“ Ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси: фуқоролик жамияти ” фанидан


Қонунчиликнинг ҳозирги тизимига мувофиқ давлат ташкилотларининг фа­олиятини ижтимоий-ҳуқуқий назорат қиладиган субъектлар сифатида қуйидагилар



Download 1,72 Mb.
bet32/129
Sana22.04.2022
Hajmi1,72 Mb.
#571855
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   129
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ-07.сен.

Қонунчиликнинг ҳозирги тизимига мувофиқ давлат ташкилотларининг фа­олиятини ижтимоий-ҳуқуқий назорат қиладиган субъектлар сифатида қуйидагилар
- давлат ҳудудида белгиланган қонуний тартибда руйхатга олинган жамоатчилик ташкилотлари (сиёсий партиялар, ижтимоий бирлашмалар, касабауюшмалари, ҳуқуқий ҳимоя ҳаракатлари);
- ижтимоий кенгашлар (палаталар);
- оммавий ахборот воситалари;
- давлат фуқаролари амалга оширади.
Жамоатчилик назорати субъектлари бир пайтнинг ўзида ҳам ҳуқуқий, ҳам ижтимоий назорат механизмларидан фойдаланишлари мумкин. Ҳуқуқий механизмлар қўлланилганда, жамоатчилик назорати субъектлари давлат ташкилотлари ёки фуқаролар хизматида бўлган масъул шахслар томонидан қонун бузилишлари аниқланган ҳолатларда зарур чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида турли давлат ҳокимияти ташкилотларига нисбатан конституциявий ҳуқуқни ишга туширишади. Хизматчи фукаролар фаолиятида камчиликлар аниқланган ҳолатларда эса назорат таъсири жамоатчилик фикри институти (референдум, сайловлар, давлат муаммоларини ҳал қилишда жамоатчилик иштироки, сўровлар, анкеталар ва бошқа тадбирлар) орқали амалга оширилади.
Аҳлоқий меъёрларга асосланган мазкур ижтимоий институтдан фойдаланган ҳолда, жамоатчилик назорати субъектлари тартиббузарлик ҳолатларини аҳолига маълум қилади ва уларга нисбатан салбий муносабат шакллантиришади, яъни сиёсий объективлик вазиятини юзага келтиришади. Кўп ҳолларда давлат томонидан мажбурлашдан кўра жамоатчилик танбехи ва айблови таъсирчан бўлади.
Ана шу тарзда Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамиятини шакллантиришда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва тамойилларини рўёбга чиқариши ва такомиллаштириши, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашга, уларга ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беришга муҳим аҳамият берилган.
Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Концепция доирасида бир қатор муҳим қонунлар, жумладан, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Улар ННТ фаолиятини кучайтириш билан бирга, учинчи секторнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик қилиши, табиатни мухофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиши, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтирди. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг самарали ва эркин фаолият кўрсатиши учун бир қанча имтиёзлар берилди. Жумладан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун, мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва бошқа солиқлардан, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг амалдаги қонунларга зид ҳаракатлари ёхуд бефарқлиги, сансалорлиги ва ўзибўларчилик иллатлари устидан судга шикоят қилганда давлат божи тўлашдан озод этилди.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жа­миятини ривожлантириш концепциясида белгиланган ислоҳотлар натижасида ННТ тизимини кенг ривожлантириш, энг муҳими, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш борасида ортиқча тўсиқлар олиб ташланди, бюрократик иллатларга, ортиқча қоғозбозликка барҳам берилди. Шунингдек, ННТ учун қонунчиликдаги айрим ташкилий-ҳуқуқий механизмлар ҳамда тартиб-таомилларни такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида 2013 йил, 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Карорга мувофиқ рўйҳатдан ўтказиш соҳасида ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби такомиллаштирилди ҳамда тўлов миқдорлари камайтирилди.
Фуқаролик жамиятини барпо этиш даврида жамоат бирлашмаларининг фаолияти Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланганидек, асосан қуйидаги мақсадларни амалга оширишга қаратилади:

  • жамоат ташкилотлари фаолиятининг Конституция ва мавжуд қонунлар доирасида бўлишини таъминлаш;

  • жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамиятимизда сиёсий ва ижтимоий барқарорликни сақлаш, жамиятни ҳар томонлама ислоҳ қилиш ғояларини ҳаётга татбиқ қилишда фаол иштирок этиши;

  • ўз фаолиятининг устувор йўналишларини бозор муносабатларига ўтиш, жамиятимиздаги боқимандалик, лоқайдлик, ижтимоий пассивлик, мутелик руҳиятини барҳам топтириш, халқимизда миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик, янги комил инсонни шакллантириш, ишбилармонлик ва тадбиркорлик фазилатлари ва хислатларини шакллантиришга сафарбар этиш;

  • жамоат бирлашмалари аъзоларининг ўз низомларидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг манфаатларини қондиришга имкониятлар яратиш;

  • жамоат ташкилотларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари қарорларини тайёрлашда кенг иштирок этиши;

  • жамоат бирлашмалари билан давлатнинг ҳамкорлигини ривожлантириш, уларни илғор мамлакатлар тажрибаси асосида фаолият кўрсатиши учун ўзи ўзини мустақил бошқариш, демократик меъёрларга амал қилган ҳолда фаолият кўрсатиш бўйича тажриба ва анъаналарни эгаллаш.1

Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар давом эттирилмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси 2017 йилнинг 25 апрелида парламент томонидан қабул қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, энди ННТ давлат органлари учун фақат назорат объекти эмас, балки, энг фаол ҳамкорларга, хусусан, Адлия вазирлиги ўзининг барча асосий фаолият йўналишлари бўйича ННТ билан ҳамкорлик қиладиган масъул расмий-ҳуқуқий органга айланди. Жумладан, ҳуқуқий тарғибот, инсон ҳуқуқларини, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, уларни экспертиза қилиш йўналишларидаги ННТ масъулияти оширилди. Натижада вазирлик қатор йирик ННТлар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзолади.
Шу тариқа Ҳаракатлар стратегияси асосида юртимизда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш ва жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Бу бевосита Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланганидек, халқ ҳокимиятчилиги бўйича энг муҳим талабдир. Зотан, жа­моатчилик бошқаруви – давлат бошқарувини эркинлаштириш ва демократлаштиришнинг асосий шарти. Аҳолининг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлаш уни эркинлаштиришнинг асосидир.2
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши эса давлат бошқарувида янги босқични бошлаб берди.
Бугунги кунда юртимизда 7 та эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) ташкил этилган. (Навоий, Ангрен, Жиззах,Ургут, Гиждувон, Қўқон ва Ҳазорасп). Улардан 4 таси, яъни Ургут, Гиждувон, Қўқон ва Ҳазорасп ЭИЗларининг ташкил топганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ.
Навоий ЭИЗ. 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 19 та корхона фаолият юритмоқда. Навоий ЭИЗ ташкил этилгандан буён жами 122 миллион АКШ доллари миқдорида инвестиция киритилган. Киритилган инвестицияларнинг 35 фоизга яқини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади. 2015 йил якуни билан 184,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган ва 5,1 миллион АКШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилинган.
Ангрен ЭИЗ. 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, шу пайтга қадар 23 та лойиҳага жами 457,76 миллион долларлик инвестиция киритилган бўлиб, шундан 155, 26 мил­лион доллари Хитой, Корея, Австрия, Сингапур, Россия, Буюк Британиядан жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Мазкур инвестицияларнинг самараси ўлароқ Ангрен ЭИЗда 1600 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Ҳозирда Ангрен ЭИЗда 20 дан ортиқ маҳсулот турлари ишлаб чиқарилмоқда. Биргина 2016 йил давомида ЭИЗ қатнашчилари томонидан 929,0 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Жиззах ЭИЗ. 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда қадар 91 миллион долларлик инвестиция эвазига 19 та замонавий корхона ишга туширилган. 2016 йилда жами 255,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 11,9 миллион доллари экспортга йўналтирилган.
Бундан ташқари, Президент Ш.М.Мирзиёев 2017 йилнинг 3 май куни мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган еттита эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисидаги фармонни тасдиқлади. Мазкур Фармонга биноан, Тупроқ ва иқлим шароитлари ноёблигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тўғрисида киритилган таклифга биноан «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлик-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.
Инвестиция фаолиятини тартибга солишда энг муҳим ва ҳал қилиниши лозим бўлган масалалардан бири – чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ҳудудлар бўйлаб мақбул даражада бир текис жойлаштиришдир. Ҳудудларнинг табиий шарт-шароити, мавжуд бизнес муҳит, ижтимоий-сиёсий, ташкилий-бошқарув тамойилларининг адолатли йўлга қўйилгани, аҳолининг бизнес юритишга ва тадбиркорликни амалга оширишга бўлган иштиёқи, уларнинг қатъий ишончга суянган таваккалчилик фазилатлари ҳамда малакаси, турли тадбиркорлик тузилмаларнинг мавжудлиги, уларнинг ривожлангани каби омиллар инвестицион жозибадорликни намоён этадиган муҳим шартлардан ҳисобланади.1
Минтақавий сиёсат – Президент Ш.М.Мирзиёевнинг ислоҳчилик фаолиятида алоҳида ўринга эга. Ҳар бир кичик минтақа-ҳудуд ўз табиий имкониятлари ва ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Анашу тарихий табиий ва ижтимоий муҳит назарда тутилади. Бу – мамлакатда эркин иқтисодий ҳудудларни яратиш ҳамда минтақа, тармоқ соҳа ва алоҳида корхоналарнинг потенциалини чуқур ўрганиб, ушбу потенциални амалда жорий этиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича давлатнинг олиб борадиган чора-тадбирлар мажмуаси бўлиб, унга мамлакатда шаклланган меҳнат тақсимоти самарали ривожланишини режалаштиришнинг муҳим омили сифатида қарайди.
ЭИҲларни мамлакатда мавжуд ресурсларнинг самарасиз ишлатилаётган соҳа, тармоқ ва миетақалардан самарали ишлатиб бўладиган соха, тармок, минтақага айлантиришга кўмаклашувчи восита, деб қараш зарур. Ҳудудий сиёсат мамлакатда ЭИҲлар эркин ва самарали фаолият юритиши учун умумдавлат миқёсида шароит яратишга хизмат қиладиган сиёсатдир. Бунинг учун эса:

  • самарали норматив-ҳуқуқий базани яратиш;

  • ҳудудлар ташкил этишнинг умумий тамойил ва шарт-шароитларини ишлаб чиқиш;

  • ҳудудни ташкил этиш ва тарқатиб юбориш тартибларини белгилаш;

  • солиқ солиш ва солиқ имтиёзлари тизимини белгилаш;

  • валюта тартибини аниқлаб бериш;

  • ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини белгилаш;

  • божхона чегаралари ва тартибини белгилаб бериш;

  • юз бериши бўлган салбий оқибатларни бартараф этишнинг иқтисодий механизмини яратиш;

  • ҳудудда кредит сиёсати тамойилларини белгилаш;

  • хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш лозим.

ЭИҲларни жорий этиш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, бошқаришнинг иқтисодий ва ҳуқуқий механизми, жойлашган мамлакат ва минтақанинг географик муҳити, ҳудуднинг типи, майдоннинг катта-кичиклиги ва ҳоказолар.
Эркин иқтисодий ҳудуд яратиш мамлакатнинг иқтисодий рақобатдошлигини оширишнинг синалган ва энг самарали қуролидир. ЭИҲ, бу – айни пайтда мамлакатнинг имиджи ҳамдир. ЭИҲлар, ҳатто, ёмон фаолият юритган тақдирда ҳам мамлакатнинг либераллашувига хизмат қилади. ЭИҲга оқилона ёндашилганда, унинг фаолият юритиш механизмлари чуқур ўрганилиб, оқилона жорий этилганда мамлакат иқтисодиётини сифат жиҳатдан юқори даражага олиб чиқиш имконини беради. ЭИҲ қайси мамлакатда, унинг қайси ҳудудида яратилмасин, у ижтимоий лойиҳадир. Ҳудудни ташкил этиш нафақат ҳудуд учун қўшимча даромад келтиради, балки бутун мамлакат учун турли шаклда фойдали қайтим беради. Жумладан:

  • хорижий инвесторлар билан мулоқот қилишга имкон берувчи сармоядорлараро коммуникацияни яратади;

  • иқтисодий маданиятни, шу жумладан, тадбиркорлик маданиятини халқаро да­ражага кўтаради;

  • ҳудудда янгича ишлаётган мутахассис кадрлар илғор тажрибани ўзлаштириб, секин-аста уни ҳудуддан ташқаридаги корхоналарга ҳам ёяди;

  • мамлакатдаги инфратузилманинг фойдали иш коэффиценти кўтарилади;

  • мамлакатда ишлаб чиқариш рақобати муҳити юзага келади, яъни ҳудуддаги корхоналар ҳудуддан ташқарида жойлашган корхоналарни ўзлари билан рақобат қилишга мажбур қилади;

  • «Тадбиркорлик сифати самараси»ни оширади, яъни ЭИҲ атрофида халқаро стандартлар таркиб топади, ривожланади (маҳсулот сифатида, инфратузилма даражасида, бизнес муносабатларида, профессионал менежмент масалаларида).1

Ана шу тарзда Президент Ш.М.Мирзиёевнинг кенг миқёсли жадал ислоҳотлар стратегиясида иқтисодиёт, уни бутун кўлами билан янгилаш, модернизациялаш алоҳида ўрин тутади. Хусусан иқтисодиётни ривожлантиришни ҳудудий жиҳатлари, турли минтақаларда тарихан яшаб келаётган халқ турмуш тарзи, ақидалари, интеллектуал салоҳияти ва касбий тажрибаларини асос қилиб олган концепция муҳим аҳамият касб этади.



Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish