“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet29/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

* * *


Мавзуга доир материал
Ўзбекистонда кичик бизнесни жадал ривожлантириш қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича яқинда қабул қилинган чора-тадбирлар ғоят муҳим аҳамиятга эга.


Сирил Мюллер,
Жаҳон банки вице-президенти.


* * *
Айтиш мумкинки, дунёда товар ва хизматларни харид қилишни нақд пулсиз амалга ошириш тажрибаси кенг ёйилган. Бу ўз-ўзидан ижтимоий адолатнинг ва фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларининг маълум даражада ҳимоя қилинишига олиб келади. Чунки маҳсулотларни нақд пулсиз ҳарид қилиш амалда жорий этилганида сотувчи томонидан нархларни сунъий ошириш, таъмагирлик, манфаатпарастлик иллатларига барҳам берилади. Яна шу нарсага эътибор бериладики, хорижий валютани тартибга солишда илғор бозор механизмлари тажрибаларини жорий этиш асосий масала қилиб кўтарилган. Валютани тартибга солишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорини тайёрлаш масаласи Ҳаракатлар Стратегиясида қаътий белгилаб қўйилган. Қарорда жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:
– Валюта бозоридаги хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб бозор механизмини ҳисобга олган ҳолда, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатдошлигини таъминловчи ва қўллаб-қувватловчи валюта курси сиёсатини такомиллаштириш;

  • Тадбиркорлик субъектларини ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш;

  • Ҳар қандай манипуляцияларнинг олдини оладиган механизмларни жорий этган ҳолда, хорижий валютанинг биржада эркин муомалада бўлишини таъминлаш;

  • Тижорат банклари томонидан жалб қилинган ва ўз ресурслари ҳисобидан хорижий валютани тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда эркин сотиш тизимини жорий қилиш;

  • Бюджетга қўшимча тушумлар, тижорат банкларининг жорий кредитлари ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иқтисодиётнинг таянч тармоқларини вақтинчалик қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Ана шу тарзда Ҳаракатлар Стратегияси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон иқтисодий тараққиётида сакраш ҳодисаси юз беришини башорат қилади. Демак бу иқтисодий соҳани иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозиргача тўпланган тажрибаларини умумлаштириш ва жаҳон тажрибасининг энг илғор усулларини жорий этишни янги босқичга кўтариш имконини беради.
Харакатлар Стратегиясида Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва ушбу концепцияни ҳаётга жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини қабул қилиш ғояси илгари сурилган. Мазкур концепция ва қарор бу соҳада эришилган ютуқлар ва тўпланган тажрибалар асосида фойдаланилмай қолган имкониятлар ва мавжуд муаммолар ечимини топишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Концепция ва қарорда мустаҳкам молиявий институтлар, яъни банкларга, суғурта компанияларига, йирик давлат компанияларига, акциядорлик жамиятларига облигациялар, векселлар сингари қимматли қоғозларни чиқаришга рухсат бериш, қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштриш бўйича ваколатли органнинг ролини ошириш, уларни фақат назоратчи органгина эмас, балки қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида жамиятда ўзига хос мавқега эга бўлишини таъминлаш, суғурта ва бошқа молиявий хизматларнинг янги шаклларини жорий қилиш, уларнинг ҳажмини кенгайтириш ва бошқалар назарда тутилган.
Харакат Старегиясида иқтисодий соҳани янада ривожлантиришнинг асосий омили сифатида ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Жумладан, кейинги беш йилда саноат махсулотини ишлаб чиқариш 1,15 баробар, унинг ялпи ички махсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизга ошиши назарда тутилган. Дастурга мувофиқ 2017 йилнинг ўзида 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. 2017 йилда умумий қиймати 1 миллиард долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш белгиланган. Жумладан, мева-сабзавот ва гўшт, сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 миллион долларлик 63 та лойиҳа, рангли ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича 217 миллион долларлик 6 та лойиҳа, кимёвий хом-ашёни қайта ишлаш бўйича 25 миллион долларлик 2 та лойиҳа, чарм-пойафзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 9 та лойиҳа, фармацевтика махсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган 7 та лойиҳа ва бошқалар барпо этилади, уларнинг тўла қувват билан ишлаши таъминланади.
Ҳаракатлар Старегиясининг 136-бандида қуйидагилар баён этилган: “2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга энергия самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш лозим”. Бу иқтисодий соҳани модернизация қилиш, таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берадиган ва уни рағбатлантирадиган дастурий ҳужжатдир.
Маълумки, Ўзбекистон жуда катта тарихий ва маданий меросга эга бўлган давлат. Бошқача қилиб айтганда ўзбек ҳалқи инсоният ҳаётига маданият олиб кирган, жаҳон цивилизациясига кучли таъсир ўтказган халқ. Дунёнинг саноқли ҳалқлари бир мартагина цивилизация ҳодисасига гувоҳ бўлган бир пайтда, аждодларимиз иккита Ренессанс ҳодисасини юзага келтирган буюк ва бетакрор маданият ворисларимиз.
Таниқли шоир ва жамоат арбоби Давид Кугултинов ўзбек ҳалқи ва унинг тарихи ҳақида гапирар экан, “Сизнинг ҳалқингиз дунёда энг кўп маданий меросга эгалик қилаётган ҳалқ. Дунёда бундай ҳалқ жуда камдан-кам топилади”,– деган эди. Дарҳақиқат, ўзбек ҳалқининг маданий тараққиёти қарийиб тўрт минг йиллик эволюцион ривожланиш жараёнини бошидан кечирган. Шу билан бирга жаҳон тараққиётида, инсониятнинг маънавий, маърифий ва илмий-техник ютуқларида улкан ҳиссаси бор. Табиий-географик нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистон ўзига хос. У дунё ҳалқларини ўзига мафтун этадиган, уларнинг диққатини тортадиган бетакрор неъматларга эга. Бу ўз-ўзидан мамлакатда туризимни ривожлантиришга муҳим асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги замон шароитида туризм тармоғи жаҳон савдо бозорида энг йирик самарали ва катта даромад келтирувчи тармоққа айланди. Ўзбекистонда эса бу соҳани ривожлантириш иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Ҳаракатлар Стратегиясида мамлакатимизда туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туристик хизматлар маданияти ва сифатини ошириш, туризм инфратузилмасини янада кенгайтириш назарда тутилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йиларда туризмни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилган. Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонунини янги таҳрирда тайёрлаш ва қабул қилиш вазифаси қўйилган.
Ҳаракатлар Стратегияси белгилаб берган вазифаларга кўра қадимий шаҳарлар ва туристик манбаларга боришнинг қулай имкониятларини яратиш, жумладан, янги темир йўллар қуриш тезюрар электр поездлари қатновини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланади. Мавжуд ҳалқаро аеропортлар ва темир йўл вокзалларида хизмат сифатини янада яхшилаш, уларни жаҳон меъёрлари даражасига кўтариш, ҳорижий фуқароларнинг, сайёҳларнинг кириб-чиқишларини енгиллатиш ҳамда энг қулай ва самарали назорат қилишимизни такомиллаштириш ва рухсат бериш имкониятларини кенгайтиришга катта эътибор қаратилган.
Ҳаракатлар Старегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва уни жадал ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Жумладан;

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish