. Шундан макродаражадаги энергетик менежмент ва микродаражадаги менежментлар ажратилади. Макро даражадаги менежмент ёқилғи – энергетик ресурслардан давлатлараро, давлат ичкарисидан, вилоят, туман, шаҳар, соҳа даражасида рационал фойдаланишнинг бошқаришини олади. Микро даражадаги энергетик менежментга корхона, фирма, ташкилот, даражасида бошқариш мос келади.
Энергетик менежментнинг юқорида санаб ўтилган ҳар бир даражасига ўзининг аниқ мақсади мос келади:

  • давлатлараро энергетик менежментнинг мақсади, энергетик ресурсларнинг дунё захираларини сақлаш ва рационал фойдаланиш, энергиянинг янги манбалари ва шаклларини қидириб топиш, атроф-муҳитни сақлашдан иборат;

  • давлат ички менежментининг мақсади – энергетик мустақилликни ва хавфсизликни таъминлаш. МДҲ мамалакатлари учун – энергия харажатли иқтисодиётидан энергия самаралига ўтиш;

  • вилоят, туман, шаҳар энергетик менежменти – мос ҳудудларда хўжаликнинг ишлаш сифатини ва аҳолининг яхши хаёт шароитарини таъминлаган ҳолда, ёқилғи – энергетик ресурсларини минимал истеъмолига эришиш;

  • соҳа энергетик менежметининг мақсади- ёқилғи – энергетик ресурсларини оширмасдан туриб, соҳа корхоналарининг унумдорлигини кўтариш;

  • корхона энергетик менежментининг мақсади, корхона харажатларининг умумий тузилмасида энергетик ташкил этувчини пасайтириш ва натижада, ички ва ташқи бозорда корхона ишлаб чиқараётган маҳсулот рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Энергетик менежмент ўз ичига фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида,ҳарқандай ишлаб чиқаришнинг энергетик қисмини оптимал ишлаши ва ривожланишини олади. Ўз навбатида бу, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришни энергия аудитини тизимли тарзда ўтказиш, кутилаётган ва талаб этилаётган маблағларни аниқлаган ҳолда электр энергияни иқтисод қилиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш, корхонада энергия тежамлаш сиёсатини ўтказишга масъуллик, энергия тежамловчи технологиялар соҳасидаги ютуқларни ўрганиш, энергия тежамловчи тадбирларни мақсадга мувофиқлигини иқтисодий жиҳатдан асослаган ҳолда, уларнинг ишлаб чиқаришга татбиқ этиш дастурини ишлаб чиқиш, эришилган натижаларни ўрганиш ва баҳолашдир.
Юқоридан санаб ўтилган тадбирлар натижасида ташқи энергия менежери ишлаб –чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлигини рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқади, энергетик лойиҳаларни режалаштириш ва бажаришга, энергетик самарадор жиҳозларни сотиб олиш ва татбиқ этишга масъулият олиб боради.
Энергия менежменти яна ўз ичига: энергетик ресурслар сарфини нормаллаш; ёқилғи сарфини рационал меъёрини ишлаб чиқиш; рационал иситиш, совутиш, иссиқлик узатиш, иссиқлик йўқотишларининг олдини олиш, иккиламчи ресурслардан фойдаланиш, тармоқлардан электр энергия йўқотишларнинг камайтиришларини олади. Энергия менежменти – бу биринчидан бир мартали тадбир эмас, балки доимий кўп йиллик синчиклаб (энергия тежамлаш дастурининг ўз-ўзини оқлаши коммерция лойиҳаларникига ўхшаб тез эмас) бир дастурни тайёрлаш, бошқаларини бажариш ва ривожлантириш ишидир.
Катта лойиҳалар бир қатор майда ва аниқ лойиҳаларга бўлиниб кетиши мумкин бўлгани учун, энергия менежерининг иккинчи сатҳдаги мажбурияти ўз корхонаси қизиқишларининг энергия тежамкорлик бўйича тадбирларни амалга оширишни таклиф этаётган партнёрларнинг имкониятлари билан мослаштириш.
Ҳуқуқий давлат органлари, жамоат ташкилотлари, энергия назорат қилиш бўйича идоралар билан ўзаро ҳаракат, энергия менежери фаолиятининг учинчи сатҳидир.
Тўртинчи сатҳ ҳуқуқий – меъёрий актларини, стандарт талабларини энергия тежамкорлик ва самарали энергия истеъмоли кўламидаги раҳбарий ҳужжатларни аниқ билишдан иборат.
Энергия менежери фаолиятининг бешинчи сатҳи ўз малакасини узлуксиз ошириши, энергия тежамловчи тадбирларини ўтказишни ватан ва чет эл тажрибаларини доимо ўрганиб боришдан иборат.
Баъзида энергия менежментини умумий бошқариш масалалари қаторига қўйиладиган босқичларга бўлишади:

  • лойиҳалаш;

  • қуриш;

  • саноат корхоналарини ишлатиш. Биринчи ва иккинчиси мавжудлари билан таққослаганда қурилаётган корхоналар сони камлиги учун, чегараланган таъсир доирасига эга ва узоқ келажакда самара бериши мумкин.


Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish