“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан



Download 1,72 Mb.
bet30/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Биринчидан, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш орқали қишлоқ хўжалигини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш;
Иккинчидан, пахта ва бошоқли дон экин майдонларини қисқартириш эвазига картошка, сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинлар, янги интенсив боғлар ва узумзорлар майдонини кенгайтириш, уларни оптималлаштириш;
Учинчидан, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратция ва иригация объектларини ривожлантириш, тармоққа интенсив, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори техникалардан фойдаланиш;
Тўртинчидан, қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер–иқлими ва экологик шароитларга мос янги селлекция навларини ва юқори маҳсулдорликка эга чорва зотларини яратиш ҳамда уни амалда жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;
Бешинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш асосида озиқ-овқат ва қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган замонавий қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш;
Олтинчидан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, сотиш, қурилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш;
Еттинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш, сотиш, агрокимё, молиявий ва бошқа молиявий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмаларини ривожлантириш;
Саккизинчидан, глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ва ахолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора ва тадбирлар кўриш.
Ҳаракатлар Стратегиясидаги мазкур саккиз йўналиш, айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан модернизация қилиш ва унинг самарадорлигини оширишнинг кенг имкониятларини яратиб беради. Айни пайтда миллий деҳқончилик анънаналари билан жаҳон илғор агротехник тажрибалари ва замонавий фан ютуқлари асосида уни қайта ислоҳ қилиш орқали замонавий деҳқончилик ва чорвачилик муҳити вужудга келади. Бу, албатта, қишлоқ аҳли дунёқараши, онги, тафаккури, ва турмуш тарзининг тубдан ўзгаришига, ҳаёт маданиятининг кескин ошишига асос бўлиб хизмат қилади.
Навоий вилояти саноатлашган худудлардан бири бўлиб, айнан «Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида»ги Президент Фармонига асосан ҳудуд эркин индустриал-иқтисодий зонага айлантирилди.1 Ушбу Фармон ижроси юзасидан янги ишлаб чиқариш тармоқлари ва замонавий корхоналар бунёд этилди ҳамда хорижий инвесторларга солиқ ва бож тўловлари бўйича стратегик аҳамиятга эга бўлган имтиёзлар белгилаб берилди. Хорижий инвесторларнинг ҳудудга қизиқиши йиллар ўтган сари ортиб бормоқда ва бунинг натижасида ҳудудда йирик логистика марказлари ташкил этилди ҳамда қўшма корхоналар сони ортиб бориши кузатилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил, 13 декабрдаги «Ангрен махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги, 2013 йил, 18 мартдаги «Жиззах махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги, 2016 йил, 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил, 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонлари ҳудудларда ишлаб чиқаришнинг янги босқичга ўтишига муҳим пойдевор қўйди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил, 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бевосита ҳудудларда хорижий инвесторларга мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиши учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар учун ягона ҳуқуқий режимни белгилаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бир хиллаштириш имконини берди.2 Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланганидек, ҳудудлардаги маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлайдиган ва юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли ва маҳаллийлаштириладиган замонавий корхоналарни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни, авваламбор, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, эркин иқтисодий зоналарнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллаб-қувватлаш ва уларда саноат кооперациясини ривожлантиришга замин яратади. Ҳудудларда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми ошишига, аҳолининг бандлиги даражасининг кескин ортишига эришилади. Президент Ш.М.Мирзиёев иқтисодий ислоҳотларнинг янгидан-янги муаммолари, усуллари ва услубларини кашф этар экан, ҳудудларда кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб мавжуд ресурс салоҳиятидан оқилона фойдаланиш яхшиланади, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг янги турларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъекларини ташкил этиш ва ихтисослашувидан келиб чиқиб жойлаштириш механизмини такомиллаштиришни талаб қилади.

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish