2. Корхонанинг энергетика баланси
Саноат корхонасининг энергетика баланси корхона энергетик хўжалигини энг муҳим тавсифидир. У энергоресурсларни иқтисод қилишнинг барча захираларини аниқлаш мақсадида тузилади.
Энергия баланси – энергияни ва энергия русурсларини барча турларини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, ўзгартириш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш балансидир.
Энергетик баланс келиб тушиш ва сарфлаш қисмларидан иборат.
Энергетик баланснинг келиб тушиш қисми турли энергия ташувчилар (қазиб олинадиган ёқилғи ва ядро ёнилғиси,газ, буғ, сув, ҳаво, электр энергия) ёрдамида келиб тушадиган энергиянинг миқдорини ўз ичига олади.
Энергетик баланснинг сарфлаш қисми энергиянинг барча турларини уларнинг турли кўринишидаги сарфини, бир турдаги энергияни бошқа турдагисига айлантирилгандаги йўқотишларни ҳамда махсус қурилмаларда (масалан, гидро аккумуляловчи қурилмаларда) йиғиладиган (аккумуляция қилинадиган) энергия аниқланади.
Бошқа балансларда бўлгани каби, масалан, бухгалтерияда энергия балансининг келиб тушиш ва сарфлаш қисмлари тенг бўлиши керак.
Энергетика баланси бир томондан келаётган жами энергиянинг, бошқа томондан жами фойдали энергияни унинг юқотишлари билан мослигини кўрсатади. Балансни тузишда, корхонада истеъмол қилинадиган барча энергия турлари: электр энергия, газ, мазут, сув , буғ ва ҳ.к. кўриб чиқилади. Корхонанинг ҳар бир участкасида барча мақсадларда истеъмол қилинадиган энергия миқдори ўлчанади, бундан ташқари энергия йўқотишлари ҳам баҳоланади.
Балансни тузиш мазкур корхонанинг конкрет участкаларида ҳақиқий энергия истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади (двигателлар, электр жиҳозлар, ёритиш ва ҳ.к.) бундай ахборотни олиш учун махсус асбоблар – электр энергия, газ, буғ, сув ва ҳ.к. ҳисоблагичларидан фойдаланилади.
Энергетик балансларни ўрганиш, корхонанинг айрим участкаларида ва бутун корхонада энергиядан фойдаланишнинг ҳақиқий ҳолатини ўрнатиш имконини беради. Энергетика баланси корхона ишлаш самарадорлиги тўғрисида фикр юритиш имконини беради. Баланс корхонани энергия иқтисод қилиниши мумкин бўлган нуқта ва участкалари аниқланиши керак.
Энергия ташувчиларнинг тури ва миқдорига боғлиқ холда баланс хусусий, яъни фақат битта энергия ташувчи учун, ёки умумий яъни корхонадаги барча энергия ресурсларидан фойдаланиладиган жаъми истеъмол бўйича тузилган бўлиши мумкин.
Хусусий энергия балансларини тузишда энергия ташувчиларини миқдорий ўлчаш жоулларида (Дж, мДж, ГДж), киловатт-соатларда (кВт.с), тонна шартли ёқилғи (т.ш.ё.) амалга оширилади. Умумий энергия балансини тузишда турли энергия ресурслари ва энергия ташувчиларни ўлчаш тонна шартли ёқилғида амалга оширилади.
Саноатда, шаҳар ва қишлоқ хўжалигида энергияни асосий тури иссиқлик ва электр энергиядир. Шунинг учун қисман энергия балансларини-иссиқлик ва электр баланслари тузилади. Электр балансларини тузиш хусусиятларини кўриб чиқамиз.
Ҳаракатдаги корхоналар шароитларида энергия баланслари айрим агрегатлар ёки уларнинг гуруҳига, цехлар ва бутун корхона учун тузиб чиқилади. Электр баланслар асосида мазкур корхонада, ишлаб-чиқариш бўлинмаларида ёки энерго сиғимли агрегатларда электр энергияни ишлатиш сифати тўғрисида объектив фикр юритилади, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган электр энергия сарфларини қисқартириш имкониятлари аниқланади, натижада электрдан фойдаланишни яхшилаш бўйича тадбирлар режалаштирилади.
Электр балансининг учта асосий турларга ажратишади:
Do'stlaringiz bilan baham: |